Taraqqiyotning hozirgi bosqichida mamlakatlarning iqtisodiy xavfsizligi muhim ahamiyat kasb etadi. Negaki, iqtisodiyotning xavfsizligi holati turli ijtimoiyiqtisodiy qarorlar qabul qilishda orientir bo’lib xizmat qiladi


КОРХОНА (ФИРМА)НИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ



Download 73,97 Kb.
bet4/10
Sana21.02.2022
Hajmi73,97 Kb.
#52728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Hisobot

КОРХОНА (ФИРМА)НИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Корхона (фирма) фаолиятининг асосий мақсади фойда (даромад) олиш ҳисобланади. Шунингдек, корхонанинг манфаатларига ишлаб чиқаришни кэнгайтириш, персоналнинг касбий маҳоратини ошириш, фан-техника тараққиёти ютуқлари асосида технология ва меҳнатни ташкил етишни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва таклиф етилаётган маҳсулотнинг истеъмолчилари, мижозлари ва инсофли шерик, ҳамкорларнинг сонини кўпайтириш ҳам киради.
Бозор муносабатлари шароитида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иқтисодий жиҳатдан хўжалик субъектлари сифатидаги муваффақияти уларнинг иқтисодий манфаатлари талабларини қандай бажарилишига боғлиқ бўлади. Корхонанинг муҳим иқтисодий манфаатларига истеъмолчилар талаблари ва тадбиркорлик тавсифидаги ички омилларга боғлиқ ҳолда вужудга келадиган ноаниқ кутилмаган вазиятларга мослашиш қобилияти киради.
Корхона ўзининг фойда олиш мақсадини амалгам ошириши учун мунтазам равишда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш технологиясини такомиллаштиришга, маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини оширишга, уларни сотиш жараёнларига кўпроқ еътиборни қаратишга мажбур бўлади. Шунингдек, ундан айланма маблағлар ҳаракатини тезлаштириш, барча турдаги захираларни камайтириш, реклама, ҳамкорлар билан икки томонлама шартномалар тузиш, келишув мажбуриятларига риоя етиш талаб етилади. Маҳсулотни сотиш ва хизмат кўрсатиш жараёнида корхонанинг иқтисодий манфаатлари рўёбга чиқади.
Иқтисодий манфаатлар корхонанинг барқарор, ишончли, молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарали фаолият юритиши, персоналнинг шахсий хавфсизлиги ва фаоллигини ошириш, йетарли даражада моддий, информацион интеллектуал салоҳиятга ега бўлишидан манфаатдорлигидан ҳам юзага келади. Иқтисодий назария фанида хўжалик субъектлари фаолияти тўғрисидаги бир қанча консепсиялар илмий жиҳатдан асосланган. Уларда корхона иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ фаолият, хатти-ҳаракатларнинг хусусиятлари ёритилган.
Анъанавий фирма назарияси унинг ягона иқтисодий манфаати фойдани максималлаштиришга қаратилганини асослайди. Менежериал назарияга кўра фирманинг фаолиятини унинг егалари емас, балки менежерлари белгилаб беради. Уларнинг иқтисодий манфаатлари ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар сотиш ҳажмини ҳамда даромадни максималлаштириш ҳисобланади. Фирма қисқа муддатли даврда товар сотиш ҳажмини максималлаштиришга, узоқ муддатли даврда еса фойдани максималлаштиришга ҳаракат қилади.
Фирма егалари капитални ўстириш, шахсан бойишни хоҳлайдилар. Бундай хоҳиш чексиз бўлиб, менежерлар иш ҳақи, обрў-еътибори, фирмадаги ўз мавқейини ўстиришни истайди.
Кўп мақсадлар консепсиясига кўра фирма бир неча мақсадни, яъни фойда, сотиш ҳажми, иқтисодий ўсиш ва бошқаларни кўзлайди.
Корхона турли йўналишдаги иқтисодий хавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқади. Уларнинг муҳимлари қуйидагилардан иборат:

  • мавжуд ёки вужудга келиши мумкин бўлган. Иқтисодий таҳдидларни бартараф етиш ёки олдини олишга йўналтирилган, масалан, ахборот оқимларига;

  • хавфсизлик объектларига нохуш, салбий таъсирларни чекловчи, масалан, тижорат сирини ташкил етувчи маълумотлар;

  • рискни ҳисобга олган ҳолда инновацион ва инвестицион сиёсатни амалга ошириш оқибатида корхонага йетказилган зарар ёки йўқотишларнинг ўрнини қоплаш, уларни тиклашга қаратилган хавфсизлик стратегиялари.

Корхона иқтисодий хавфсизлигига таҳдидлар ичида энг муҳимлари иқтисодий шпионаж ва разведка ҳисобланади. Мутахассисларнинг ҳисоботларига кўра АҚШда ҳар йили хусусий фирмалар иқтисодий разведка мақсадлари учун 1,5 млрд. доллардан ортиқ маблағ сарфлайдилар. Япония корпорациялари еса шпионаж орқали бошқа мамлакатларнинг техника ютуқлари тўғрисидаги ахборотларнинг 40 % ига ега бўлишади. Ушбу йўл билан рақиблар бир-бирларининг бозор стратегиялари, битим (контракт)лар, ишлаб чиқариш режалари тўғрисидаги маълумотларни яширинча олишга ҳаракат қиладилар. Яширин тарзда сақланаётган маълумотларни ҳужжатларни ўғирлаш, нусха кўчириш, алоқа каналларини яширинча ешитиш, тегишли ходимларни сотиб олиш, уларга таҳдид қилиш, компютер, елеcтрон ҳисоблаш техникаси тармоғига кириш ва бошқа усулларини қўллаш йўли билан иқтисодий шпионлик фаолиятини амалга оширадилар.
Тадбиркорлар тижорат сирларини саноат шпионажидан, ошкора бўлишдан ҳимоялаш учун қуйидагиларни амалгам оширадилар:

  • илмий-техникавий янгилик ва фчищкщедфктш ҳимоя қилиш учун уларни патентлаштириш муаллифлик ҳуқуқини олиш, тижорат сири ҳисобланган маълумотларни аниқлаш;

  • ҳужжатлар билан ишлайдиган ходимларни аниқлаш, рўйхатини тузиш, уларнинг фаолиятини мунтазам назорат қилиш, ахборот ва маълумотлар билан ишлаш тартибини белгилаш ҳамда унинг устидан назорат ўрнатиш;

  • тижорат маълумотлари ва ахборотларини махсус ҳисобга олиш, уларни сақлаш тартибини ўрнатиш, назорат остида кўпайтириш ҳамда махсус шахслар кузатувида ҳужжатларни йўқ қилиш;

  • ходимларни ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни ҳимоялаш бўйича ўқитиш, машғулотлар ўтказиш, кўрсатма, тавсиялар бериш, кундалик еслатмалар қилиш (7.1-расм).


Корхонaнинг тижорaт сирлaри вa aхборотлaрини ҳимоялaш чорaлaри



Ҳимоя қилинaдигaн янгилик, aхборотни пaтентлaштириш, муaллифлик ҳуқуқини олиш, тижорaт сири бўйичa мaълумотлaрни aниқлaш

Aхборот сaқлaш бўйичa нaзорaт ўрнaтиш

Тижорaт aхборотини ҳисобгa олиш. сaқлaш, кўпaйтириш, йўқ қилиш тaртибини ўрнaтиш

Тижорaт сири бўлгaн ҳужжaтлaр билaн ишлaш бўйичa ходимлaрни ўқитиш, инструктaж ўткaзиш


Download 73,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish