Мавзу: XVI-XVII асрларда Хиндистон.
1526 йилда ташкил топган Бобурийлар (Хиндистон) империяси XVI-XVII асрларда жуда катта давлатга айланди. У жан. Хиндистон давлатлари – Бидар, Голкунду ва Бижалирга бир қадар таъсир ўтказиб турарди.
Аграр муносабатлар Бобурийлар вақтида хам Дехли Султонлиги давридаги йўналишда ривожланаверди.
Лекин ерга давлатнинг феодал усулида эгалик қилиши янада кучайди. (Ўрта Осиѐдаги каби !)
Экин экиладиган ерларнинг тахминан 1/8 қисми шохга тегишли эди. Қолган ерлар харбий хизмат уталаѐтган муддатга бериладиган ва мерос ерлар эди.
Жагирдор расман ўзига қарашли ерларда яшовчи ахолидан феодал рентаси йиғиш ҳуқуқинигина оларди. Амалда эса чексиз хокимиятга эга бўларди. Жагирлар хажми хар-хил бўлиб, баъзиларида 10 мингларгача дехқонлар яшар эди.
Хинд феодаллари туркийларга бўйсиниш ва уларга мунтазам бож тўлаш шарти билан ерга эгалик қилишни сақлаб қолган эдилар. Махаллий беклар бобурийлар учун ахолидан солиқ тўплаш ҳуқуқини олган эдилар. Махаллий бек заминдорлар вазифаси мерос бўлиб ўтадиган деб эълон қилинганлиги сабабли, заминдорлар вақт ўтиши билан солиқ йиғиладиган ана шу ерларни хам ўз мулкларини бир тури деб хисоблай бошладилар.
Ер мулки, асосан, мусулмонлар қўлига ўтган бўлса ҳам, савдо, судхўрлик операциялари, хунармандчилик махаллий хинд ахолиси қўлида қолди.
Лекин Ўрта Осиѐликлар, тажрибалари борлиги сабабли, қуруқликда ва қисман денгиз орқали ташқи савдодагина хиндлардан устун турардилар.
Хиндистонда эски жамоа системаси бузила бошлади. Асосий сабаб пул-махсулот муносабатлари. Хиндистонда шахарлар ривожланди, санъат ўсди, хом ашѐга бўлган талаб майда қишлоқлар бикиклигини йўқотди. Жамоалардаги дехқонлар орасида тенгсизлик кучайди. Қамбағалларнинг катта қисми «Моховнинг касталари» деб аталадиган паст табақа вакиллари эди.
Давлат Бобурнинг невараси Акбар хукумронлиги даврида (1556-1605) жуда равнақ топган эди. Бенгалия, Орисса, Гужорат ва Кашмир вилоятлари хамда Хандеши ва Ахмад Нагар султонликлари қўшиб олинди. Акбар хинд савдогарларига хомийлик қилиб келган, унинг даврида индуизм тарафдорларини диний таъқиб этиш тўхтатилди. 1593 йили диний эркинлик тўғрисидаги фармонга биноан мажбурий исломга киритилган хиндларга илгариги динларига кайтишга рухсат берилди.
Франциядаги Нант эдиктидан 5 йил аввал. 1598 йил. Католитцизм давлат дини, лекин Гугенонтлар уз динларига эътикод килиш имконини олганлар. Хинд ахолиси жузъядан озод этилди.
Ер масаласидаги жанжаллардан қутилиш учун Акбарнинг буйруғи билан бутун Хиндистон учун ягона ер ўлчови жорий қилиниб, сўнгра хамма ерларга таноб тортиб чиқилган эди. Солиқ солинганда ерларнинг сифати ва тупроқнинг унумдорлиги эътиборга олинарди. Давлат солиғи хосилнинг 1/3 қисми миқдорида белгиланган бўлиб, кейинги 20 йил мобайнида ўртача нарх хисобида пулга айлантириб олинарди. Солиқ тўплашда ижарачилик системаси бекор қилиниб, солиқни махсус молия амалдорлари тўплайдиган бўлди.
Акбар даврида империя 15 вилоятга бўлиниб, уларнинг хар бирига шох ноиби губернатор хоким қилиб қўйилган эди. Хиндистон ирригация системаси анча кенгайтирилган. Дехли «Ўша даврда жахондаги барча шахарларнинг энг каттаси ва гуллаб яшнаѐтган шахар» га айланган. (К. Маркс)
Агра давлатнинг 2- пойтахти эди.
Акбар хукумронлиги даврида мусулмон ва хинд феодаллари муайян даражада жипслашган вакт бўлди. Акбар йўлини ўғли Жахонгир (1605-27) ва набираси шох Жахон (1627-58) давом эттиришга харакат
қилишди.
Шох Жахон 1632 йили Ахмаднагарни эгаллади. 1636 йили Голканда ва Бижапур ўз қарамликларини тан
олдилар. Ташқаридан қараганда шох Жахон даври Бобурийлар империяси энг гуллаб яшнаган даврга етгандек туюларди. Аммо империянинг ички заифлиги сезила бошлади. Феодаллар ғалаѐнлари давлат марказлашувига путур етказа бошлади.
Акбар ворислари пулга тобора кўпроқ мухтожлик сезиб солиқ тўплашни сотиш системасига кайтишга мажбур бўлдилар. (унинг беманилигини билиб туриб)
Оқибатда жагирдорларнинг махаллий ахоли устидан хукумронлиги тўлароқ ва назоратсиз бўлиб қолди. Бирмунча уддабуронлик билан хукумронлик қилган шохларнинг сўнгиси Авранзеб (1658-1707) эди. У
Бажапур ва Голкандани узил-кесил эгаллади. Инглизларнинг Ост-Индия компаниясининг 1688-89 йиллардаги хужумига қарши зарба бера олди. Компания унга жуда катта товон тўлашга мажбур бўлган эди. Аммо Авранзеб сиѐсати тор кастачиликга асосланган бўлиб, Акбарникидан бутунлай бошқача эди.
Европа мустамлакачилари тахдид солиб турган пайтда у Хиндистон миллий кучларини бирлаштириш ўрнига аксинча қилди. Хиндларни яна диний таъқиб остига олиб, жузъяни қайта тиклади. Мусулмон феодаларнинг хиндлардан олган қарзини тўламасликга йўл қўйди. Уруш харажатлари кўпайиб, ирригатция сарфлари камайтирилди.
Вилоятлардаги ноиблар ва истило этилган вилоятлар махарожалари мустакиллика интила бошладилар. Авранзеб даврида /арбий Дехан тоғларида яшовчи махратх қабиласи дехқонлари харакати кўтарилди. Уларнинг уруши бобурийга нисбатан ғазоват тусини олган эди. Унга жасур йўлбошчи Шиважи (1627-1680) 20 йил давомида рахбарлик қилди. Шиважи вақтида маратхлар мамлакатида Махараштра мустақил давлатга айланди.
Панжобда, Хиндистоннинг шимолий ғарбида XVII аср 2 ярми XVIII бошларида сикхлар диний мазхаби билан боғлик кенг дехқонлар харакати бўлиб ўтди.
Индуизмнинг радикал сектантчилик таълимотларидан бири сифатида сикхчилик XVI аср бошларида вужудга келди.
Сектанинг асосчиси ва унинг дастлабки устози (гуру) савдогар Нанак (1538йил вафот этган) эди. Аввалига секта феодаллар зўравонлигидан норози бўлган шахар доираларининг манфаатларини акс эттирди. Секта худо олдида барча кишиларнинг тенглигини эълон қилиб, табақа мазхаб имтиѐзларини рад этди. Икки томондан секта зулмига қаршилик кўрсатмаслик хақидаги таълимотга амал қилиб хукуматга итоат қиларди. Бобурийлар уларга яхши мун-тда бўлдилар. Уларнинг ташкилоти Лахорда ва Панжобнинг бошқа шахарларида мустахкамланди. Аммо XVII асрнинг ўрталарида секта сафига мингларча хонавайрон бўлган хунармандлар ва дехқонлар кўшилиши натижасида у радикаллашди. Хатто синхларда хам рахбарлик ролини ўйнаб келган савдо судхурлик элементлари орқага сурилаверди, қисман сектадан чиқиб кетишди.
Янги сикхчилик мусулмон ва хинд феодалларига қарши қуролли кураш программасини илгари сурди. Улар идеал, «чинакам подшолик» ўрнатишни истардилар.
1669, 1671-72, 1686, 1705 йилларда Агра, Дехли районларида жат- сикхларнинг энг қудратли харакатлари рўй берди. (дехқон)
Авранзеб ўлимидан сўнг муғуллар империяси айрим парчаларга бўлиниб кетди (империя великих Моголов) уларнинг хокимияти Дехлидагина сақланиб қолган эди. Хиндистонда яна феодал тарқоқлик вужудга келди. Европаликлар рожаларнинг ўзаро урушларига аралашиб ўзларининг Хиндистондаги мустамлака ерларини кенгайтира бошладилар.
XV-XVI асосий европалик мустамлакачилар жанубий-ғарбий сохилга жойлашган португаллар эди. Малабар сохилларидаги- Диу, Думан, Гоа, Качин ва Ек портлари уларга тегишли эди.
XVII аср бошларида Хиндистонга голландлар келиб Корамондел сохилида, Бегалия ва Бикарда Цейлон оролида мустахкамланиб олдилар.
XVII-XVIII асрларда инглиз ва Французлар Хиндистонни эгаллаш учун бир-бирларига қарши шиддатли кураш олиб бордилар. 1639 йили инглизлар ўзларига таянч пункти килиб Мадрас шахрини қўлга олдилар. 1668 йили Бомбей инглизларнинг Ост-Индия компанияси қўлига ўтди. 1690 йил инглизлар Калкутта шахрига асос солдилар.
Шу вақтларда 1674 йили французлар Пондишери шахрини босиб олдилар. Инглизлар ва Французлар ўртасидаги кураш ўнларча йилга чўзилиб кетди. Инглизлар оқибат натижада 100 йилдан кейин, 7 йиллик европа уруши (1756-63) вақтида французларни Хиндистондан кувиб чикарилишга эришдилар.
Шу тарзда жуда катта ва кўп миллионли Хиндистон феодал тарқоқлик, жиддий миллий, диний ва каста тафовутлари туфайли ўз мустаққилигини йўқотди.
Do'stlaringiz bilan baham: |