5.Бухородан Ҳиндистонга олиб борадиган йўллар, Ҳиндистон
ҳукуматининг Россия билан савдо ва дипломатик алоқаларини ўрнатишга
хоҳиши бор-йўқлигини М.Ю.Қосимовга берилган топшириқда аниқлаш.
Элчилик Бухоро ва Хивада, йўлга кетган вақтни қўшиб олаганда,
Бухорода 1675 йилнинг 15 майидан – 1676 йил 2 октябригача бўлган.
Элчилик Бухорога 1676 йил 20 январ
куни келиб тушгандан кейин
М.Ю.Қосимов ўз вазифасини адо этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди.
Гарчи В.А.Даудов ва М.Ю.Қосимов элчилигининг ҳисоботи
(«Статейный список») 1800 йилдан кейин йўқолган бўлса-да,
тадқиқотчилар Н.Селифонтов, В.В.Бартольд ва А.Б.Панков асарларидан
(Очерк служебной деятельности и домашной жизни стольника и воеводы
ХУ111 столетия Василия Александровича Даудова.
Летопись занятий
Археографической комиссии, вып.5, СПб.,1871, с.1-41; В.В.Бартольд,
История изучения
Востока в Европе и России, соч.Т.1Х,-М.: 1977,с.372;
А.Б.Панков. К истории торговли Средней Азии с Россией в 1675-1725 г.г.,-
Ташкент: 1926) маъдум бўлишича, Бухоро ва Хива хонлари Россия билан
савдо-дипломатик
муносабатларини
ривожлантиришга
тарафдор
эканликларини билдирганлар ва шунга ҳаракат қилганлар. Тез орада
Каспий денгизи соҳилида Қараған бандаргоҳининг қуриб ишга
туширилиши ва Бухоро хони ўз хўжалигида хизмат қилиб
турган рус
асарларидан 38 тасини озод қилганлиги ҳам юқорида билдирилган фикрга
далил бўла олади.
Хива хони Анушахон бир тарафдан туркманлар билан қалмоқлар ва
қозоқларнинг тез-тез Хива ҳудудларига қилиб турган талончилик
юришлари, иккинчи тарафдан Бухоро ва Хива ўртасидаги
зиддиятлар
натижасида Россиянинг иқтисодий ва ҳарбий ёрдамига мутож эди.
В.А.Даудовга Бухородан қайтишида Хивада Анушахон оталиғи мана бу
гапларни айтган: «Анушахон Василийга Хива хони яқинда подшоҳ олий
ҳазратлари улуғ княз Алексей Михайлович дўстлик ва ҳамкорлик
муносабатларини давом этиши ва ҳар икки
томондан савдо карвонлари
борди-келди қилиб туриши (зарурлиги) ҳақида мактуб олдилар. (Ўз
навбатида) Хива хони ҳам подшоҳ олий ҳазратлари улуғ княз билан
шундай алоқаларни аввалгидан ҳам зиёда бўлишини истайдилар».
М.Ю.Қосимов
элчилигига келсак, унга Бухородан Ҳиндистонга олиб
борадиганйўллар ва Ҳиндистон подшоси Аврангзеб (1658-1707 йй.)нинг
Россия билан дипломатик алоқаларни ўрнатишга майли борми-йўқми
эканлигини аниқлаб келиш топширилган эди. Шунинг учун ҳам у Бухорога
келганларидан кўп вақт ўтмай, Ҳиндистонга жўнаб кетди. М.Ю.Қосимов
фақат Кобулгача борди. «Шоҳ (Аврангзеб) улуғ подшоҳ билан дўстона
алоқалар ўрнатишни истамагани» учун орқага қайтишга мажбур бўлди ва
1677 йили Москвага қайтиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: