Асосий тушунчалар:
Моддий маданият буюмларига — бизгача сақланиб келаётган ёки илмий асосда қайта тикланган бурунги меҳнат қуроллари, қурол-яроғлар, зеб-зийнат буюмлари, уй-рўзғор анжомлари, турар жойлар, қўрғонлар, мақбаралар, қадимги шаҳар харобалари ва бошқалар киради.
Тасвирий санъат асарларига — моддий воқеликни, одамлар ва уларнинг бир-бирига муносабатини ҳамда уларнинг теварак-атрофидаги нарсаларни — ҳар хил буюмларни, географик муҳитни бевосита тасвирлаб берувчи асарлар, одамларнинг ҳар хил руҳлар, арвоҳлар, жинлар, алвастилар, афсонавий қаҳрамонлар, девлар ва ҳоказолар ҳақидаги хаёлий тасаввурларини акс эттирувчи асарлар киради Кўникма - ўрганиш натижасида қўлга киритилган, беихтиёр, автоматик тарзда бажариладиган ҳаракат, кўникмалар бирор ҳаракатни назоратсиз, автоматик тарзда бажариш қобилиятларидир.
Ёзма манбалар — қонунлар, буйруқлар, ҳўжалик ишларига доир ёзувлар, шартномалар, хизмат вазифасига оид ёзишмалар, сиёсий нутқлар, суд ҳукмлари, йилномалар, хроникалар, мемуарлар, шаҳар ва мамлакатлар тасвирлаб ёзилган асарлар, хатлар ва ёзувлар киради.
Такрорлаш учун саволлар
1. Тарих дарслиги билим манбаи сифатида.
2. Тарих дарслигини асосий компонентлари.
3. Матн ва матндан ташқари компонентларни аниқланг.
4. Дарсликнинг асосий матнига нима киради?
5. Дарсликдаги методик компонентларни аниқланг.
6. Ўқувчиларнинг дарслик матни ва безак материали билан ишлаш усуллари.
5-мавзу. Тарих ўқитишнинг ташкилий шакллари. Дарс, унинг турлари ва тузилиши.
Режа:
1.Дарс - ўқув ва тарбиявий ишнинг асосий ташкилий шакли.
2.Замонавий тарих дарси, унга қўйиладиган талаблар. Тарих дарслари мавзуларининг узвийлиги ва дидактик жиҳозланиши.
3.Дарс турлари.
Тарих курси олдига қўйилган таълим – тарбия вазифаларини амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири ҳар бир синфда ўқитиладиган тарих курсининг тутган ўрни, унинг таълим-тарбиявий вазифалари, ҳар бир бўлим ва бўлимдаги мавзулар, ҳатто ҳар бир дарсда ўтиладиган мавзунинг ҳам жузъий вазифалари олдиндан аниқ белгилаб олингандан кейингина тарих ўқитишга киришиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш биринчи навбатда ўқитувчининг ҳар бир дарснинг таълим-тарбия вазифаларини олдиндан аниқ ва тўғри белгилаб ола билишига боғлиқдир. Бу ҳам, ўз навбатида, ўқитувчининг дарснинг таълим-тарбия вазифаларини тўғри белгилаш методи ва усуллари ҳақидаги назарий билим ва малакаларининг даражасига боғлиқдир.
Дарс – ўқув ишининг асосий ташкилий шакли бўлиб, унда ўқитувчи аниқ белгиланган дарс доирасида ўқувчиларнинг доимий таркиби билан қатъий жадвал бўйича шуғулланади, жамоавий билиш фаолиятига раҳбарлик қилиб, ўқув дастурига ўзи белгилайдиган дидактик ва тарбиявий вазифаларга эришиш учун хилма-хил методлардан фойдаланади.
Дарс ўқув ишини ташкил қилишнинг асосий шакли, аммо у таълимнинг бошқа шаклларини: лекция, практикумлар, лаборатория машғулотлари, семинарлар, консультациялар, уй вазифалари, қўшимча машғулотларни ривожлантиришни истисно этмайди.
Таълимни ташкил этишнинг ёрдамчи шакллари факультатив машғулотлар саналади. Улар ўқувчиларнинг қизиқишлари асосида ташкил этилади: тўгараклар, клублар, олимпиадалар, викториналар, кўргазмалар, экспедициялар ва ҳоказолар.
Дарс ўқувчиларнинг доимий таркиби, машғулотларнинг аниқ белгиланган рамкага эгалиги (ҳар бир дарс мактабда 40 минут, академик лицей ва коллежда 80 давом этади); жадвал олдиндан тузиладиган ва ўқув ишлари бирор аниқ мавзуда ташкил этилиши каби ўзига хосликларга эга бўлган таълимнинг жамоа шакли ҳисобланади.
Дарсда ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабат жараёни шахсий алоқага асосланган. Қитувчи дарсда истисносиз барча ўқувчиларнинг фаолиятларини йўллайди ва назорат килади, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлари орасидаги ўзаро алоқа ва ўзаро контролни қўллаб қувватлайди. Ўқитувчининг дарсдаги иши барча ўқучиларнинг дарснинг ўзидаёқ ўрганилаётган билим асосларини эгаллашлари, зарур кўникма ва малакаларни ҳосил қилишлари учун замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |