ФАРЗАНД КЎРГАН ОТА-ОНА ҚИЛИШЛАРИ ЛОЗИМ БЎЛГАН АМАЛЛАР: - ЭМИЗИШ (РАЗОЪ: 2 ЙИЛ).
- ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ.
- ТАҲНИК ҚИЛИШ (танглайини бирор ширин нарса билан кўтариш).
- ЧИРОЙЛИ ИСМ ҚЎЙИШ
- БОЛАНИНГ СОЧИНИ ОЛИШ
- АҚИҚА ҚИЛИШ («Ақиқа» луғатда кесиш деган маънони англатади. У «аққа» сўзидан олинган бўлиб, шаръий истилоҳда чақалоқ туғилганининг еттинчи, ўн тўртинчи, йигирма биринчи куни ёки кейинроқ фарзанд шукронаси ва жонининг гарови сифатида қўй сўйиб қилинадиган «ақиқа»ни англатади. Арабларда янги туғилган чақалоқнинг бошидаги соч «ақиқа» дейилгани учун унинг сочи ҳам олинади. Ақиқа эваз, гаров бўлиб, болага етадиган бало, тузалмас касалликлар эвазига унинг номидан бирор жонлиқни сўйиб, садақа қилишдир.)
- ЎҒИЛ БОЛАНИ ХАТНА ҚИЛИШ
Инжилда “Совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради” дейилган бўлса, Қуърони Каримда “Бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар” дейилган.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонлик савиясини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга катта аҳамият берилаётгани сизларга маълум. Лекин, кўплаб болаларимиз китобдан узоқлашиб, кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани – бу ҳам бор гап.
Мустабит тузум даврида миллатчилик сифатида қораланган ватанпарварлик ғояси бугун ҳақиқий рўёбига эришди. Ватанни озодлиги учун курашган бир қатор юртдошларимиз номи тикланди. Уларнинг хотираси абадийлаштирилди. Бу борада Тўма-рис, Широқ, Темур Малик, Жалолиддин Мангуберди, Маҳмуд Таробий, Амир Темур ва бошқаларни эслаш ўринлидир. Айниқса уларнинг озодлик учун олиб борган курашлари, метин иродаси, сабр-матонати, ғайрат ва жасоратларидан ибрат олиб, келгуси авлодлар хотирасида абадий сақлаш ва уларнинг амалга оширган ишларини ёшларга кенгроқ тарғибот ишларини олиб боришимиз лозим.
Ўзбекистонда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунга кўра, ёшларга оид давлат сиёсати деганда давлат томонидан амалга ошириладиган ва ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятини ривожланиши учун шароитлар яратилиши кўзда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чоралар тушунилади. Шунингдек, Қонунда «ёш фуқаролар» (14 дан 30 ёшгача бўлган шахслар), «ёш оила», «ёш мутахассис», «ёшлар тадбиркорлиги» каби тушунчаларга батафсил тўхталиб ўтилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди.
Президентнинг 2017 йил 22 ноябр-даги 3402-сон қарори билан «Мард ўғлон» давлат мукофоти таъсис этилди.
Мукофот ўқишдаги муваффақият-лари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Ёшлар куни (30 июнь) арафасида берилади.
“Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”
Эътиборингиз учун
ташаккур!
Do'stlaringiz bilan baham: |