Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


 Митрополит Хрисанфнинг эсдаликлари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

18.2.10. Митрополит Хрисанфнинг эсдаликлари 
Хрисанф асли грек, венециялик аслзода дворянлардан, Афина 
яқинида жойлашган Янги Патор черковининг митрополити бўлиб хизмат 
қилган. Ҳақиқий исми шарифи Контарипи. 1724 йили муқаддас патриарх 
Самуел тарафидан Истанбул атрофида жойлашган Хироти нисан черковига 
митрополит этиб тайинланган. Подшонинг тазйиқи оқибатида1784 йили 
Истанбулга кетиб қолди. Кўа вақт ўтмай, Хрисанф Ливон орденига 
қарашли черковлар билан танишиш мақсадида Шом-Сурияга, у ердан 
Халаб-Алеппога борди. Ўша ерда инглиз савдогарлари билан танишиб 
қолади ва улар билан бирга Фрот-Евфрат дарёси билан Форс қўлтиғига 
борди ва у ерда кемага тушиб, Маскат орқали Ҳиндистоннинг Сурат 
бандаргоҳига келиб тушди. Сўнг Ҳиндистон, Кашмир, Кобул, Балх ва 
Самарқанд орқали Бухорога борди. Хрисанф Ўрта Осиёнинг бир қанча 
шаҳарларида бўлди, бир йил Хивада турди.
Сўнг 1792 йили Аштархонга борди ва бир фурсат ўша ерда 
истиқомат қилди. Кенг маълумотли ва кузатувчан бу одам тез орада 
Астраханда кўпларнинг диққатини ўзига тортди. Аштархан епископи унинг 
ҳақида муқаддас синодга ахборот юборади. Сўнг Хрисанф Москвага 
чақиртирилади. Муқаддас Синод уни ҳар тарафлама текшириб кўриб ва 
кенг маълумотли одам эканлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин, 
Хрисанфни Кавказ ўлкасига, уни батафсил ўрганиш учун юборди.
Сўнг, 1796 йилнинг бошида, Рязань, Тамбов ва Кавказ ўлкаларининг 
генерал губернатори граф Гудвич подшойи олий ҳазратларининг амри 


билан Хрисанфни Петербургга, Невский монастрига митрополит Гавриил 
ҳузурига жўнатиб юборади.
Митрополит Хрисанфнинг бирдан пойтахтга чақирилиши, уни яхши 
билган шарқшунос В.В.Григорьевнинг фикрича, Россиянинг яқин орада 
Эронга бостириб кириш режалари билан боғлиқ бўлса керак. Рус ҳарбий 
экспедициясининг раҳбари Валериян Зубовга сайёҳнинг Эрон ва Ўрта Осиё 
ҳақидаги кенг билими керак бўлиб қолган. Орадан бир йил ўтгач,1797 йили 
Хрисанф муқаддас Синоднинг фармони билан Екатринослав епархиясига 
хизматга жўнатилди. 1798 йилнинг 20 январида Митрополит Хрисанф 
Феодоссияга жўнаб кетди. Унинг кейинги ҳаёти ва фаолияти ҳақида бошқа 
маълумотга эга эмасмиз. 
Митрополит Хрисанфнинг Ўрта Осиёга қилган саёҳати кундалиги 
бир пайтлар рус ҳарбий экспедициясига бошчилик қилган шраф Валериян 
Зубов қўлида бўлган. Кундалик, баъзи шаҳар ва вилоятлар ўртисидаги 
масофа, аҳолисининг умумий сони ҳақидаги ноаниқликларни ҳисобга 
олмаганда, катта қимматга эга. Унда мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий 
аҳволи, халқининг турмуш шароити, эътиқоди ҳақида, шунингдек, Ўрта 
Осиёда истиқомат қилиб турган оус ва эронлик асирларнинг аҳволи 
ҳақидагиқисқа, лекин ўта муҳим маълумотларни учратиш мумкин. 
Масалан, Бухоро хонлигининг йирик шаҳарларидан Самарқанд, 
Бухоро ва Балх ҳамда Хоразмнинг ХVII-ХIХ асрлардаги пойтахти Хива 
ҳақида Хрисанф мана буларни ёзади:
Самарқанд ҳақида: «Самарқанд шу кунларда деярли бўш қолган. Уни 
эгаллаб олган баҳайбат маҳлуқ самарқандлик ноиб (Ражабхон) уни 
илгаригидек обод қилиш учун қанчалик уринмасин, меҳнати зое кетди. 
Эшитишимча, унинг теварак атрофдаридаги тоғларда конлар бор, табиати 
ёқимли...Теварак атрофида ҳам ўзбеклар истиқомат қиладилар». 
Бухоро ҳақида: «Бухоро – тўқ шаҳар. Унда савдогарлар ва бошқа 
(бой-бадавлат) одамлар кўп. У асосан кумуш,олтин, марварид ва 
қимматбаҳо тошларга бой. Хон тез-тез Балх ва машҳад устига талон-тарож 
юришлари уюштириб туради. Бухороликлар жон-жаҳд билан жанг 
қиладилар». 
Балх ҳақида: «Балх вилояти ҳақида гапирмасам гуонҳи азим бўлади. 
Агар Бухоро ҳукмдорлари тез-тез ҳужум уюштириб, уни талон-тарож 
қилмаганларида у обод, қудратли ва бой вилоят бўлур эди. Нодиршоҳ 
вафот этгандан бери шу вақтгача афғон подшолари қўлида. Унинг қалъаси 
чор тарафдан (сув юилан тўлдирилган хандақ билан ўралган) тепаликда 
жойлашган. Балх аталувчи катта қалъаси бор. Қалъа ҳозиргача мустақил. 
Аҳмадшоҳдан бошқа ҳеч кимга бўйсунмайди. Деворлари пишиқ 
ғиштдан...» 
Бухоро хонлигининг минерал бойликлари ҳақида Хрисанф қуйидаги 
маълумотларни келтиради: «Бухоро билан Балх ўртасида баланд бир тоғ 
бор. Унда қизил тусли мармар (парчалари)га ўхшаш тусдаги туз конлари 
мавжуд. Ўша вилоятда шундай тоғлар ҳам мавжудки, уларда ҳар турли 
маъдан конлари бор. Бу тоғларда ўзбекларнинг қўнғирот қавми истиқомат 


қилади. Бу тоғлар шимолда Самарқандгача, шарқда Бадахшонгача 
чўзилган. 
Бухорода истиқомат қилиб турган асарлар ҳақида мана бу маълумот 
келтирилган: «Бухорода кўп рус асирлари бор, эронликлардан 6000га яқин 
асир бор. Улар хўжайинларига қарши қўзғолон кўтариш даражасига 
етишган». 
Хива шаҳри ҳақида ўқиймиз: «Ерли аҳоли икки тоифадан: маҳаллий 
котликлар (Хрисанф уларни Кидиты деб атайди) ва бошқа ерлардан кўчиб 
келган қўнғиротлардан ташкил топган. Улар Котдан чиққан вазир 
ўлдирилгандан бери ўзаро ёвлашиб келадилар. Котликлар 5000 га яқин 
хонадондан иборат. Улар ўта кек сақловчи халқ. Котликларнинг тайёр 
қўшини йўқ. (Зарур бўлиб қолганда) келишиб одам ёллайдилар. Ойига 
кимга ўн сўм, кимга бир сўм берадилар. Айтишларича, хиваликларнинг 
ҳарбий кучи 20 000 кишини ташкил қилар эмиш. Лекин бу гап тўғри эмас, 
масалан, ўтган йили, мен ўша ерда эканлигимда Авазбий Иноқнинг
119
топшириғи билан аҳолини ҳисоб-китоб қилганларида, мамлакатда ҳаммаси 
бўлиб 3000 зрнадон борлиги аниқланган. Лекин ҳукмдорга яхши кўриниш 
учун (қўшин сонини) 20 000 кишидан иборат деб айтадилар. 
Қўнғиротлилар жаҳлдор халқ. Бошлиқлари бой-бадавлат кишилар,оддий 
халқ эса қашшоқ... Хиваликларнинг кўпчилиги Астрахан ва Бухоро билан 
савдо-сотиқ олиб боради. Котликлар келгиндилар (қўнғиротликлар)дан 
қутилиш учун Россия билан иттифоқ тузишни хоҳлайдилар, лекин 
(русларнинг уруш очмоқчи бўлиб тургани ҳақида) тарқалган хабарнинг 
оқибатидан қўрқар эдилар. Мингқишлоқ туркманлари ҳам шуни истар 
эдилар, лекин қозоқлар хавфидан қўрқардилар». Бундай далил ва 
маълумотларни митрополит Хрисанфнинг хотротларида кўп учратиш 
мумкин. 
ХVIII асрнинг 70-йилларидан бошлаб Россия ҳукумати Ўрта Осиё 
хонликлари ва Қозоғистоннинг сиёсий, иқтисодий ва халқаро аҳволини, 
хусусан ўша мамлакатларга олиб борадиган йўлларни ўрганишда кенг 
маълумотли ва зеҳн-идрокли ҳарбийлардан ҳам кўпроқ фойдалана 
бошлади. Улар Россия ҳукуматига бу ҳақда ўта муҳим маълумотлар тўплаб 
бердилар. Ана шундай ҳарбий мутахассислардан айримлари ва улар 
тўплаган маълумотларга қисқача тўхталиб ўтамиз. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish