бўлган Оқ қўрғон билан, учинчи тарафдан чўл билан ва тўртинчи тарафдан
бир хамонлар Фаридун тарафидан қаздирилган наҳрнинг
шимолий
тарафида жойлашган Ўнгуз отли манзил билан туташ. Хоразмнинг яна бир
тарафида Сарой султон жойлашган. Бу ҳадлар орасида катта-кичик
қалъалар ва кентлар жойдашган. Хоразмнинг жанубий тарафида Қизилқум
бўлиб, унда саксовул ўсади.
Қадимда Хоразмнинг ўн тўрт дарвозали шаҳарлари кўп бўлган.
Шулардан бири Журжония, иккинчиси Утганч бўлган.
Журжония. Журжонияга сув Сирдарёдан олиб келинган. Бу
шаҳарнинг жойлашган ўрнини қуйидагича белгилаганлар. Унинг кунчиқиш
тарафида Бағлон ва шимол тарафида Оқча денгизи, кунботишида Гурлан,
жануб тарафида Кот жойлашган. Уларнинг (Гурганжнинг) харобаликка юз
тутиши, айтишларича, сув бўлмай қолиши сабадан бўлган. Сирдарёдан
келиб турган сув зироатига етмай қолган. Шу сабабли уч қирни ошиб наҳр
қаздириб Амударёнинг сувини буриб олиб келганлар. Аму Гурганжни сув
билан таъминлаб, Унқузнинг жанубидан Урганжга қараб оқар ва жануб
бўйлаб оқишни давом эттириб ва жанубий-шарқий
тарафдан Абулхон
тоғларни айланиб ўтиб, Ўғирчагача етган ва сўнг Мозандарон денгизига
99
бориб қуйилган.
Журжониянинг теварак-атрофи маҳкам қилиб мустаҳкамланган
жойлар, экинзорлар ва боғлар бўлган. Вақт ўтиши билан Журжония қалъси
сув остида қолди ва шаҳар харобаликка юз тутди. Айтишларича, ундан
фақат битта минора қолган, кейинча уни Бойназар сўфи исмлик бир авлиё
буздириб ташлатиб, ўрнига масжид қурдирган. Бу масжид ҳозир ҳам ўз
ўрнида турибди. Язир алайҳиссалом ва Юмалоқ авлиё қабриўша ерда.
Саксондан ошган ва буларнинг ҳаммасини кўрган ёки (кимдандир)
эшитган кексаларнинг сўзларига қараганда, минорани бузаётганларида
унда бир ёзувга кўзлари тушган. Ёзувдан маълум бўлишича, мазкур минора
шу жойдаги жумъа масжидининг кичик минораси бўлган, теварак-
атрофдаги одамларни намозга чорловчи миноранинг баландлиги 100
қаридан кам бўлмаган. Бу ерда “Қуръон” тиловат қилувчи қори, имом,
муаззин (сўфи) ва фаррошнинг маоши ҳар бирига 300 оқчадан белгиланган.
Масжид ёнида мадраса, бозор ва карвонсарой ҳам бўлиб, уларнинг барчаси
сув остида қолган.
Хоразмнинг яна бир шаҳри Гурганж бўлиб,
Чингизхон тарафидан
вайрон этилган. Ушбу золим келганга қадар унинг 12 жумъа масжиди
бўлиб, ...уларнинг ҳар бири уч танобдан майдонни эгаллаган эди. Унинг
теварагида дарахтлар ичида чўмган (обод) намозгоҳлар бўлиб, уларнинг
ҳар бирига (намоз кунлари) уч-тўрт лак
100
халқ тўпланар эди. Уларнинг ҳар
бирида 1000 дан олам хизмат қилган.
99
Мозандарон денгизи –Каспий денгизининг ўрта асрлардаги номларидан.
100
Лак – сон бирлиги, юз минг.
Шаҳар аҳолисининг катта қисмини Яъқуб пайғамбарнинг
...авлодлари ташкил қилади. Унинг ўғли Шамуннинг муқаддас мозори
ҳозирда Хожа эли (Хожайди) деб аталмиш Миздахкандадир.
Шу кунларда Урганч вайронагарчиликка юз тутган, жабр етган шайх
Нажмиддин Кубро ва Хожа Али Азизон жанобларининг мақбаралари
Гурганчдадир.
Хоразмнинг яна бир шаҳари Рамлдир. Унга (қадимги Эрон
подшоҳларидан) Сом ибн Наримон асос солган...Уни отасининг кемасига
ўхшатиб қурдирган. Ҳозирда Хивақ номи билан маълум. Айтишларича, бу
сўзда (“Рамл” сўзида Паҳлавон Маҳмуд ҳазратлари
вафот этган йили
тарихи яширинган. Шу боис бу тарихни шаҳарга ном бўлиб қолган...Ва яна
айтадиларки, Хивақ кўп бор вайрон қилинган ва қайта тикланган. У аъло
ҳазратлари хоннинг (Аллоҳқулиъоннинг) отаси (Аллоҳ тарафидан
мағфират қилинган Абулғози Муҳаммад Раҳимхон
101
ва унинг оғаси
марҳум Қутлуғ Мурод иноқ тарафидан обод қилинган. Уларнинг саъй-
ҳаракати билан шаҳарда олий мадраса бино қилинган. Бунга номи юқорида
зикр этилган иноқнинг катта хизматкорларидан бири Шер девонбеги ва
вазири аъзам Муҳаммад Ризо девонбегиларнинг ҳиссалари катта бўлган.
Жаннатмакон хоннинг амри билан яна бир карвонсарой, тим ва уларнинг
ўртасида (яна бир) катта мадраса қурилди. (Хивақ) қалъасида саййид
Алоуддин Хивақий ва уч юз машҳур шайх дафн этилган. Шаҳар
ташқарисида шайх
Абулвафо Хоразмий жанобалри, ёнида эса мингдан
лртиқ авлиёлар дафн этилган.
Шаҳарнинг жануби-шарқий тарафида, ундан 200 қадам нарида,
ҳазрат шайх Ҳусайн Бобонинг ...манзилгоҳи жойлашган. У ерда соя-салқин
бериб турувчи гужум отли катта дарахт бор...
Хивақнинг қовуни ва гурунчи жуда мазали. Унинг об-ҳавоси яхши,
одамлари хушфеъл, лекин қиши совуқ келади. Энг совуқ кунлари бир ой
давом этади. Шу пайтда ерни тахминан уч қарич муз қоплайди. Гурлан,
Хўжайли ва Қўнғиротда уч-тўрт газ қалинликда қор ёғади.
Журжониянинг ўрнида ҳозирда сув оқади ва у Сир (денгизи)га бориб
қуйилади. Унинг оқибатида Гурганж харобаликка юз тутди ва чўлга
айланиб қолди. Бу ҳодиса ҳижрий 984 йили содир бўлди.
Сир (денгизи) ҳеч вақт тўлмайди. Қайиқларда ов қилиб юрган
балиқчилар «(денгиз) тубида тшдан қурилган биноларнинг қолдиқларини
кўрадилар.
Шунингдек, катта бир қалъанинг қолдиғи ҳам бор», деб
айтадилар...
Хоразмда мевалар ва ғалла яъши етишади, хусусан қовун шундай
етиштирилган, қовун уруғини янтоқ ўзагига жойлаштириб, уни маҳкам
боғлаб қўйганлар. У сувсиз, янтоқ
томиридан нам олиб, етишган. Лекин
жуда ширин бўлган.
101
Бу ерда Хива хони Муҳаммад Раҳим аввал (1825/26-1842 йй.) назарда тутилган.
Хоразмнинг, хусусан Хазораспнинг олмалари жуда ширин.
Айтишларича, бу шаҳарга (Хазораспга) Сулаймон пайғамбар асос солган.
Хазораспда асосан шоли етиштирилган.
Хоразмнинг ўриклари ва узуми (ҳам) кўп бўлади. Масалан, Чинкнинг
пастида бир қишлоқ бор, номи Экинлик. Унинг узумидан ширин узум
(бошқа ерда) учрамайди.
(Хоразмнинг яна бир шаҳари) Замахшар. Хиванинг кун ботиш
тарафида,ундан бир кунлик йўлда жойлашган. Жаннатмакон,
олий жаноб
хон (Аллоҳқулихон)нинг отаси у ерга сув олиб келиб уни обод қилган».
“Дили ғаройиб” асарида Гурлан ва унинг осори-атиқалари, Хиванинг
кун-чиқиш тарафида қурилган катта янги бозор ҳақида ҳам қизиқ маълумот
келтирилган. Муаллифнинг гувоҳлик беришича, бу бозор шу ердаги катта
бир кўл устига қурилган. “45 кун ичида,-деб ёзади Худойберди ибн
Қўшмуҳаммад,-майдони беш-олти таноб келадиган кўл кўмиб ташланди”.
ЎзР ФА Шарқшунослик институти хазинасида “Дили ғаройиб”
асарининг учта қўлёзма нусхаси мавжуд бўлиб, улардан бири, рақами
№1335 матни тўла ва муаллифнинг ўз қўли билан ёзилган деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: