Танланган асарлар — 4 уч томлик Зьиринчи тпом цовесть ва ҳикоялар



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana21.02.2023
Hajmi0,97 Mb.
#913458
1   2   3
Bog'liq
19.Chexov. Knyaginya

Спиритизм
— ўлгаяларнинг арвоҳлари билан сўзлашиш мум- 
«ив деган бемаъни даъвога ишоннш.
596
www.ziyouz.com kutubxonasi


сиз; черковдаги ибодатларга такаббурлук билан қарайсиз,. 
тушки ва кечки ибодатларга бормайсиз, алламаҳалгача 
ухлаб ётасиз.. . Хўш, нега бу ёҳқа қатнайсиз? . . Бегона 
монастирга ўз худойингиз билан борасиз, яна буни мо- 
настир ўзи учун улуғ шараф деб билди, деб ўйлайсиз! 
Кошки эди, ҳеч келмасангиз! Воқиани сўраб кўринг-чи, 
сизнинг ташрифларингиз монахларга қанчага тушаркин? 
Сиз бу ерга бугун кечқурун қадам ранжида қилдингиз, уч 
кун муқаддам чопар келиб сизнинг келишингиз тўғрисида 
хабар бериб кетди. Қеча кун бўйи сиз учун оромгоҳ тайёр- 
лаш билан овора бўлиб, роса кутишди. Бугун авангард — 
безбет оқсоч келди, у гоҳ ҳовлидан югуриб қолади, гоҳ 
у ёқ бу ёқда питирлайди, одамларга ҳар хил савол бера- 
ди, буйруқ қилади.. . Тоқатим тоқ бўлиб кетди! Бугун 
монахлар кун бўйи оёқда туришди; ахир сизни тантана 
билан кутиб олишмаса—шўри қуради-ку! «Жаноби олий- 
лари, мени монахлар ёқтиришмайди. Билмадим нега 
жаҳлиларини чиқардим. Рост, мен катта гуноҳкорман, 
ахир мен бахтсиз аёлман-да!» деб архиерейга шикоят 
ҚИ- 
либ қоласиз! Сизнинг дастингиздан монастир ҳам жазоси- 
ни тортади-ку. Архимандрит жуда банд, ўқимишли одам, 
бир минут ҳам бўш вақти йўқ, сиз бўлсангиз ҳадеб уни 
чақиртираверасиз. На ёшини, на мансабини ҳурмат қила- 
сиз. Мўлроқ иона берсангиз ҳам майли эди, унча алам 
қилмасди-я, ахир шунча вақтдан бери монахлар сиздан 
юз сўм ҳам олгани йўқ!
Княгиняни безовта қилишган, унинг гапига тушуниш- 
маган кезларда, ранжитишган пайтларда, у нима дейиши- 
ни ва нима қилинишини билмай қолган пайтларда ҳами- 
ша йиғларди. Ҳозир ҳам у юзини бекитиб, болаларча 
ингичка овоз билан йиғлаб юборди. Доктор бирдан жим 
бўлиб унга қараб қолди. Юзлари буришиб, ғазабга тўлиб 
кетди.
Мени кечиринг, княгиня,— деди у секингина,— Мен 
ёмон хаёлга берилиб кетиб, ўзимни йўқотиб қўйибман. 
Бу яхши эмас.
Шундан кейин доктор хижолат тортиб йўталди-да, 
шляпасини кийишни ҳам унутиб, тезда княгинянинг 
олдидан жўнади.
Осмонда юлдузлар жимирлаб қолди. Монастирнинг 
нариги томонидан ой чиққан бўлса керак, чунки осмон 
чарақлаган, тиниқ ва нозик эди. Монастирнинг оппоқ 
деворлари устида кўршапалаклар жимгина учиб юрарди.
597
www.ziyouz.com kutubxonasi


Соат неччигадир, астагина уч чоракка занг урди, сак- 
Киздан ошган бўлиши керак. Княгиня ўрнидан туриб, ас- 
та-секин дарвозага қараб юрди. У жуда ранжиган ва 
йиғлаб борарди, назарида шу ердаги дарахтлар, юлдуз- 
лар ва кўршапалаклар унга ачинаётгандай туйилди; соат 
ҳам гўё унга ачингандай мунгли занг урди. У йиғлаб ту- 
риб, эндиги умрини бутунлай монастирда ўтказиш тўғ- 
рисида хаёл қиларди: ёз фаслининг сокин оқшомларида 
ёлғиз ўзи хиёбонларда сайр қилиб юради, ранжиган, 
таҳқирланган, одамлар тушунолмаган жафокаш аёлнинг 
кўз ёшларини фақат бир худо-ю, юлдузлар жимирлаб 
турган осмон кўради. Черковда кечки ибодат давом эт- 
моқда эди. Княгиня тўхтаб, қўшиққа қулоқ солди; бу 
қўшиқ қоронғу, жимжит ҳавода қандай яхши янграяпти! 
Мана шу қўшиқ остида йиғлаш ва азоб чекиш қандай 
лаззатли!
Княгиня ўз оромгоҳига келгач, кўз ёшлари билан 
ювилган юзини ойнада кўрди ва упа суриб олди-да, кечки 
овқатга ўтирди. Унинг зиравор қўшиб сиркаланган 
стерлядь1 майда замбуруғ, малага2, асал қўшиб пиширил- 
ган пряникларни яхши кўришини монахлар биларди; бу 
нарсаларни егандан кейин оғзидан ҳамиша сарв ҳиди ке- 
либ турарди; ҳар сафар княгиня келганда шу таомларни 
беришарди. Княгиня замбуруғчаларни еб, малагани ичиб 
ўтириб, хаёлга чўмди: уни ҳонавайрон қилиб, кўчага 
улоқтириб ташлашлари, унинг ишбошилари, гумаштала- 
ри, идора ходимлари ва оқсочлари (княгиня буларга кўп 
яхшилик қилган) алдашаётгани ва қўпол муомала қила 
бошлаганлари. ер юзидаги бор одамларнинг ҳаммаси 
унга ҳамла қилиб қолиши, ғийбат қилиши, унинг устидан 
қулиши тўғрисида ўйлаб кетди; у ўзининг князлик унво- 
нидан, ҳамма дабдабаларидан ва жамоатдан воз кечиб 
монастирга кетса, биров бир огиз таъна ҳам қилмас; ўз 
душманлари учун ҳам ибодат қилса, балки шунда уни 
одамлар тушуниб қолар, узр айтгани унинг ҳузурига ке- 
лишар, аммо энди вақт ўтган бўлади.. .
Кечки овқатдан кейин княгиня бурчакка бориб, Еван- 
гелдан икки бобини ўқиди. Сўнгра оқсоч унинг ўрнини 
солиб берди, у ётди. Княгиня оқ чойшабни устига торта- 
ётиб, худди йиғидан кейин хўрсингандай ҳузур қилиб, 
чуқур нафас олди-да, кўзини юмиб уйқуга кетди.. ; * *


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish