Шаҳарлар, хунармандчилик савдо.
IV-V асрлардаги урушлар ва хужумлар даврида Хитойнинг деярли барча шахарлари таланган ва ѐндирилган. Қадимий пойтахтлар Чанъан ва Лоян харобазорга айлантирилган. Хитой жанубидаги шаҳар хаѐти қишлоқникидан фарқ қилмасди.
VI асрга келибгина шаҳар ҳаѐти ва шаҳрсозлик қайта тикланди. Шаҳарлар чегара қасрлари савдо хунлар марказлари сифатида хом-ашѐ бор, жойларда дарѐ бўйлари, денгиз қирғоқларида пайдо бўлди.
Ўрта аср дунѐсининг йирик шаҳри Чанъан жуда режали қурилганлиги билан ажралиб турарди. Унинг шарқий қисмида император саройи ва аристократия хонадонлари жойлашган. VIII аср бошларида даосизм, буддизм, несториан, зардуштийлик, маздакийлик, монийлик ибодатхоналари мавжуд эди. Бир неча бозор бўлган.
XII аср бошларида денгиз қирғои ва Буюк канал бўйича Ханчжоу қурилди, Шимолда кайфин пайдо бўлди. Чэнду, Ченгжоу, Сучжоу йирик савдо-хунар марказларига айланди. Гуанжоу, Цюанжоу, Учан каби порт шаҳарлар кенгайтирилди.
Шаҳарлар харбий-мудофаа, маъмурий, иқтисодий, маданий функцияларни бажарган. 3 юқори даражадаги чиновниклардан ташқари кишиларнинг кечаси кўчаларда юриши таъқиқланган. Отлиқ қоровуллар, шаҳарлар девори ва тўсиқлардан ошиб ўтганлар 70 дарра еганлар. Илк ўрта аср ҳуқуқида шаҳарликлар учун алоҳида нормалар бўлмаган.
Суй ва Тан империялари даврида тоғ саноати ва метал эритиш саноати пайдо бўлди. Цзянсида сопол ва чинни маркази, Янчжоуда кемасозлик маркази шаклланди. Ченду шойилари буюк ипак йўли орқали дунѐга тарқалган.
Ханарманд буюртмага қараб ишлар, ортиқчасини бозорда сотарди. Монастирлар хузурида ҳам устахоналар бўлган. Бир соҳа хунармандлари бир кўча ѐки маҳаллада яшаган. Бозхорда бир жойда алоҳида қатор хонда маҳсулот сотишган. VI асрда унинг асосида савдо-хунар бирлашмалари таркиб топди - туан ва хан (Европада цех - XI-XII аср) баъзи ханларга 400 гача оила кирган. VI-VII асрларда ѐзилган уставлари ҳам йўқ эди. Ханни оқсоқоллар бошқарган. Ханлар шогирд қабули, иш вақтини белгилаганлар, касб сирини сақлаганлар, лекин хазина назоратида бўлиб маҳсулот бахосини белгилай олмаганлар.
VII-VIII асрларда давлат хунармандчилиги ҳам анча тараққий этди. Конлар, устаҳоналар, малака талаб қиладиган хунарлар меросий бўлган.
Катта шаҳарларда бозор чиновниклар назоратида бўлиб, кун ботиши билан бекитилган. Дўконлар, устахоналар ўрнашган ер учун.
VII асрнинг чой учун алоҳида солиқ солинган, (те-яшил барг) контрабанда чойини сотган савдогар 3 марта қўлга туширилса ўлдирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |