Тарих факультети Жаҳон тарихи


XVII асрнинг 30-40 йилларида Хитойдаги деҳқонлар уруши



Download 413,14 Kb.
bet65/85
Sana21.02.2022
Hajmi413,14 Kb.
#78943
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   85
Bog'liq
osiyo va afrika mamlakatlarining orta asrlar tarixi (2)

XVII асрнинг 30-40 йилларида Хитойдаги деҳқонлар уруши.


Деҳқонлар ҳаракатининг бошланишига 1628 йилдаги очлик туртки бўлди. Шиньси билан Шанси вилоятларида бу очлик айниқса кучли бўлди. Бу вилоятларда бошланган ҳаракат 1632 йилда марказий Хитойнинг бошқа областларига тарқалди. Қўзғолон Хуанхе билан Янцзи дарѐлари оралиғидаги ҳамма ерларга ѐйилган эди. Хенан, Хубей, Анхой, Шаньдун, Сегуан вилоятларида бу қўзғолон айниқса кучли бўлди. Деҳқонларнинг қуролли отрядларида бир неча ўн минглаб қўзғолончи бор эди.
Лекин қўзғолон тарқоқ бўлганлигидан ҳеч қандай натижа бермади. 30-йилларнинг иккинчи ярмида қўзғолон бир қадар пасайиб ҳам кетди. Қўзғолончи отрядлардан бир қисмини ҳукумат қўшинлари тор-мор келтирди.
Хукумат қўшинлари Маньчжуриянинг шимолидаги урушда банд эканида деҳқонлар қўзғолонининг янги тўлқини 1641 йилда яна бошланиб кетди. Собиқ оддий қишлоқ темирчиси Ли Цзи Чен деҳқонларнинг йўлбошчиси эди. 1639 йилдаѐқ Ли Цзи Чен қўзғолончиларнинг катта қўшинини ташкил қила бошлади, 1640-1643 йилларда у бир қанча йирик шуҳарларни босиб олди ҳамда Монголиядан Приморьегача, Хуанхе дарѐси водийсидан Янцзи дарѐси водийсигача бўлган жуда катта территорияни контрол қилиб турди, қўзғолончиларнинг пойтахти Циань (собиқ Чань- Ань) шаҳри бўлди. Ли Цзи Чен ўзини император деб эълон қилди. 1644 йилда Ли Цзи Чен шимолга юриш ташкил қилиб Пекинни олди. Мин династиясининг охирги императори ўзини-ўзи ўлдирди. Буюк Шимолий пойтахни эгаллаган Ли Цзи Чен Мин зодагонлари ва юқори бюрократиясининг вакилларидан қаттиқ ўч олди. Кўпгина феодаллар, шу жумладан, император хонадонининг бош маҳрамлари қатл этилди, уларнинг мол-мулклари эса мусодара этилди.
Янги ҳукумат деҳқонлардан солиқ олмади, армияни ва давлат бошқаруви аппаратини сақлаш учун6 зарур маблағлар, асосан феодал-ер эгаларига ҳамда энг бадавлат шаҳарликлар - савдогарлар ва судхўрларга кўплаб солиқ солиш орқали ундириб олинди. Бироқ, Ли Цзи Чен Пекинда фақат 42 кун турди. Шундан кейин у пойтахтни тарк этишга мажбур бўлди. Хитой феодаллар, Мин династиясининг очиқдан-очиқ тарафдорлари, қисман эса Мин династиясига оппозицияда бўлган феодаллар деҳқонлар ҳаракатининг авж олишидан ҳамда революцион ҳукумат тадбирларидан қўрқиб кетиб, ташқи душманлар-Манчжурлдар билан тил бириктирдилар ва улардан қўзғолон кўтарган халққа қарши ѐрдам сўрадилар. Манчжурлар билан музокараларда хоин-Мин генералларидан бири У Санг- Гуй актив роль ўйнади. Шаҳзода Дурган (Манчжуриянинг ѐши етмаган император ҳузурида шаҳзодалик вазифасини бажариб турган) бошчилигидаги Манчжурларнинг жуда катта армияси Хитой ерларига бостириб кирди. Ли Цзи Чен ҳам икки юз мингга яқин кишидан иборат катта армияси билан Манчжурларнинг ҳамда уларга қўшилган У Санг- Гуйнинг қўшинларига қарши отланди.
Бироқ, Ли Цзи Чен қўшинлари Пекин яқинида мағлубиятга учради. Ли Цзи Чен жанубга қочишга мажбур бўлди. Бу ерда у Шенси вилоятида бир оз вақт курашни давом эттирди. Аммо у 1645 йилда маҳаллий феодаллар томонидан деҳқонлар ҳаракатини бостириш учун тузилган отрядларнинг бири томонидан ўлдирилди.
1644 йил 6-июнда Манчжур қўшинлари У Сан-Гуй қўшинлари билан биргаликда Пекинга кириб борди. Шу тарзда Хитойда янги ажнабий династия ҳукмронлик қила бошлади. Цинь деб аталган бу династия Хитойда 1911 йилгача ҳукмронлик қилди.

Download 413,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish