Халқаро террорчилик ҳаракатларининг асосий белгилари:
халқаро ҳуқуқ ҳимоясидаги объект ёки субъектларга қарши қаратилгани;
давлатлар чегараларини бузиш орқали амалга оширилиши;
аъзолари икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролари, шу жумладан, ёлланма шахслар бўлган экстремистик гуруҳлар томонидан содир этилиши;
экстремистик гуруҳлар таркибида қўпорувчилик ҳаракатлари бўйича хорижлик йўриқчиларнинг қатнашиши;
экстремистик гуруҳ аъзоларининг бошка давлатлар ҳудудида ташкил этилган махсус лагерларда тайёргарлик кўриши;
тайёргарлик кўриш ва қўпорувчиликни содир этишда хорилшй давлатлар ва экстремистик уюшмалар ёрдамидан, халқаро туе олган ноқонуний қурол-яроғ савдоси ва наркобизнесдан келадиган молиявий манбалардан фойдаланилиши.
Ҳозирда диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўз мақсадларини амалга ошириш учун халқлар ўртасида биринчи навбатда миллатчилик ва диний айирмачиликни келтириб чикариш ва шу йўл билан бир давлатда яшаётган турли миллат вакиллари ўртасида миллий, диний ихтилоф ва низоларни вужудга келтиришга уринмокда.
Мутаассибликнинг ислом дини ва жамиятга етказган зарарлари, ислом динида унинг қораланиши. Ислом дини тарихига назар ташласак айнан мутаассиблик ва ақидапарастлик каби иллатлар оқибатида кўплаб хунрезлик ва нотинчликлар келиб чиққанини гувоҳи бўламиз. Ислом оламида тарихда ва ҳозирда диний мутаассиблик, динда ғулу (чуқур) кетиш оқибатида ҳатто мўъмин-мусулмон кишини кофир (иймонсиз), муртад (диндан қайтган) деб аталиш ҳоллари ҳам учрайди.
Бунга мисол қилиб ал-Ҳарурия фирқасини келтириш мумкин, уларнинг асл даъвоси, Али ибн Абу Толибга куфр билан гувоҳлик берадилар. Ундан воз кечиб инсонларни ҳам ундан воз кечишга ҳамда Али ибн Абу Толибни кофирга чиқаришга даъват қиладилар. Динда чуқур кетиб, ҳаддидан ошиш натижасида мусулмонлар ичида кўплаб адашган фирқалар вужудга келган, бунга мисол қилиб рофизийлар фирқасини келтириш мумкин, чунки улар Али ибн Абу Толибни севишда ҳаддан ошдилар, ҳатто уни Пайғамбар (с.а.в), муҳожир ва ансорийлардан ҳам устун қўйдилар. Рофизийлар айнан мана шу эътиқод, яъни динда чуқур кетиш сабабли тўғри йўлдан адашдилар.
Бу икки бидъат амал сабабли Ислом тарихи ўтмишида содир бўлган бу фожеалар ҳозир ҳам давом этмоқда. Ўтмишда хорижийлар, муътазилийлар, марисийлар, рофизийлар, қадарийлар, жаҳмийлар дин душманлари Исломга етказолмаган зарарни келтиришган бўлса, ҳозирги вақтда ал-қоида, хамас, мусулмон биродарлари, ҳизбу-т-таҳрир, ҳизбуллоҳ, адолат, ваҳҳобийлар, таблиғчилар, акромийлар, нурчилар ва яна динни тарғиб қилиш ниқоби остидаги бир қанча фирқалар мавжудки, уларнинг пайдо бўлишини бош омили диний мутаассиблик ва ғулудир. Уларнинг асл мақсадлари қонуний ҳукуматни ағдариб, ўрнига тоталитар тузумни вужудга келтириш, террористик амалиётлар орқали одамларни даҳшат ва қўрқувда ушлаб туриш эканлиги ҳозирги замон зиёлиси учун сир эмас.
Бу оқимлар ўз мақсадларини амалга оширишдаги услубларидан бири террор ҳаракатидир. Террор - зўравонликка олиб борувчи йўл бўлиб, ўтган аср бошларида турли экстремистик кайфиятдаги оқимларга хосланган иборадир. Бу сўз ўтган аср охирларидан бошлаб дин ниқоби остида фаолият юритаётган ноисломий сиёсий оқимларга ҳам қўлланила бошлади. Натижада, биз яшаётган асримизга келиб “ғарб исломшунос олимлар”и томонидан Ислом террори, Ислом фундаментализми, Ислом экстремизми каби атамалар пайдо бўлди. Албатта, буларнинг ҳар бири мутассиблик, ақидапарастлик ва диндаги ғулунинг ёқимсиз ва заҳарли мевасидир.
Аслида Қуръони карим ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида ақдапараст мутаассиблар қаттиқ қораланган бўлиб, ундай кишиларни “хавориж”, яъни исёнкорлар, диндан камон ўқи камондан отилгани каби жуда тез отилиб чиқадиган кишилар, деб сифатланган. Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай иллатдан мусулмон умматини ўз вақтида огоҳ этганлар.
Абу Ҳурайра (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) айтдилар: "Қиёмат куни олти тоифа киши олти нарса билан ҳисоб қилинмасдан олдин дўзахга киради". Сўрашди: "Ё Расулаллоҳ, улар кимлардир?" Айтдилар: "Мендан кейинги амирлар жабр-зулм туфайли; аъробийлар мутаассиблик туфайли; бошлиқлар кибр-ҳаво туфайли; савдогарлар хиёнат туфайли; бойлар жоҳиллик туфайли; аҳли илмлар эса ҳасад туфайли дўзахга кирадилар".
Ҳозирги тезкор ахборот асрида бу иллатларнинг баъзи бир манфаатдор доиралар томонидан қўллаб-қувватланиши, ўз манфаатлари учун диндан устамонлик билан фойдаланишга уринишлари ташвишланарли ҳолдир. Халқимизнинг тинчлигига раҳна солиб, мусаффо осмонимизни нотинч қилишга, ёки ёшларимиз онгига дин ва маданият ниқоби остида бизга ёт бўлган турли ғояларни тиқиштиришга уринаётганлар ҳам оз эмас. Бундай ҳолга бепарво, бефарқ қараб туриш гуноҳи азимдир. Шубҳасиз бу биз фуқаролардан доимий сергаклик, ҳушёрликни талаб қилади. Ҳурматли Президентимиз айтганларидек: “Хушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш – бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим”.
Мисрда яна шундай ўта радикал экстремистик гуруҳлар ва ташкилотлар борки, жумладан «Ал-жамоа ал-Исломия» (1970); «Ал-жиҳод ал-Исломия» (1970-1979); «тақдир ва Хиджра» (1967), «Жиҳод» ва бошқаларни фаолиятининг асосий йўналиши исломни тарғибот қилиш мамлакат ичидаги диндан чекинган худосизлик элементларига қарши курашиш ислом давлатини тиклашда жиҳод йўли ёки турли зўравонлик ва қўпарувчилик воситалари орқали ўз мақсадларига эришишдан иборат. Айни замонда бошқа мусулмон халқлари бўлган давлатларда ҳам шундай тартиб ўрнатишга ҳаракат қилишдир.
1953 йилда «Мусулмон биродарлар» уюшмасининг бир гуруҳ аъзолари Иорданияда «Хизбут таҳрир ал-исломий» номли янги партияни тузди. Ҳозирги вақтдаги ғайри исломия диний ташкилотлардан бири «Хизбут-таҳрир ал-исломий» диний эксремистик партияси бўлиб, бу йўналиш мазмуни ва ҳаракати жиҳатидан ўз қамровига «Ислом уйғониш партияси», «Адолат», «Ислом лашкарлари», «Тавба», «Ҳизбуллоҳ», «таблиғ», «Узун соқол», «Акромийлар», «Нур» кабиларни олади.
«Хизбут-тахрир ал-исломий» партиясининг асосчиси фаластинлик илоҳиётчи Тақий ад-дин ан-Набиҳоний (1909-1979) ҳисобланади. У «Ислом низоми», «Хизбут-тахрир» ва бошқа китоблар ёзган. Партиянинг дастури 187 бобдан иборат бўлиб, асосий мақсади ҳокимиятга эришиш. Яъни барча мусулмон давлатлари ҳузурида ягона ислом давлати-«Халифалик» тузишни мақсад қилиб олган.
Унинг таълимоти уч босқичдан иборат:
1. /оявий фикрий кураш.
2. Жамиятда ғоявий инқилобни амалга ошириш.
3. Ҳокимиятга фақатгина умма жамоасининг тўлиқ розилигидан сўнг келиш.
«Хизбут-тахрир ал-исломий» тарафдорлари Тунис, Ироқ, Жозоир, Судан, Яман ва бошқаларда ўз фаолиятини яширин олиб бормоқдалар. Унинг ҳозирги кундаги раҳбари Абд ал-Қадим аз-Зуллумдир. «Хизбут-тахрир» тузилиши жиҳатидан пирамида шаклида яъни халқа тартибида ҳар бир гуруҳ 5-6 кишидан иборат. Унинг ўқув ишига Мушриф раҳбарлик қилади, Амир Мушрифга машғулотларни ўтказишда ёрдам беради. Қароргоҳи-Англия-Лондон. Ўзбекистон худудида «Хизбут-тахрир»нинг бошланғич бўлимлари ташкил топа бошлаган эди.
Ислом Каримов БМТда сўзлаган нутқида (1993), ЕХҲТнинг Истамбул саммитида (1999) давлат раҳбарлари билан учрашганида терроризм ва унинг манбалари, базалари, фаолиятини бартараф этиш бўйича амалий таклифлар билан чиқди ва «Террорчиликка қарши кураш бўйича халқаро марказ» тузиш таклифини ўртага ташлади.
2000 йилнинг сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеяси «Минг йиллик саммити»да Президентимиз минтақамиз хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган халқаро терроризмга қарши курашиш, Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ва жаҳон хавфсизлик тизимини такомиллаштириш муаммоларига эътиборни қаратди.
Бугунги кунда терроризм хавф солиши мумкин бўлмаган давлатнинг ўзи йўқ. Шундай экан дунёнинг барча давлатлари бир-бирларига ёрдам бериб, бир-бирларининг ёрдамларига суянган ҳолда терроризмга қарши курашмоқдалар.
Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари фақат 2000-2004 йиллар давомида кўп марта учрашдилар ва хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, 2000 йил апрел ойида Тошкентда, 2000 йил август ойида Бишкекда, 2001 йил Остонада, 2004 йил октябр ойида Душанбеда бўлиб ўтган учрашувларда минтақада хавфсизликни таъминлашга асосий эътибор қаратилди. Хусусан, «Террорчи гуруҳлар фаолиятини тўхтатиш, уларнинг раҳбарлари рўйҳатини тузиш, раҳбарларни тутиб жазолаш» ҳақида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.
Терроризм ва экстремизмнинг тарқалиши ва фолиятини амалга оширилиши молиявий жиҳатдан таъминланишига боғлиқлигини ҳар бир одам чуқур идрок этиши лозим.
Республикамизда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолият юритиши бўйича ҳуқуқий асосан яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 1998 йил 20 июндаги 263-сон, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон, “Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2004 йил 1 мартдаги 99-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Фуқароларнинг динга муносабатидан тенг ҳуқуқлилиги принципи Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.Қўмитанинг асосий вазифаларига қуйидагилар ҳисобланади:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал қилишда ягона сиёсатни амалга ошириш;
давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |