Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)

Ўн биринчи фасл. «Зафарнома»дан кўчирма. Ҳазрат Соҳибқироннинг туш кўргани
ва уни яхшиликка йўйиб, Илёс Хожахон сари лашкар тортгани баёни.
Пайғамбар (с.а.в) айтибдурларки: «Солиҳ мўминнинг кўрган туши пайғамбарликнинг қирқ
олти жузвининг бир жузвидур» (Ҳадис).
Карами кенг Парвардигор ўз азалий иродаси билан бирорта соҳибдавлат бандасининг
манглайига бахт-иқбол муҳрини босиб: «Дарҳақиқат, биз сени ерда халифа қилдик»
(38.26) дея уни лутфу карам либоси билан ораста қилади, унинг тиниқ қалби ойинасини
ўз инояти билан равшан қиладики, токи унда ғойибдан келган ҳамма нарса юз кўрсатсин,
токи юз беражак ҳамма нарса юз бермасдан бурун унда маълум бўлсин, токи инсон руҳи
нариги дунё дарчаси орқали келгусидаги ишлар ҳолатини кўра олсин. 
Назм: 
Қандай ажойибки, хаёл – мусаввир,
Жононим тимсолин айлади тасвир.
Юсуфи Сиддиқ алайҳиссалом (унга Аллоҳнинг марҳамати ёғилсин)нинг ота-оналари,
ака-укалари ҳақида «У ота-онасини ўзининг тахтига чиқарди ва улар (Юсуфга) сажда
қилган ҳолларида йиғилдилар» (12.100) оятида айтилган ҳолат анча йиллар олдин унинг
тушида аён бўлган эди. Макка қўлга киритилгани хабарини (Аллоҳ унинг шон-шуҳратини
янада оширсин) «Қасамки, Аллоҳ ўз пайғамбарига (у киши кўрган) тушни ҳаққи-рост
қилди» (48.27) оятида айтилганидек, Ҳақ таоло олдиндан пайғамбарлар султони
кўнглига солган эди. Бундай хислат давлатнинг муҳим ишлари ва манфаатлари билан
боғлиқ ҳолда улуғ султонлар ва хоқонларга ато этиладики, зеро улар Аллоҳнинг бу ёруғ
оламдаги ноибларидир. Ҳазрат Соҳибқиронда худди шундай бўлди. Сон жиҳатдан жуда
кўп душман лашкарига бас келиш мушкул бўлиб қолган бир маҳалда Соҳибқирон бир куни
чошгоҳда шуни мушоҳада қилиб ўтириб кўзи уйқуга кетади. Уйқусида кимнингдир
аниқ-равшан қилиб: «Ғам ема, кўнглингни хуш тутгин, қудратли Тангри сени қўллаб,
зафар ато қилди» деган овозини эшитди. Уйқудан кўзини очгани заҳоти, гумонга ўрин
қолдирмаслик учун атрофидаги кишилардан: «Ҳозир бирорталаринг бирон нима
дедингларми?» деб сўради. Улар «йўқ» деб жавоб беришди. Унинг қулоғига кирган
сўзлар кўкдан етганига ва хушхабарнинг ёқимли насими лутфи илоҳий гулшанидан
эсганига амин бўлди. Аллоҳ мадади туфайли унинг ишончи яна ҳам мустаҳкам бўлди. Ҳақ
марҳаматидан руҳланган ҳолда у амир Ҳусайн ҳузурига келди ва бўлган воқеани унга
айтиб берди. Бу хабардан ҳамманинг қалби қувончга тўлди. Ҳазратнинг ва унга тобе
кишиларнинг қалби очилмаган ғунчадек тугун эди, бу хабардан ҳаммаси баайни тонг
шабадасидан очилган атиргуллардек яшнаб кетди.
Лашкару шоҳ жанг фикрида чекди ғам,
Бу башорат элни қилди шод-хуррам.

21 / 32




Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish