Тарих йўналиши - курс талабалари учун Ўзбекистон тарихи фанидан – мавзу (4 соат)



Download 114,5 Kb.
bet5/7
Sana23.02.2022
Hajmi114,5 Kb.
#164404
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-maruza

Мулоҳаза юритинг: Туғлуқ Темурхон нима учун Амир Темурни иккинчи марта ҳам ўз хизматига олди?
Амир Ҳусайндан бошқа деярли барча амирлар Туғлиқ Темурхон хизматига кирди. Бу вақтда Амир Ҳусайн Балх, Қундуз ва Бадахшон вилоятларини ўз тасарруфига киритиб олган бўлиб, энг кучли амирлардан бирига айланган эди. Бобоси Амир Қазаған каби ҳукмдор бўлишни орзу қилган Ҳусайн Туғлиқ Темурхон билан Вахш дарёси бўйида жангга киришди, лекин тўлиқ мағлубиятга учради. Кайхусрав Хутталонийнинг жанг бошланмасдан ўз қўшинлари билан мўғуллар томонига ўтиб кетиши Амир Ҳусайнни жанг бошланмасданоқ қочиб қолишига олиб келди. Ҳиндикуш тоғларигача бўлган худудларни забт этган Туғлиқ Темурхон 1361 йилнинг баҳори ва ёзини шу ерларда ўтказди. Мовароуннаҳрдаги асосий рақибларни йўқотган хон бу ерни ўғли Илёсхўжага топшириб, Беккичикни улусбеги лавозимига тайин этиб ўзи Мўғулистонга қайтади. Амалда ҳокимятни бошқарган Беккичик барчага зулм ўтказа бошлайди. Натижада Мовароуннаҳрда мўғуллар зулмидан нарозилик янада кучая бошлайди. Вазиятни таҳлил этган Амир Темур Кеш вилояти ҳокимлигидан воз кечиб озодлик учун кураш йўлини танлайди. Мағлубиятдан кейин сарсон юрган Амир Ҳусайнга қўшилиш учун Мовароуннаҳрни яширинча тарк этади. Туркман чўлларида Амир Темур ва Амир Ҳусайн ўзаро учрашиб, озодлик учун кураш йўлида иттифоқ тузишади. Улар дастлаб Хива ҳокимини Тўкалнинг зарбасига дуч келишди. Икки амирни Илёсхўжага топшириб обрў орттиришни мақсад қилган Тўкал минг кишилик қўшини билан 60 кишилик иттифоқчиларга ҳужум қилади. Жангнинг охирида Тўкалнинг аскарларидан 50 киши, иттифоқчилардан эса 7 киши омон қолади. Тўкалнинг ўзи Амир Темурнинг комон ўқидан яраланганлиги учун таъқибни тўхтатишга мажбур бўлади. Лекин кўп ўтмай омон қолган 7 кишидан уч нафари отларни олиб қочиб кетади. Натижада жуда оғир аҳволда қолган амирлар туркман беги Алибек Жоникурбонийнинг қўлида бир муддат асирликда ҳам бўлишади. Асирликдан Алибекнинг акаси Муҳаммаднинг ёрдамида халос бўлган амирлар бир муддат яна ажрашишади.
Қўшимча ўрганинг: Амирларнинг Алибек Жониқурбоний қўлидаги асирликдан қутилишлари ҳақида яна қандай ривоят бор?
Амир Темур яширинча Мовароуннаҳрга қайтиб бу ерда ўзига тарафдорлар топишга ҳаракат қилади, сўнгра яна Хуросонга қайтиб Амир Ҳусайнга қўшилади. Бу вақтда бир мунча аскар тўплаган амирларни Сейистон ҳокими ёрдамга чақиради. Амирлар ёрдамида ўз душманларини енган Сейистон ҳокими ўз аҳдига вафо қилмади. У ердан қайтаётган амирларга сейистонликлар (Али Яздийда мекронликлар, Шомийда сагзийлар, яъни сейистонликлар дейилган) кутулмаганда ҳужум қиладилар. Жангда Амир Темур қўлидан яраланади. Амирлар Сейистондан Хуросонга қайтишга мажбур бўлишади. Амир Темур даволанаётган пайтда 90 кишилик лашкар билан Амир Ҳусайн Мовароуннаҳр худудларига яқинлашади. Лекин Беккичикнинг укаси раҳбарлигидаги мўғул қўшини Амир Ҳусайнн тор-мор келтиради. 12 та омон қолган аскари билан Амир Ҳусайн яна Темурга келиб қўшилади. Бу вақтда Мовароунаҳр аҳолисининг катта қисми босқинчилар зулмидан қочиб Амударёнинг жанубидаги ерларга тўпланаётган эди. Иттифоқчи амирлар уларни бирлаштириб озодлик учун курашувчи янги лашкар тузишга эришадилар. Балх шаҳри яқинида бўлиб ўтган дастлабки жангда мўғул амирларидан Абу Саъид, Мангли Буға ва Ҳайдарлар бошчилигидаги душман қўшини тор-мор келтирилди. Лекин бу вақтда итифоқчи амирлар қўлида фақат 1 минг та аскар бор эди, халос. Шунинг учун улар Мовароуннаҳрга ўтмай Бадахшон вилоятига бориб, қўшин тўплай бошлайдилар. Чунки, у ерда Мовароуннаҳрдан қочиб келган анчагина халқ йиғилиб қолган эди. Тез орада озодлик курашчиларининг сони 6 минг кишига етади. Бу вақтда Илёсхожа 20 минг кишилик қўшин жўнатиб, иттифоқчи амирларни яксон қилишга аҳд қилади. Амир Темур озодлик лашкаридан 2 мингини олиб Амударё бўйидаги Тош кўприк мавзейида 20 минг кишилик мўғул қўшинини ажойиб ҳарбий ҳийла ишлатиб тор-мор келтиради.
Қўшимча ўрганинг: Амир Темур Тошкўприкда қандай ҳарбий ҳийла ишлатган?
Душманни тинимсиз таъқиб этган Соҳибқирон қўшинлари яна бир ҳийла билан Кеш шаҳрини ҳам босқинчилардан озод қиладилар. Бу воқеалар 1364 йили бўлаётган эди. Шундан сўнг Илёсхўжанинг ўзи катта лашкар билан Кеш яқинидаги Тошариқ мавзейига етиб келади. Дастлабки ғалабалардан руҳланган жуда кўпчилик Амир Темур ва Ҳусайн лашкарига келиб қўшилади ва Тошариқ жангида мўғул қўшини тўлиқ яксон этилади. Илёсхожахон эса Мўғулистонга қайтиб кетишга мажбур бўлади. Бу вақтда Туғлуқ Темурхон вафот этган бўлиб, Илёсхожахон Мўғулистон хонига айланади. Амир Ҳусайн ва Темур қурултой чақиришиб, Чиғатой авлодидан Қобулшоҳ ўғлонни хон этиб тайинладилар. Шундай қилиб, Мовароуннаҳр амалда мўғул босқинчиларидан озод бўлиб, Амир Ҳусайн ва Темур ҳукмронлиги остига ўтади. Лекин йирик амирлар ўртасида бирлик ва ўзаро ишонч йўқ эди. Мисол учун Амир Темур ўз отасининг дўстлари бўлмиш жангларда асир олинган Искандар ўғлон ва Амир Ҳамидларнинг гуноҳидан ўтишни сўради. Гарчи Амир Ҳусайн уларни авф этган бўлса-да, Фасиҳ Хавофийнинг маълумот беришича Қобулшоҳ фармонига кўра қатл этилдилар. Аслида хон Амир Ҳусаённинг измидан ташқарига чиқа олмас эди. Шунингдек, амирлардан Жунайд ҳам Ҳусайннинг бўйруғига кўра қатл этилди. Бу ҳолат эса йирик амирларнинг кўпчилигини Амир Ҳусайнга бўлган ишончларини пасайишига олиб келди.

Download 114,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish