Иқтисодий хавфсизликнинг қуйи таҳликали чегаралари
Кўрсаткичлар
|
Қуйи таҳликали чегара
|
Мазмуни
|
Даражаси
|
Асосий капиталга киритилган инвестициялар
|
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан, фоиз
|
16
|
Ишсизклик даражаси
|
Иқтисодий фаол аҳолига нисбатан, фоиз
|
8
|
Монетизация даражаси
|
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан, фоиз
|
25
|
Ташқи қарз
|
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан, фоиз
|
40
|
Ички қарз
|
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан, фоиз
|
30
|
Ташқи қарзлар бўйича тўловлар
|
Тўловларнинг йиллик экспорт ҳажмига нисбатан, фоиз
|
25
|
Мудофаага харажатлар
|
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан, фоиз
|
3
|
Фуқаролик фанларига харажатлар
|
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан, фоиз
|
1,5
|
Инновацион маҳсулотлар
|
Саноат маҳсулотари умумий ҳажмига нисбатан, фоиз
|
15
|
Саноат ишлаб чиқаришида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш
|
Саноат ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши, фоиз
|
25
|
Давлат бюджети дефицити
|
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан, фоиз
|
3
|
Давлат қарзини қоплаш харажатлари
|
Давлат бюджети харажатлари ҳажмига нисбатан, фоиз
|
20
|
Яшаш минимумидан паст даражада даромад олувчи аҳоли
|
Аҳоли умумий сонидаги улуши, фоиз
|
7
|
Аҳоли даромадлари бўйича табақаланиши
|
Децил коеффициенти
|
8
|
Инсон ўз ҳаёт фаолиятини табиат ва жамият билан диалектик боғлиқликда олиб борадиган, табиат қонунлари ва ижтимоий муносабатларнинг обекти ва субекти бўлган табиий-биологик мавжудот ва ижтимоий воқеликдир. Инсонда табиий-моддий, ижтимоий, маданий ва маънавий хусусиятлар мавжуд бўлади.
Инсоннинг ҳаёт фаолияти турли обектив ва субектив омилларга, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда маънавий ривожланишга, шунингдек, табиий-иқлимий таъсирга, экология, ижтимоий, миллатлараро ва геополитик шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Унинг хатти-ҳаракати шахснинг психологик ҳолатига, қизиқиши, одати, ўз олдига қўйган мақсади, ижтимоий ва миллий хусусиятлари, бошқа кишилар билан ўзаро муносабати, ёши, жинси, жисмоний куч ва ақлий қобилиятларига боғлиқ бўлади.
Бозор муносабатлари шароитида инсоннинг имкониятлари қуйидагилар билан белгиланади:
шахсий мол-мулки, бойлигининг миқдори. Бу эса шахснинг кўчмас ва ҳаракатдаги мулки, шахсий капиталининг жамисидан иборат бўлади;
шахс бошқарадиган капитал миқдори. Бу капитал кимники ва қандай шаклда бўлиши аҳамиятсиздир;
шахсга маъмурий, ихтиёрий ёки мажбурий равишда бўйсунувчи ёки унга қарам жисмоний шахслар сони. Буларга кишиларнинг онги ва кайфиятига таъсир кўрсата оладиган ҳамда билим, тарбия, ахборот олиш, диний ишларда маълум ижтимоий вазифани бажарувчи шахслар ҳам киради.
Инсон ва унинг манфаатлари учун оила муҳим аҳамият касб этади. Олиа қариндошлик алоқалари ва маиший ҳаёт умумийлиги асосида, онгли равишда ташкил этилган кишиларнинг кичик гуруҳидан иборат. Оиланинг ҳаёт фаолияти шахснинг, у аъзо бўлган оила ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади ҳамда ўзининг уй хўжалигини мустақил равишда юритади.
Бозор иқтисодиёти шароитида оила, авваламбор, инсон капиталини шакллантириш ва жамғаришнинг асосий бўғини ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан оиланинг вазифаларини уч босқичда, яъни моддий асосни яратиш, таълим, инсон капиталини ишлаб чиқариш ва реализатсия қилишда кўриш мумкин.
Биринчи босқичда оила бюджетини шакллантириш ва фойдаланиш, уй хўжалигини юритиш функсиялари амалга оширилади.
Иккинчи босқичда оила фарзандни дунёга келтириш, тарбиялаш ва уни ижтимоий-иқтисодий ҳаёт кечириш шароитларига мослаштириш вазифасини бажаради.
Учинчи босқичда тадбиркорлик фаолияти ва меҳнат қилиш орқали оила бозор хўжалигида ўз аъзоларининг якка тартибда иштирок этиши, оилавий бизнесни ташкил этиш вазифаларини бажаради.
Бозор иқтисодиёти шароитида инсон ўз келажаги, яхши яшаш, ўзининг турмуш даражасининг ошиб бориши, яшаш шароитларининг яхшиланишига, тинч, хавф-хатарсиз яшашга умид қилади ва бунга ишончи бўлишини истайди. Инсоннинг ўз эҳтиёжлари, манфаатларига салбий таъсир кўрсатадиган, уларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қиладиган омиллардан ҳимояланганлиги шахс хавфсизлиги деб аталади.
Аҳоли турмуш даражаси миллий ва шунингдек иқтисодий хавфсизликнинг энг асосий ижтимоий индикаторларидан бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам республиканинг мустақил тараққиёти даврида аҳолини турмуш даражасини ошириш борасида ислоҳотларни амалга оширишга катта эътибор қаратилди.
Республика аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш қуйидагиларни ўз ичига олган механизм асосида амалга оширилди:
- ногиронлар, етим қолган болалар, ёлғиз қарияларни ижтимоий таъминлашни ўз ичига олган тизим;
- кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам тизими;
- аҳолининг алоҳида гуруҳлари учун ижтимоий имтиёзлар тизими;
- пенсия таъминоти тизими;
- пенсия тизими орқали қамраб олинмаган кекса кишиларга нафақа тўлаш тизими;
- ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими.
Мустақиллик даврида амалга оширилган ислоҳотларнинг биринчи босқичида инсон ва оила ҳаётининг барча соҳаларини таъминлашга, умуман, аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган ва бир-бирини тўлдирувчи чора-тадбирларнинг бутун бир тизими шаклланди. Бу даврда нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириш ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг устувор йўналишлардан бири бўлиб келди. Ислоҳотларнинг ушбу босқичида даромадлар нисбатини ўзгартириш иш ҳақи, пенсиялар, стипендияларнинг, жамғарма банкларидаги аҳоли омонатлари ставкаларининг энг оз миқдорларини бир вақтнинг ўзида марказлаштирилган тарзда қайта кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилди. 90-йилларнинг биринчи ярмида иш ҳақи ва пенсияларнинг энг кам миқдори бир неча бор оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |