Тарих факультети Жаҳон тарихи


Жанубий ва Шимолий давлатлар



Download 413,14 Kb.
bet6/85
Sana21.02.2022
Hajmi413,14 Kb.
#78943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
osiyo va afrika mamlakatlarining orta asrlar tarixi (2)

Жанубий ва Шимолий давлатлар.


Шимолий хитойга кўчманчиларнинг бостириб кириши традициогн тарихшуносликда Жанубий ва Шимолий сулолар даври деб номланган босқични бошлаб берди. Қадимги Хитойда III-VI асрлардаги каби шимол ва жануб ўртасидаги қарама-қаршилик бўлмаган эди. Шимолдан миллонлаб аҳоли жанубга қочган.
317 йили Цзянда (Нанкин районига) тўпланган сарой ахли асима хонадони вакилларидан бирини император деб эълон қилди. Расмий йилномачилар 317-419 йилларни Шарқий Цзин сулоласи хукмронлиги деб хисоблайдилар. Император хокимияти заиф, йирик сиѐсий мансаблар Шимолий аристократия қўлида эди.
IV аср охири V аср бошларида «50 доу груч» сектаси бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолони, хукмрон синф ўртасидаги зиддият Шарқий Цзин хокимиятининг қулашига олиб келди. Шундан сўнг 4 сулола алмашди. Император хокимияти пойтахт райони ташқарисида тан олинмасди. Алоҳида лашкарбоши томонидан Шимолга қилинган юришлар муваффақиятсиз тугаган. IV асрдан жанубда «варвар»лар хукмронлик қилиб ханлар уларга тобе бўлганлар.
Тоби хукмронлиги даврида Шимолий Вей давлати ҳам регрес бошланган. Ер «кучли хонадонлар» қўлига ўта бошлаган. Хунармандчилик деярли ўлган. 485 йили йирик ер эгалигини чеклашга қаратилган император фармони эълон қилингин. Тарихшуносликда у чек ер системаси деб ном олган. У III асрдаги Цзинь давлати ўтказган аграр ислоҳотларни давоми эди.
Ерга давлат эгалиги принципи ғолиб чиқди. Қонун барча деҳқонларга феодалга боғлиқ бўлмаган ерга эгалик қилиш ҳуқуқи берилди. 15-17 ѐши эркак ва аѐллар хайдаладиган ерга эгалик қила олардилар: Эркаклар - кўпроқ, аѐллар-озроқ. Ердан донли экинлар етиштириишга мажбур этилган. Қарилик ѐши меҳнатга лаѐқатсизлик, ўлим туфайлигина ер бошқа киши қўлига ўтган. Сотиш ва ижарага бериш таъқиқланган. Чек ернинг иккинчи қисмида каноп, сабзовот етиришилар ва тут дарахти экиларди. Бу қисм амалда меросий хисобланар, уни баъзи холларда сотиш мумкин эди уй қурилган ховли ҳам шундай характерда бўлган. Чек ер учун хазинага дон, ипак, каноп матоси ҳамда хом-ашѐси тўланган. Бундан ташқари чек ер эгаси маълум муддат давлат фойдасига ишлаб берган.
Қишлоқда деталлаштирилган бошқарув системаси ўрнатилган. 5 ховли Линь деб номланган жамоага бирлашган, беш лин ўртача жамоа Лига бирлашган, 125 ховли бўлса қишлоқ ташкилоти Данни ташкил этган. Бу бирлашмалар қишлоқ оқсоқоллари томонидан бошқарилган. Баъзи ер эгалари ва оқсоқоллар мукофот тариқасида солиқлардан озод этилган. Ховли (Ху) хисоб-китоб асоси бўлиб хизмат қилолмасди, чунки унинг таркибига одатда бир неча қариндош оила кирарди. Фармон бўйи оиланинг уйланмаган аъзосига чек ернинг қулга 1/8 хўкиз ѐки эшакка 1/10 қисми миқдорида ер бериларди. Бу холат феодаллашаѐтган юқори табақа манфаатларига мос эди. (хўкиз ва қўли бўлса, ери кўп бўлади) натурал маош тариқасида чиновникларга ҳам ер ажратилган.
Тоби зодагонлари, «кучли хонадон»ларнинг будда монастирлари ерлариида қул ва ярим қул (буцюй-ерга боғланган) бошқа ердан келганлар (Кэху-келгинди) ишлаган. Бу тадбир илк феодал марказлашган империя кучайувига имконият яратди. Бошқарув системасида қадимги Хитой шаклидан фойдаланилди.
Хитойлашув жараѐни бошланди. Вей хукмронлиги даврида Ханларнинг билим ва тажрибаларидан кенг фойдаландилар. Давлат аппаратида Хан чиновниклари асосий роль ўйнай бошлади. Тобилар Хитой этикети, кийими, урф-одатларини қабул қилиб Шомонизмдан воз кечдилар. Буддизмни қабул қилдилар. Фамилия Ханча бўладиган бўлди. VI асрда Шимолий Вей давлатида эллик мингга яқин моастирлар бор эди. Кейинроқ империя ғарбий ва шарқий давлатларга бўлинди. VI аср ўрталарида хокимият ханлар қўлига ўтди.

Download 413,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish