5-6-7 мавзу. Гоминидлар эволюциясининг илк босқичи.
Австролопитеклар.
Режа:
1. Австролопитекларнинг
вужудга келиши
2. Австролопитеклар яшаган табиий шарт шароитлар
3. Илк автролопитеклар гуруҳи
4. Марказий ва Шарқий Африкадан топилган палеантропологик
топилмалар тавсифи
5. Ривожланган австролопитеклар гуруҳининг вужудга келиши
6. Ривожланган австролопитекларнинг турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти
7. Марказий ва Жанубий Африкадан топилган палеантропологик
топилмалар тавсифи
8. Йирик австролопитеклар гуруҳининг вужудга келиши
9. Йирик австролопитекларнинг
турмуш тарзи
10. Шарқий ва Жанубий Африкадан топилган палеантропологик топилмалар
тавсифи
11. Австролопителар тўғрисидаги янги антропогенез назариялар.
Бугунги кунда инсон эволюциясининг илк босқичи қилиб
австролопитекларни
(
Australopithecus
)
кўрсатишимиз мумкин. Инсон
эволюцияси босқичида австролопитеклар ўзига хос гуруҳ бўлиб уларни бир
хил равишда икки оѐқли маймунларга ва маймун бошли одамларга қиѐслаш
мумкин. Приматлар орасида австролопитекларнинг
жойлаштиришнинг
муракаблиги шундаки уларнинг тана тузилишларида замонавий маймунларга
ва одамларга хос мозаик белгилар бор.
Бу белгилар бирлашмасига қандай ѐндошув зарур?
Энг қадимги австролопитек қодиқлари Чад Республикасининг Торос-
Меналла деган жойидан топилган бўлиб унинг яшаган даври 7-6 миллион
йиллар билан даврлаштирилади. Австролопитеклар гуруҳининг сўнгги
вакили эса Жанубий Африканинг Сварткранс деган жойидан топилган бўлиб
унинг яшаган даври 900 минг йил билан даврлаштирилади. Бу
давр йирик
австролопитекларнинг
яшаган
даври
билан
чегаралинади.
Демак
австропитеклар бундан 7 млн дан бошлаб 900 минг йилгача истиқомат
қилган. Ушбу даврлар оралиғида уларнинг кўплаб турлари яшаганлиги
бугунги кунда фанга маълум
бўлиб улгурди. Шундай қилиб
австролопитеклар гуруҳларининг бундай катта вақт оралиғида истоқомат
қилиши замонавий фанда инсон эволюцияси жараѐни хақида кўплаб
маълумот беради.
Австролопитеклар тарқалган ҳудуд ҳам жуда катта бўлиб улар
Жанубий Сахро чўлларидан бошлаб бутун Африка қитъсини ўз ичига қамраб
олади. Бугунги кунда фанга маълум бўлишича австролопитеклар хеч қачон
Африка қитъасини тарк этишмаган. Яна шуни таъкидлаб ўтиш
лозимки
австролопитекка ўхшаган мавжудот қолдиқлари Африка қитъасидан бошқа
Хитой ва Индонезияда ҳам топилган бўлиб лекин улар ўз исботини топмаган
ҳамда бахсли мунозараларга бой бўлиб турибди. Африка қитъаси ичида
австролопитекларнинг истиқомат қилган ҳудудлари иккта асосий районга
бўлинади. Булар Шарқий Африка (Танзания, Кения, Эфиопия) ва
Жанубий
Африкадир.
Австролопитеклар яшаган давр ва турларига қараб уларни уч гуруҳга
буўлиб ўрганишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: