2.
Ибтидоий тарихнинг ўзига хос хусусияти ва унинг аҳамияти.
Ибтидоий жамоа тарихи билан шуғулланган олимлар, археологлар,
антропологлар ва этнографларнинг олиб борган тадқиқотлари шуни
кўрсатадики, ибтидоий жамоа тузуми ўзидан кейинги келадиган барча
тарихий даврларга нисбатан меҳнат қуролларининг соддалиги ва улар
хилининг озлиги билан белгиланади. Шунингдек уруғ жамоаси давригача
яшаган одамлар ақлий ва жисмоний жиҳатидан ўз такомилига етмаган
эдилар.
Ибтидоий жамоа тузумининг тонгида илк одамларнинг тош, ѐғоч ва
суяклардан ясаган қуроллари шунчалар содда эдики, бу уларнинг ақлий
жиҳатидан такомиллашмаганлиги, меҳнат малакасининг пастлиги ва ниҳоят
ишлаб чиқариш тажрибасининг кам бўлганлигидан дарак беради.
Бинобарин, меҳнат қуроллари хилининг озлиги, соддалиги, қурол ясаш
техникаси-усулларининг ривожланмаганлиги, шунингдек ўз имкониятларини
билмаслик ибтидоий кишиларни табиат олдида, унда рўй берадиган турли-
туман даҳшатли ҳодисалар, чўнончи: ер қимирлаш, чақмоқ чақишлар,
момоқалдироқ, вулқон отилишлари, сел-совур, тошқинлар, ер сурилишлари
олдида ожиз ва ҳимоясиз қилиб қўйган эди. Айни пайтда илк одамлар ўша
даврдаги ҳар турли йиртқич ва ѐввоий ҳайвонлар гирдобида яшар эдилар.
Шундай экан ибтидоий одамлар турли йиртқич ва ѐввоий ҳайвонлар орасида
якка-якка яшаб, уларга қарши айрим-айрим ҳолларда курашишларига имкон
бермас эди. Шу таъкидламоқ керакки, ибтидоий кишиларни бу даҳшатли
кучлардан, ходисалардан, йиртқичлар ҳамласию, азоб-уқубатлардан, меҳнат,
шунда ҳам умумлашиб қилинган ижтимоий меҳнат қутқара олар эди халос.
Ибтидоий кишилар биргалашиб меҳнат қилишлари ва яшашлари
натижасидагина қадамма-қадам табиатнинг даҳшатли кучларини аста-
секинлик билан енга борганлар.
Ибтидоий давр кишилари бирга яшаб биргалашиб меҳнат
қилишганларида, умумлашиб йиртқич ҳайвонларга қарши курашмаганларида
улар қуршовида яшай олмас эдилар. аксинча уларга емиш бўлиб Ер юзидан
йўқ бўлиб кетар эдилар.
Демак, умумлашиб яшаш ва биргалашиб мехнат қилиш ибтидоий
кишиларни табиатдаги ѐвуз кучлардан осраб қолди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки ўша даврдаги шарт-шароит
ибтидоий аждодларимизни биргалашиб яшаш ва меҳнат қилишга мажбур
этдики, бундай бирдамлик фақат инсонга хос сифат бўлиб, у бошқа
жониворларда йўқ эди.
Биргалашиб яшаш ва меҳнат қилиш истеъмол маҳсулотларини, ҳамда,
ишлаб чиқариш воситаларини ҳамма учун умумий мулкка айлантирган эди.
Ибтидоий жамоа тузумининг ҳамма давр ва босқичларида умум
меҳнати натижасида ҳосил қилинган озиқ-овқат ва бошқа истеъмол
буюмлари у ѐки бу гуруҳда, уруғ, оилада яшаган барча катта кичик кишилар
ўртасида баробар тақсимланар эди. Лекин ўша даврларда умумий мулк билан
бир қаторда ҳар бир кишининг шахсий буюмлари ҳам бўлган.
Кийим-бош, меҳнат, жанговор ва ов қуроллари ибтидоий
кишиларининг шахсий мулки ҳисобланган. Ибтидоий жамоа тузумининг
ҳамма даврларида ибтидоий кишилар яшаб турган ер, ўтлоқ, ўрмон, сув
манбалари ва нознеъматларга ҳамманинг эгалик қилиши, тенглик мавжуд
эди.
Шундай экан ибтидоий жамоа тузуми даврида хусусий мулк ҳам
мулкий тенгсизлик ҳам, табақалар ҳам, тўдада ва уруғ жамоасида айрим
кишилар меҳнатини бошқа кишилар томонидан суйистеъмол қилиш ҳам
бўлмаган. Шундай экан уруғ ва қабиладан алоҳида ажралиб турувчи нуфузли
кишилар, бинобарин зўравонликка асосланган хокимият ҳам йўқ эди.
Шундай қилиб кишиликнинг ибтидоий даврида ижтимоий табақалар
бўлмаган, давлатсиз жамият эдики, Европанинг илғор фикрли олимлари уни
ҳамма баробар, тенг бўлган ибтидоий коммунистик жамият деб таърифлаган
эдилар.
Ибтидоий жамоа тузуми кишилик тарихининг энг кўҳна, энг дастлабки,
айни пайтда энг оддий, содда шакли бўлиб, ҳариб 4,5-4 миллион йиллик
катта тарихий даврни ўз ичига олади. У ҳам бир-биридан ҳам ижтимоий, ҳам
иқтисодий, ҳам маданияти жиҳатидан фарқланувчи турли давр ва
босқичларга бўлинади.
Тарихий нуқтаи назаридан у ибтидоий тўда ва уруғ жамоаси
даврларига, археологик нуқтаи назаридан эса тош, мис-тош, жез ва илк темир
даврларига бўлинади.
Ибтидоий тарихнинг тўда даври археологик даврлаштиришнинг энг
қадимги тош асрининг илк ва ўрта босқичига тўғри келади.
Бу даврда одамзод шаклланишда давом этиб ўз қўли билан илк меҳнат
қуролларини яратиб, сунъий олов ҳосил қилишга эришда ва моддий
маданиятга пойдевор тошини қўйди. мазкур даврда маънавий маданиятнинг
илк кўртаклари ҳам шакилланди.
Шу таъкидлаб ўтмоқ жоизки, кишиликнинг ибтидоий тўда даври бир
жойда қотиб қолмади. Жамият тараққиѐтининг ривожланиш қонуниятларига
мувофиқ у ривожланишда давом этди ва уруғ жамоасининг вужудга келиши
учун замин яратди.
Милоддан аввалги 50-40 минг йилликларга келиб ибтидоий тўда
ўрнини уруғ жамоаси даври эгаллади. Бу даврдаги энг буюк ҳодиса
антропогенез жараѐнининг тугалланиши ва ҳозирги қиѐфадаги одамларнинг
вужудга келиши эди.
Уруғ жамоасининг вужудга келиши ибтидоий жамоа тузуми давридаги
энг катта бурилиш эди.
Уруғ жамоасининг вужудга келиги муносабати билан жамият ҳаѐтида
бирин-кетин катта-катта ўзгаришлар юз бера бошлади.
Уруғ жамоаси даврига келиб, одомзод Ер шаридаги 6 қитъанинг 5 таси
бўйлаб кенг тарқалади.
Шу таъкидлаб ўтиш керакки, узоқ давом этган тош асри қатор йирик
кашфиѐтлар амлга оширилганлиги билан кўзга ташланадики, бу эса ўз
ўрнида инсониятнинг бундан кейинги бутун ривожига жиддий таъсир
кўрсатган.
Худди шу тош асри давомида одамлар олов ҳосил қилиш ва ундан
фойдаланиш санъатини эгалладилар. Айни пайтда ибтидоий кишилар кийим-
бош, ўқ-ѐй, қайиқ, чана, чанғи каби ҳаракат воситаларини кашф этиб,
бошпана кўришни такомиллаштирдилар. Тош, ѐғоч ва суякдан турли-туман
меҳнат, ов ва жанговор қуроллар, уй-рўзғор буюмларни яратдилар. Тош
асрининг якунловчи босқичи ҳисобланган неолит-янги тош асрида эса
кулолчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди. Тош
асрининг охири ҳисобланган янги тош даври қуроллари ишлаш техникасида
силлиқлаш, пардозлаш, арралаш ва пармалаш каби янги усуллар ихтиро
этилди. Шу даврда кишилик жамиятнинг иқтисодий хўжалик ҳаѐтида жуда
аҳамиятга молик бурилиш содир бўлди. Бу овчилик ва термачиликка
асосланган ўзлаштирувчи хўжаликдан деҳқончилик ва чорвачилик ишлаб
чиқариш хўжалигига ўсиб ўтиш эди. Хўжалик соҳасидаги бу бурилишни
тадқиқотчилар хусусан машҳур инглиз археологи Г.Чайлд ―неолит
революцияси‖ – ―янги тош асри инқилоби‖ ,- деб атайдилар. Унинг энг
муҳим натижаларидан бири ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб
чиқарилиши эди. Ортиқча озиқ-овқат ишлаб чиқариши туфайли хўжаликнинг
барқарорлиги беқиѐс даражада ўсди. одамларнинг турмуш даражаси анча
яхшиланди, аҳоли сони ўсиб, ижтимоий тузум таркибини мураккаблаштириш
учун шарт-шароит яратди. Неолит-янги тош даврида Ер шарининг қулай,
одам яшайдиган баъзи жойларида тарихий хўжаликнинг дастлабки нотекис
ривожланиш яққол намоѐн бўла бошлади.
Милоддан аввалги 6-3 мингйилликлар орасида маъданлар-аввал мис,
сўнг жез кашф этилди. Улардан меҳнат қуролларининг ясалиш меҳнат
унумдорлигини бирмунча оширди. Бу эса ўз ўрнида ортиқча озиқ-овқат
махсулотларини етиштиришга имкон яратди. Шу даврдан бошлаб
деҳқончилик, хунармандчилик, чорвачилик ва савдо-сотиқ аста-секин ривож
топабошлади. Бунинг оқибатида меҳнатнинг биринчи, иккинчи ва учинчи
ижтимоий тақсимоти учун шарт-шароит яратиб, кишилар орасида мулкий
тенгсизлик ва табақаланиш пайдо бўлишига олиб келди. Булар эса ўз ўрнида
жамият бошқарув тизимида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлди. Ниҳоят
Миср, Месопатамия, Кичик Осиѐ, Юнонистон, Эрон, Хиндистон ва Хитойда
илк давлатларнинг ташкил топишига олиб келди. Шуни алоҳида таъкидламоқ
жоизки, моддий маданият меҳнат қуроллари, уй-жой, кийим –бош ва
кишиларнинг кундалик ҳаѐти учун зарурий буюмлар ибтидоий жамоа тузуми
даврида кашф этилди. Ибтидоий инсон ўзининг ақл-заковати, тили,
тафаккури ва аҳлоқ одоби билан табиатдаги бошқа олий даражадаги
мавжудодлардан тубдан фарқ қилган. У ўзининг ақл-заковати, тафаккури ва
улар билан чамбарчас боғлиқ меҳнат фаолияти туфайли кишиликнинг
маънавий маданиятига ҳам асос солди.
Буларнинг барчаси бу кекса ўтмиш ва унда яшаган кишилар меҳнат
фаолияти ҳар қандай шароитда замонамиз ва келажак авлодларнинг ҳаммаси
учун ғоятда қизиқ давр бўлиб қолади. Чунки бу давр энг кейинчалик
бўладиган янада юксакроқ тараққиѐтни шакилланиши учун замин ҳозирлади.
Буларнинг барчаси замонамиз учун, келажак учун беқиѐс аҳамиятга эга
эканлигини кўрсатувчи далилдир. Ибтидоий давр кишиларининг хўжалик,
моддий ва маънавий маданият соҳаларида эришган ютуқлари баъзи
олимларнинг ибтидоий ѐки ―ваҳший‖ одамни ―нодон‖ деб билдирган
фикрларига қарши ѐрқин далилий исботдир. Олд ибтидоий тарихнинг
моҳияти шу билангина кифояланмайди ва чекланмайди.
Ибтидоий жамият тарихи ҳақидаги маълумотларни билиш назарий
жиҳатдан ташқари бир қатор амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Ибтидоий жамоа
тарихини чуқур ўрганиш эса, ибтидоий жамоа тузумининг турли
босқичларида, шунингдек ибтидоий жамоа, қабила ва халқлар ҳаѐтини қайта
қуришларида муҳим аҳамият касб этиши мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инсоният жамият ҳаѐтидаги
кўпдан-кўп воқеалар ва нарсалар ибтидоий жамоанинг ўша кекса ва қадимий
замонларида шаклланади, вужудга келди ва ривож топди.
Шу боис ибтидоий жамоа тузуми кейинги даврдаги ҳамма тузумлар ва
кишилик маданияти тарихининг пойдевор тоши, асоси десак муболоға
бўлмас.
Ибтидоий жамоа тузуми унинг моҳияти ва аҳамияти ҳам шундадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |