Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
ўтиб, Дашти Кўлак деган жойда чодир тикишди ва ҳар бир киши роҳатланиб ором
олмоқни майл этди. Ҳазрат Соҳибқирон ҳам тўн ва этикларини ечиб, истироҳат қилмоқни
жазм этганлари замон Амир Ҳусайн Соҳибқиронни чорлаб келгани киши юборди.
Соҳибқирон келиб мажлисга кирганда у ерда Пўлод Буға билан Шер Баҳромни кўрди.
Амир Ҳусайн Соҳибқиронга Шер Баҳром устидан шикоят қилиб: «Биз айни душманга дуч
келган маҳалимизда у биздан айрилиб, уйига кетишни ихтиёр қиляпти. У мурувват ва
вафо йўлидан юришни истамаяпти» деди. Соҳибқирон унга кўп насиҳатлар қилди, у
бўлса ўз сўзида туриб олди, бу қуйидаги мисрада яққол ифода этилган:
Насиҳат сўзинг эшитгувчи қулоғим йўқ.
Амир Ҳусайн ҳам унинг ўжарлиги ва қайсарлигидан аччиқланди, аммо шароит тақозоси
билан сабр қилмоқни афзал кўрди. 
Назм:
Эр кишида бўлсин куч-қудрат,
Эш бўлса соз тамкину тоқат.
Ниҳоят Шер Баҳром Балжувон тарафга жўнаб кетди. Шу пайтда, Туғлуқ сулдуз ва
Кайхусрав мўғул лашкарига бош бўлиб, кўплаб амирлар билан илгари келиб туришгани
ҳақида хабар келди. Тумаканнинг ўғли Темур, Сариқ, Шингум, Ҳожибекнинг иниси Туғлуқ
Хожа, Бекжак ўғли Куч Темур ва бошқа ҳазора ҳамда қўшин беклари йигирма минг киши
билан Жаладан то Пули Сангингача эгаллаб туришган эди. Ҳазрат Соҳибқирон ва
Ҳусайнбек кишилари олти минг кишидан ошмас эди. Соҳибқирон «Қанчадан-қанча
кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган» – (2,249)
деган ояти каримадаги илоҳий мададга суяниб иш кўрди ва бахт-иқбол кўзгусида Аллоҳ
инояти билан юборилган зафар нурини кўриб, билар эдиким.
Назм:
Агар наҳанг билан тўлса ҳам уммон,
Дашту тоғлар шеру қашқирга макон
Кишига ёр бўлса илоҳий иқбол, 
Унинг бир тукига етмайди зиён.
Соҳибқирон икки минг кишилик ботир лашкар билан жангари шерлардай ва оламни
бузадиган селдай тоғдан қуйига отилиб олдинга чиқди ва Аллоҳ мададига суяниб,
душман сари юрди. Иккала тараф аскарлари Пули Сангин ёнида юзма-юз келишди,
тонгдан, яъни, «Тонг вақтига қасам» деган шоҳлик байроғини тикишган пайтдан бошлаб
то ўз байроғини ёғочга ўрнатгунча «Зулмат билан чор атрофни қоплаб олган кечага
қадар қасам» (93.2) жанг олови «Аланга ичида ёнмоқда» (88.4) оятини эслатса, пиёда ва
отлиқ аскарларнинг ҳужуми ва чекинишларидан ларзага келган замин «Қачон ер
зилзила билан ларзага тушганида» (99.1) оятини эслатарди. Ўқларнинг учиши ерга
тушаётган думли юлдуз нуридек қулоқларга етиб келарди; найзаларнинг ялтираши
одамлар кўзи олдида гўё «Яшин уларнинг кўзларини кўр қилгудек бўлади» (2.19) оятига
мос эди; Қиличнинг тиғи «у отларнинг бўйни ва бошини «силай» бошлади» (38.33)
оятининг моҳиятини очиқ-равшан кўрсатиб турарди ва чўқморнинг халокатли зарбаси
«Қалбларни қаттиқ қоқувчи» (101.1) оятининг аниқ ифодаси эди. Ўша куни то тунгача
ҳар иккала тараф лашкарлари Пули Сангин ёнида шундай шиддат билан жанг
қилдиларки, охир-оқибат бирорта ҳам баҳодир жангчида бир томчи сабр-тоқат қолмади.
Кечаси иккала тараф ҳам от бошини жанг майдонидан четга бурдилар. Рақиб лашкари
сон жиҳатдан кўп бўлгани боис Ҳазрат Соҳибқирон вазиятни қалб кўзи билан чамалаб
кўриб, шундай тўхтамга келдики, бу ишда ақл ва тадбирни ишга солмоқ керак. Агар
18 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish