Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

11.2.21. 
Тарихи Амир Ҳайдар” 
“Тарихи Амир Ҳайдар” ХVIII асрнинг иккинчи ярми ва ХIХ асрнинг 
биринчи ярмида ўтган бухоролик олимлари асаридир. Китобнинг номаълум 
муҳаррир томонидан қисқартирилган нусхаси етиб келган бўлиб, қўлёзма 
ЎзРФА Шарқшунослик институтида 1836 рақами остида сақланмоқда.
“Тарихи Амир Ҳайдар” кичик ҳажмдаги асар, жами 96 варақдан 
иборат, муҳим тарихий манбалар асосида ёзилган, Бухоро хонлигининг 
Аштархонийлар, шунингдек, асосан, Манғитлар сулоласидан бўлган амир 
Ҳайдар ҳукмронлиги (1800-1826 йй.) давридаги ижтимоий-сиёсий тарихини 
ўз ичига олади. 
Асар 81 боб, ёки достондан иборат. 1-2- боблари Бухоро шаҳри 
тарихига бағишланган, 3-6- бобларда Аштархонийлар тарихи қисқача баён 
этилган, 7-81- бобларида эса Бухоро амирлиги амирзода Ҳайдарнинг 


туғилишидан то унинг 1826 йил 6 октябридаги вафотигача бўлган тарихи 
ҳикоя қилинади. 
Китоб 50- йилларда А.А.Семенов томонидан рус тилига таржима 
қилинган, лекин нима сабабдандир қўлёзма нашр этилмай қолган. Таржима 
қўлёзмаси ЎзР ФА ШИ кутубхонасида сақланмоқда.
11.2.22. 
“Фатҳномайи султоний” 
“Фатҳномайи султоний” (“Султон фатҳномаси”) асари муаллифи Мир 
Олим Бухорий бўлиб, китобини Амир Насруллоҳ даври (1826/27 – 1869/79 
йй.)да Ғузор ҳокими бўлган Муҳаммад Олимбекнинг хизматида бўлган ва 
унинг топшириғи билан ёзган.
“Фатҳномайи султоний” амир Шоҳмурод (1785/86-1800 йй.) давридан 
то Насруллоҳ ҳукмронлигининг дастлабки йилларигача Бухоро амирлигида 
бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига олади, лекин Шоҳмурод ва амир Ҳайдар 
даврлари қисқача (ЎзР ФА ШИ қўлёзмаси, инв. № 1838, вв.7б-55б), 
Насруллоҳ даври эса батафсил ёритилган. 
Мазкур қўлёзма асарнинг биринчи жилди бўлиб, иккинчиси бизга 
маълум бўлмаган сабаларга кўра ёзилмай қолган. 
“Фатҳномайи султоний”нинг биринчи қисми марҳум О.Д.Чехович 
тарафидан рус тилигатаржима қилинган. Таржима қўлёзмаси ЎзР ФА 
Шарқшунослик институти кутубхонасида сақланмоқда. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish