КарнелусХутман бошчилигида 1596-йил 23-июнда Бантомга 1-голланд савдо кемаси кириб келди. Шундан сўнг уларнинг кириб келиши кўпайди. Голландия ва Англия бирлашиб португал колоннияларига қарши курашарди. Ўзларини дўст сифати тутишса хам, аслида португалларга қарши курашардилар. Голландиянинг Ост-Индиякомпанияси Терната Аибоина ва Банда ороларида жонланиб борди.
Португалларга қарашли ерлар фақат Тимор ороллари бўлиб қолди. Явага жойлашиш Ост-Индия компаниясига жуда қийин бўлди. Мантером ва Бантом хокимлари бу оролларда корхоналар қуриш таклифини қатъий рад этди. 1619 йил Молукка оролларидан ўтиб келган флот Бантомликларни мағлубиятга учратди. Жакарталикларини қолдиқлари устида Явадаги 1-голланд колонияси вужудга келди. Қуршов пайтидаѐқ унга Батаваия деб ном берган. Тез орада Хитой савдогарлари, хунармандлари қишлоқлари вужудга келди ва аста секин шахар бўла бошлади. Батавия
голландларнинг Явани босиб олишларида таянч нуқьасига айланди. Голландларнинг мустамлака ерлари Африкадан Япониягача етиб борди.
Голландлар мустақил бўлган князлик ва султонликларни савдо тизимида ушлаб туришга харакат қилар эди. Голландлар Ост Индия компаниясини 1641 йилда эгаллаб олишди. Индонезияда португаллар эгалигидан бутунлай махрум қилинди. Тиморда сақланиб қолган португал хукмронлиги энди голланди монополиясини кенгайтиришга халақит бермасди.
Голландия мустамлакалари эксплуатацияси XVII асрда Молукка оролларида оғир сезивар эди. Португалларни қисиб чиқаргандан сўнг голландлар бу ерда янада қаттиқ назорат ўрнатдилар.
Зираворларни арзон бахога сотишга мажбурлаш очарчиликка олиб келди. Қўзғолонлар мустамлакачилар томонидан шафқатсизларча бостирилди. 1621 йили Банда ороллари ахолиси қўзғолон кўтарди, бироқ қурол аслахалар Билан қуролланган харбийлар томонидан шафқатсизларча бостирилди. Кўпчилиги уларни уриб ўлдирган ва бир қисми қувғин қилинган ва очликдан ўлган, оролда одам қолмаган. Голландлар одамлар плантациясини тўплашга харакат қиларди. Бошқа ороллардан одамларни ушлаб келиб ишлатишга хуқуқлари бор эди. Шарқий бозорларда қулар кўпроқ сотилган. Целебасидан одамларни ушлаб келиб Явани ривожлантиришга харакат қилганлар. Бу усул учун махсус ўғрилар таѐрланган. Ёшларни ўғирлаб келгач , Цклкбаси қамоқхонасида сақлаб вояга етгач ишга йўналтиришган. Аммо XVII асрнинг ўрталарида мустамлакачилик тугалланмаган эди. Хатто Ява бўйсунмаган эди. Батавия мунтазам Матарам ва Бантом кучлари тазйиқи остида эди. Голланд компанияси матарам саройида турли хийлалар билан иш олиб борар эди. Чунки мустамлакачиларнинг архипелагдаги озиқ-овқати билан матарама таъминларди. XVII асрда Голландлар Батариядаги босиб олган ерларини Матарама томонидан тан олинишига эришди. Явани тўла босиб олиш учун хали кўп вақт керак эди.