Тарих факультети Жаҳон тарихи


Манчжурия династиясининг ҳокимият тепасига келиши



Download 413,14 Kb.
bet66/85
Sana21.02.2022
Hajmi413,14 Kb.
#78943
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85
Bog'liq
osiyo va afrika mamlakatlarining orta asrlar tarixi (2)

Манчжурия династиясининг ҳокимият тепасига келиши.


Хитой халқининг манчжур босқинчиларига қарши кураши. Манчжурия династияси Хиьтойда дарҳол мустаҳкамлана олмади. 1645 йилда Манчжурлар шиддатли жангдан кейин Янтжоу ва Нанкинни олиб, жанубий вилоятларга қараб йўлга чиқишганида уларнинг фронт орқасида Манчжурлдарга қарши қўзғолон янги куч билан кўтарилди. Хун ань, Сичуан ва гуанси, Чжецзян, Фунзян, Шеньесми ва Гансу вилоятларида Манчжурларга қарши ҳаракат авж олиб, бу ҳаракат XVIII аср 40-йилларининг охиригача давом этди. Манчжурлар шу пайтга келибгина қўзғолонни бостира олдилар. Шарқий вилоятларда кенг кўламдаги ҳаракатлар бўлиб ўтди, бу ерда Манчжурларга қарши курашда денгиз соҳилидаги ана шу вилоятларнинг савдо флоти катта роль ўйнади. Денгиз соҳилида жойлашган шарқий вилоятлардаги Манчжурларга қарши ҳаракат 1662 йилдагина узил-кесил бостирилди.
Жанубий вилоятларда Манчжурларга қарши ҳаракат янада узоқ давом этди. Тайван оролида ва Жанубий- шарқий Хитойнинг денгиз соҳилидаги вилоятларида Манчжурлардан мустақил бўлган Чжен-Чен Гун ва унинг ўғли Чжен-Цен бошчилигида мустақил давлат ташкил топди. Жанубий Хитой плортларидаги савдогарлар орасида социал- таянч топган бу жанубий давлат 30 йилдан кўпроқ (1650-1683) яшади. Чжен Чен-Гун флоти 50-йилларда Нанкин шаҳрини икки марта қамал қилди. Оқибат натижада Манчжурлар Чжен Цен-Гун ворисларини Голландия флоти ѐрдамида тор-мор келтиришга муваффақ бўлдилар. Ана шу давлат мустақиллиги тугатилгандан кейингина Цин давлати ўзини бутун Хитойнинг ҳўжайини деб ҳисоблай олди. Ана шундай бениҳоя оғир шароитларда, феодаллар ўз ватанларига хиѐнат қилган вазиятда Хитой халқи бир-неча ўн йилликлар мобайнида Манчжурия босқинчиларига қарши қаҳрамонона кураш олиб борди.
Манчжурлар зулми Хитой халқ оммаси елкасига оғир юк бўлиб тушди. Янги ҳокимиятнинг тобора даҳшат билан ўтказган муттасил жазо операциялари натижасида мамлакат хонавайрон бўлди. Манчжурлар Хитойларнинг
миллий туйғуларини таҳқирладилар. Жумладан, барча эркак хитойлиарнинг бўйсунганлик рамзи сифатида узун соч қўйиб ўриб юришга мажбур қилдилар. Манчжурлар феодал деҳқончилик муносабатларини мустаҳкамладилар ва сақлаб қолдилар. Ўзлари босиб олган районларда деҳқонлар ҳаракати қолдиқларини шафқатсизлик билан бостирдилар. Манчжуриянинг янги зодагонлари ҳамда мамлакатда имтиѐзли мавқени эгаллаган ва жандармаларнинг ўзига хос жуда катта корпуси ролини ўйнаган манчжур қўшинлари жуда катта ерларни босиб олди; уларнинг вазифаси халқнинг янги ҳаракати йўлидаги ҳар-қандай уринишларни доимо бостириб туришдан иборат эди. Айни вақтда манчжурлар қўшни халқларга нисбатан душманлик ва ишончсизлик сиѐсатлари билан Хитойни атайин яккалаб қўйдилар, бу жиҳатдан унинг муваффақиятли социал-иқтисодий ривожланишига ҳалақит бердилар.

Download 413,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish