Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

 
Асосий тушунчалар: Жўйборий хожалари, амирлик, хонлик, ёрлиқ, 
васиқа… 
 
12.1. Муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар. 
ХV асрнинг 80-90- йилларида кучайиб кетган тарқоқлик, хусусан Тошкент, 
Фарғона ва Ҳисорнинг марказий ҳукуматга итоат қилмай қўйиши, айрим 
амирларнинг сиёсий нуфузи ўта кучайиб кетиши ва ёш Темурийларнинг 
тожу тахт учун курашлар давлатнинг инқирозини тезлаштирди.
1500 йили Муҳаммад Шайбонийхон (1500-1510 йй.) Дашти қипчоқ 
ўзбекларига таянган ҳолда Мовароуннаҳр, Хоразм, Хуросон ва 
Бадахшонни бўйсундириб, янги сулола – Шайбонийлар давлатига (1500-
1601 йй.) асос солди. Лекин Шайбонийлар маълум даражада иқтисодий, 
ижтимоий ва маданий соҳада тараққиётга эришлан бўлсалар-да, лекин улар 
ҳам маҳаллий йирик ер-сув эгаларининг айримачилик ҳаракатига барҳам 
бера олмадилар.
Шайбонийхон ҳалокатидан (1510 й. 10 декабр) сўнг узоқ вақт 
давомида мамлакатда парокандалик ва тарқоқлик ҳукм сурди. 
Убайдуллахон вафотидан (1539 й.) кейин эса Мовароуннаҳрда қўш 
ҳокимиятчилик бошланди: Cамарқандда Абдуллатиф Султон, Бухорода 
Абдулазиз Султон хон қилиб кўтарилдилар (1540-1550 йй.). 
1551-
1556 йиллари эса мамлакат тожу тахт даъвогарлари Наврўз 
Аҳмадхон, Бурхон Султон, Абдуллахон соний ўртасида уруш майдонига 
айланди. 
Абдуллахон соний 1557 йили Бухорони эгаллади ва узоқ давом этган 
урушлардан (1557-1582 йй.) сўнг Мовароуннаҳрни бирлаштиришга, 
Тошкент ва Туркистонни бўйсундирди, 1584 йили Бадахшон билан 
кўлобни, 1588 йили Ҳиротни эгаллади. У давлатни марказлаштирди, лекин 
унинг вафотидан (1598 й. 8 феврал) кейин айирмачилик ҳаракат нарига 
ўтмади. Унинг ўғли ва тахт вориси Абдулмўминнинг ҳукмронлиги олти 
ойдан (1598 й.феврал-июл) нарига ўтмади. Ундан кейин хон кўтарилган 
Мирмуҳаммад соний (1598-1601 йй.) эса номигагина хон ҳисобланиб, 
аслида ҳокимият нуфузли катта ер эгалари қўлига ўтиб қолди. Бу вақтда 
қозоқ хонлари ва султонларининг Мовароуннаҳр устига босқинчилик 
юришлари кучайди. Улар 1599 ва 1600 йиллари Тошкент, Жиззах, 


Самарқанд ва Миёнқолгача бостириб кириб, ўтроқ аҳолини талон-тарож 
қилдилар. Жанубдан эса Эрон ҳукмдорлари юртимизга таҳдид сола 
бошладилар. 
Мана шундай бир шароитда мовароуннаҳрлик йирик ер-сув эгалари 
руҳонийлар ва зодагонлар билан тил бириктириб, Жўжихоннинг ўн учинчи 
ўғли Тўқай Темур наслидан бўлган Ёрмуҳаммадхонни тахтга ўтқиздилар. 
Янги сулола тарихда Аштархонийлар (1601-1785 йй.) номи билан 
машҳур
48
.
Бу даврда мамлакатда тарқоқлик янада кучайди. Дашти 
қипчоқликлар, аосан қозоқ хонлари ва қалмоқлар, Хоразм ҳукмдорлари 
Абулғозихон ва Анушахон Мовароуннаҳрга тез-тез бостириб кириб, унинг 
Чоржўй, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари ва қишлоқларини талон тарож 
қила бошладилар. 
Эрон ва Шимолий Ҳиндистон ҳукмдорлари Бобурийларнинг Бухоро 
хонлиги ички ишларига аралашуви кучайди. Мамлакатдаги беқарорлик 
Убайдуллахон соний (1702-1711 йй.) ҳукмронлиги йилларида жуда 
кучайди. Улус ҳукмдорлари, Балхдаги Маҳмудбий қатағон марказий 
ҳукуатга бўйсунмай қўйдилар. Самарқанд ва Ҳисор вилоятларида юз 
қабиласи, Шаҳрисабз ва Қаршида кенагас ва манғит қабилалари хонга 
қарши исён кўтардилар. Убайдуллахон соний ўрнига хон кўтарилган 
Абулфайз (1711-1747 йй.) номигагина хон бўлиб, ҳокимият бир гуруҳ 
йирик бойлар қўлига ўтиб қолди. 
Эрон подшоҳи Нодиршоҳ (1736-1747 йй.) Мовароуннаҳрдаги 
парокандалик ва беқарорликдан фойдаланиб, 1740 йилнинг кузида Бухоро 
хонлигини ўзига бўйсундирди. Шундан кейин ҳокимият асосан Нодиршоҳ 
тарафдори, манғит қабиласидан чиққан нуфузли, катта ер эгаси Муҳаммад 
Раҳимбий қўлига ўтди. Абулфайзхон ўлдирилганидан кейин тахтга 
ўтқизилган Абдулмўмин (1747-1751 йй.) ва Убайдуллахон соний (1751-
1753 йй.) номигагина хон бўлиб, давлатнинг муҳим ишларини Муҳаммад 
Раҳимбий бошқарган. 
1753 йилнинг 16 декабрида Муҳаммад Раҳимбий хон бўлди. Шу 
кундан бошлаб Бухоро хонлигида ҳокимият Манғитлар сулоласи қўлида 
бўлиб, улар 1920 йилнинг сентрябр ойигача укмронлик қилган. 
1709 йили марказий ҳукуматнинг заифлиги туфайли Фарғона 
водийсида Қўкон хонлиги (1709-1876 йй.) ташкил топди. 
ХVIII-ХIХ асрда юртимиз ҳудудида Бухоро амирлиги, Хева ва Қўқон 
хонлиги мавжуд бўлиб, Россия аста-секин бу ҳудудга сиқилиб келиб, ўз 
мустамлакасини ўрнатди. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish