Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

12.3.4. Мажмуъайи васойиқ 
“Мажмуъайи васойиқ”(“Васиқалар тўплами“) – Самарқанд 
қозихонасига тегишли ва ХУ1 асрнинг охирида тузилган ҳуқуқий 
ҳужжатлар, васиқалар тўпламидир. Унда жамъи 735-та ҳужжат бўлиб, 
хронологик жиҳатдан 1588-1591 йилларни ўз ичига олади. Ушбу 
ҳужжатлар турли ижтимоий-иқтисодий масалалар, мерос тақсимлаш, касб-
ҳунар, шогирдлик билан боғлиқ, савдо дўконлари, ер-сув ва ҳовли-жойни 
ижарага қўйиш каби масалаларни расмийлаштиришга бағишланган. 
Ҳужжатларнинг яна бир муҳим томони шундаки, уларда ХУ1 асрда 
Самарқандда амалда бўлган касб-ҳунарлар, заргарлик, кулолчилик, 
рангрезлик, 
атторлик, 
кимухгарлик, 
читбофлик, 
сангтарошлик, 
шамширларлик, қоғоз ишлаб чиқариш, зардўзлик, саррожлик, 
дурадшорлик, 
кулоҳгарлик, 
саҳҳофлик-муқовасозлик, 
хаттотлик, 
китобфурушлик ва тўқсондан ортиқ касб-ҳунар ҳақида маълумот мавжуд.
“Мажмуъайи васойиқ”нинг яхши қўлёзмаси ҳозирда ЎзРФА 
Шарқшунослик институтининг хазинасида 1386 тартиб рақами билан 
сақланмоқда. Ҳужжатларнинг бир қисми рус ва ўзбек тилларига таржима 
қилиниб, чоп этилган. Абдурауф Фитрат ва В.С.Сергеев улардан фақат 36 
нафарини танлаб олиб рус тилига таржима қилганлар ва 1937 йили 
Тошкентда нашр этганлар. Ҳужжатлардан 237 таси, яъни тахминан учдан 
бир қисми шарқшунос олим Б.Иброҳимов (1908-1978 йй.) тарафидан 
ўрганилиб, ўзбек тилига таржима қилинган эди. Бу иш 1982 йили 
Б.Аҳмедов, О.Жалилов, М.Каримова, Т.Файзиев ва Г.Остонова тарафидан 
нашрга тайёрланди ва чоп этилди. Ундай айрим намуналар қуйида 
келтирилди: 
12.3.5. ХАТТИ ИҚРОР 
52
Мамлакайи подшоҳий – подшоҳ, хон девонига тегишли ер-сув.
53
Хандақ - қалъа девори ташқарисига қазиб сув тўлатилиб қўйилган зовур, махсус мудофаа иншооти.
54
Аҳмедов Б.А. Юқ. асар.80-81 бетлар.


Ҳижрий 997 йил зулҳижжа ойи бошида (1589 йил октябр ойининг 
биринчи ярмида) мулло Абдулбоқий Хожи боқий ўғли ўз амакиваччаси 
сағир Мирҳоди марҳум хожа Опоқ ўғли тарафидан унинг ишларини (қози) 
маҳкамасида амалга ошириш учун тўла ҳуқукли эканлиги шаръан мулло 
Қурбон Муҳаммад Али нажжорларнинг тўғри гувоҳликлари билан исбот 
қилингани ҳолда, Самарқанд шаҳри ва унга тобеъ ерларнинг қозилар 
қозисининг ноиби ва вилоятнинг адолатли ҳокими, Аллоҳ унинг соясини 
узун қилсин, ҳузурига келиб, шаръан тўғри иқрор бўлдики, сағирнинг 
Самарқанддаги Масжиди нигорон маҳалласида жойлашган, чегаралари 
аниқ бўлган ва иморат қилишга яроқли бир бўлак ерини Мирза Дўстим 
Бахтибий ўғлига бир мисқоллик 63 динорга сотди. 
(Ушбу) жойнинг чегаралари ғарбий, шимолий ва шарқий тарафдан 
жлйни сотиб олувчининг ҳовлисига ва жануб тарафдан катта жамоа 
кўчасига туташдир. 
Ҳар иккала тараф ўзига тегишлини олди, (яъни) олувчи жойни, 
сотувчи эса пулни олди. Шаръан келажакда (бир бирини) алдамаслик 
шарти билан мазкур жойнинг баҳоси шу кунлардаги нарх-навога тўғри ва 
адолатлидир. Ушбу савдода алдаш ва бузуқ шарт йўқ. Бу савдо сағирнинг 
кундалик эҳтиёжи ва нафақасига харж қилинади. Ҳар иккала томон юзма-
юз туриб иқрор бўлдилар (ва тузилган ҳужжатни) тасдиқ қилдилар. 
Ушбу савдо-сотиқ ишончли кишилар ҳузурида бўлди. 
Қози муҳри.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish