Канем давлати ташқи сиѐсатда оз муддат омадсизликка учради. Катакармаби (1504-1526) даврига келиб таҳқи душманларга қарши кураш бошланди. Дунам (1546-1563) даврида эса булала қабиласи тобе этилди ва Канем- Борнунинг юксалиш даври бошланди.
Борну давлати Идрис Апум (1571-1603) даврига келиб гуллаб яшнади. Тунис билан алоқа ўрнатилиши эвазига Идрис ўқ отар қуроллар, турклар тайѐрлаган жангчиларга эришди ва булар унга ғалаба хадя қилди. Тез орада гамергу, мусгу-котока, будима қабилалари бўйсундирилди ва Аирга ҳужум қилиниб, бир неча барбар қабилалари тобе этлиди.
XVII асрлардан бошлаб Борну давлати туарге ва коророфлар ҳужумга дучор бўлди, ҳатто пойтахт Қаср Эгмо қамал қилинди. Аммо Борнуликлар зўрға қамалдан чиқиб кетдилар.
Канем ва Борну давлати фоедал тузумига етиб келгунга қадар қабилачилик ва қулдорлик даврини бошидан ўтказдилар. Ҳатто матриархат сақланиб қолиб, магира(подшо-она)вагумса(мамлакатдаги1-аѐл) сиѐсий хаѐтга катта таъсир ўтказган. Шох хокимияти каигама(қўшинқўзғаон),галадима(бошвазир),ерима(шохотасиѐки ўғли), чирома (пойтахт губернатори) томонидан назорат қилинган.
Канем в борну маданияти ѐн атрофдаги халқларга ҳам таъсир ўтказган. У нафақат хауса шахар-давлатларига, балки Ш.Нигерия султонлиги маданий- сиѐсий хаѐтига хам таъсир ўтказган.
Жанубий Нигерия давалатлари (Ойо, Бения).
Жанубий Нигерия давлати европа савдосига тортилган биринчи ҳудуд эди. Бу эса иқтисод ва сиѐсатда бир қанча ўзгаришларга олиб келди.
XVIII-аср ўрталарида Ойо давлати бутун Жанубий Нигерияда, Гвинея қўлтиғидан то Анечога бўлган ҳудудда ҳукумронлик қилар эди.
Ойо давлатининг қул савдоси билан шуғулланиши катта қўшин сақлаб туришига ва доимий равишда қўшни давлатлар билан уришишга мажбур бўлирди. Бу эса Ойо ва унга қўшни давлатларга ҳам иқтисодий зарар етказди. Урушлар даврида дехқончилик ва савдо тўхтаб қолар эди.
Бенин давлати ҳам Жанубий Нигериядаги қадимий давлатлардан биридир. Дастлабки вақтларда бу давлатда Ойонинг таъсири бор эди. XII аср ўрталарига келиб хокимият маҳаллий сулолалар қўлига ўтди. Подшох Аефа ўлимидан сўнг хокимият янги сулола Эвека қўлига ўтди.
Бенин бошқаларга нисбатан илгарироқ Европаликлар билан тўқнашди. 1484 йилда ШохОкпама даврида Бенинга португал ДАвейро ўғотар ғурол олиб келди. Окпаманинг ўғли Эзиге португал тилини ўрганди ва католик динини ўрганиш учун Португалияга борди. Шох Орхогба даврида португал монахлари католик динини кенгроқ тарғиб қилишди.