Тарих йўналиши - курс талабалари учун Ўзбекистон тарихи фанидан – мавзу (4 соат)



Download 114,5 Kb.
bet6/7
Sana23.02.2022
Hajmi114,5 Kb.
#164404
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-maruza

Мулоҳаза юритинг: Нима учун Амир Ҳусайн Соҳибқирон илтимосига қарамай бир неча йирик амирларни қатл этди?
Мўғулистонда ўз ҳокимятини мустаҳкамлаб олишга эришган Илёсхўжахон 1365 йилнинг баҳорида яна Мовароуннаҳрни ўз мулкига қўшиб олиш учун катта қўшин билан юриш бошлади.
Амир Ҳусайн ва Амир Темур бошчилигидаги катта қўшин душманни Мовароуннаҳрнинг шарқий чегараларидаёқ кутиб олишга қарор қилишиб, Тошкент томон йўлга чиқадилар. Ҳар икки томон лашкари Тошкент вилояти худудида тўқнашади. “Лой жанги” номи билан машҳур бўлган бу жанг 1365 йилнинг 22 май куни (Шомийда июн) Тошкент ва Чиноснинг ўртасида дарё яқинида бўлиб ўтган. Жанг бошланиши арафасида қаттиқ ёмғир ёғиб ҳаммаёқ лой бўлиб кетганлиги, жанг лой майдонда олиб борилганлиги учун “Лой жанги” деб ном олган. Ўша давр манбаларида ёзилишича мўғуллар “яда” тоши (ўша давр муаллифларининг фикрича сеҳрли тош, Бобур мирзо ҳам бу ҳақида тўхталиб ўтган) ёрдамида кутилмаганда ёмғир ёғдирганлар ва унга тайёр бўлмаган Мовароуннаҳр қўшини жангда катта қийинчиликка дуч келган.
Жангнинг биринчи куниёқ Амир Темур аскарлари мўғулларнинг улуғ амири Шингум Нўён (юқорида таъкидланган Амир Ҳамиднинг иниси) қўшинини тор-мор келтиради, бу ҳолни кўриб Илёсхўжа ҳам чекинишга мажбур бўлади. Шундан сўнг Амир Темур мўғулларнинг Шамсиддинбек бошчилигидаги қўшинини ҳам қочишга мажбур қилади. Лекин бу вақтда қўшиннинг Амир Ҳусайн раҳбарлик қилаётган қисмидаги Амир Тилончи ва Зиндачашмлар мўғул саркардалари Шировул ва Ҳожибекдан мағлубиятга урчаб Амир Ҳусайн олдига чекинадилар. Натижада мўғул қўшини Амир Ҳусайн бошчилигидаги аскарларни жанг майдонидан суриб чиқара бошлайди. Айнан шу вақтда Амир Темурнинг кетма-кет ғалабалари ҳақида хабар етиб келади ва Амир Ҳусайн ўз қўшинининг чекинишдан тўхтатади. Вазият шундай эдики, Амир Темур қўшинларининг олдинга силжигани, Амир Ҳусайн аскарларининг чекиниши натижасида икки қўшин орасида раҳна пайдо бўлганлиги учун Амир Ҳусайн қўшинлари ҳам тезда ҳужумга ўтиши Амир Темур чекинтираётган душман кучлари ўзини ўнглаб олмасидан уларни тўла тор-мор этиш зарур эди.
Шунинг учун ҳам Амир Темур дастлаб ўз навкари Тобон Баҳодурни Амир Ҳусайн ҳузурига жўнатиб тезда ҳужумга ўтишини илтимос қилди. Лекин Ҳусайн келган чопарни калтаклатиб, қайтариб юборди. Шундан сўнг Амир Темур босиқлик билан Ҳусайннинг ўз навкарларидан бўлмиш Малик ва Ҳамдилар орқали ўз илтимосини етказди. Лекин Амир Ҳусайн бу сафар ҳам “Мен қочибманми, мен илгари чорлайсиз, агар ғолиб бўлсангиз ҳам менинг қасосимдан омон қолмайсиз” дея уларни ҳам ноумид қайтарди. Натижада Амир Темур душман қарши ҳужумга ўтиб юқорида таъкидланган раҳна орқали қўшинни икки томонга ажратиб юборишини олдини олиш учун ўзи ҳам жангни тўхтатишга ва аввалги ўрнига қайтишга мажбур бўлди. Амир Ҳусайннинг ноўрин ғурури тайёр ғалабани қўлдан чиқишига олиб келди. Шу куни тунда Амир Ҳусайн Темурни бир неча марта ўз ҳузурига чорлади, лекин Амир Ҳусайндан кўнгли қолган соҳибқирон унинг чорловларига рад жавобини берди. Бир-биридан хафа бўлган икки саркарданинг қўшини эртанги кунги жангда берилган имкониятдан фойдаланиб ўзини тиклаб олган душмандан тўла мағлубиятга учради. Мовароуннаҳр қўшини бу жангда ўн минг кишидан айрилди ва тарқоқ ҳолда қочишга мажбур бўлди.

Download 114,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish