История стран Азии и Африки в среднўе века. М.,1987.
История народов Восточной и Центральной Азии. М., 1986.
История стран Азии и Африки в среднўе века. 1-2 я. М., Вўсшая школа, 1988.
История среднўх веков (под.ред.З.В.Удальцовой и С.П.Карпова. 1-2 ч.). М.. Вўсшая школа, 1991.
Средновековўй восток. М., 1980.
Васильев.Л.С. Аграрнўе отношения и обшина в Древнем Китае. М., 1961.
Вельгус.В.А. Средневековўй Китай. М., 1987.
Лапина.З.Г. Учение об управлении государством в средневеком Китае.М.. 1985.
История Китая. М., Изд. Восточ. Лит. 1989.
Мавзу. XVI-XVII асрларда Япония.
Режа:
Токугава режимининг ўрнатилиши.
Ажнабийларга муносабат.
Японияни яккаланиб қолиши.
Хидеѐси ўлгандан кейин диктатура 1598 йилда Ода Набунаганнинг бошқа бир всафдоши ва Хидэѐсининг
рақиби бўлмиш Иеясу Токугава қўлига ўтди. Токугава шарқий (кантон) вилоятларининг тепасида турган энг йирик феодал князлардан бўлиб, жуда мустаҳкамланган Эдо (иедо) қасри унинг резеденцияси эди. Иеясу бир оз вақтгача Хидеѐси тахт ворисининг васийси бўлиб турди. Аммо 1603 йилда етарли даражада мустаҳкамланиб олиб, ўзини сѐгун деб эълон қилди. Унинг сѐгунлар сулоласи 250 йил давомида, яъни Микадо ҳокимиятини тиклаган 1868 йилги
«революция»гача Японияни идора қилиб келди.
Токугавалар режими бу сулоланинг учинчи сѐгуни Иемицу Токугава даврида (1623-1651) узил-кесил ўрнатилган эди.
Иемецу 1637 йилда Кюсю оролидаги Самабери округида деҳқонларнинг жуда катта қўзғолонини шафқатсиз равишда бостирди. Янги сѐгун ана шу халқ ҳаракатига қарши курашнинг бевосита таасуроти остида 1639 йилда Япония давлати таркиб топган феодало конституциясини юридик жиҳатдан расимйлаштириб берган қонунлар тўпламини нашр қилди. Бу қонунлар тўпламида меҳнаткашлар учун жуда ҳам оғир турмуш шароитлари кўзда тутилгани ҳолда полициячилик-крепостнойлик ниҳоятда яққол ифодаланган эди. 1639 йилги кодексга кўра социал муносабатлар: ҳарбийлар, деҳқонлар, ҳунармандлар ва савдогарлардан иборат тўрт сословие муносабатлари шаклида ифодаланган эди. Шу ахоли гуруҳларининг муносабатлари қаттиқ тартиб ва қоидалар билан белгиланган эди.
Оқсуяклар ва самурайларга мансуб турли гуруҳларнинг ҳуқуқ ва имтиѐзлари қонунда икир-чикирларига муфассал кўрсатиб берилган эди. Давлат саноат ва савдо-сотиқ ишларини ўчакишиб назорат қилар ва унга бачканалик билан васийлик қилар эди. Савдогарларнинг гильдиялари ва айниқса ҳунармандларнинг цехлари бутунлай ҳукуматга
боқлиқ эди. Ҳукумат савдо-сотиқдан ва саноатдан катта давлат даромадлари олиш учун ҳам улардан кенг фойдаланар эди. Деҳқонларга нисбатан белгиланган тарти-қоидалар айниқса қаттиқ эди. Уларнинг турмушдаги ҳар бир қадамини ҳукумат қаттиқ кузатиб турарди. Деҳқонларга гуруч ейиш ман этилган эди. Чунки улар учун бу
«ортиқча неъмавт» деб қарарлар эди. Уларга шойи ва полотно кийим кийииш ҳам ман қилинган эди. Фақат арзон баҳоли ип-газламадан кийим кийиш мумкин деб кўрсатилган эди. Деҳқонларга ҳамма нарсада «камтар» бўлиш буюрилган эди. Ҳатто тўй, азаларга ва ҳоказоларга сарф бўладиган ҳаражатлар ҳам маълум миқдордан ошмаслиги шарт эди.
Ўзи ва Киотодаги саройи учун аниқ тайинланган маошга асосан яшовчи Микадо номигагина ҳокимият эгаси эди. Қонунлар аслида уни ташқи дунѐ билан алоқа қилиш имкониятидан тамомила маҳрум қилиб қўйган эди.
Сѐгунларнинг пойтахти Эдо шаҳри бўлиб, у жуда тез ўсиб, катта марказга айланиб борди. Сѐгунлар бу ерда дабдабали ҳаѐт кечирар эдилар. Катта феодаллар мулкдор князлар-Даймьо ва бошқаларнинг кўп вақт пойтахтда яшаб, сѐгунлар саройига қатнаб туришлари шарт эди. Улар ўз вилоятларига қайтиб кетганларида хотин ва бола-чақаларини гаров қилиб Эдода қолдиришлари лозим эди. Токугавалар ўрнатган бу режим кенг тармоқли полиция аппаратига асосланган эди. Ҳукумат ўзининг ошкора ва маҳфий агентлари воситаси билан деҳқонларни, шаҳар плебсларини, катта савдогарланинг хонаждонларини, самурайларни ва феодал князларни кузатиб турарди. Шундай қилиб
Японияда феодализм давридаѐқ исковуч полициянинг мудҳиш аппарати вужудга келтирилган эди ва бу аппарат аҳолининг ҳуқуқсиз меҳнаткашлар оммаси бошига оғир кулфатлар солар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |