Tangrichilik turkiy xalqlar va moʻgʻullarning qadimgi dinidir. Turkiy paganizm, deb ham ataladi. Tangriga ibodat etish bilan birga bu murakkab din animizm, shomonchilik va totemizm unsurlarini ham oʻz ichiga oladi.
Tangrichilik — qad. turkiy va qad. oltoy xalqlari dini. Kad. Shumer davlatida (mil. av. 3ming yillik) Tangrip sajda qilganlar. Til va etnik jarayonlar taraqqiyotining nostratik (borey) konsepsiyasiga asoslangan tadqiqotchilar fikricha, 5—6 ming yillar muqaddam qad. Shumerdan Oltoygacha boʻlgan ulkan hududda protooltoy qabilalari yashagan. Kdd. shumerlar kad. turk tiliga yakin boʻlgan protooltoy tili laxjasida soʻzlashganlar. Shu davrda T. protooltoy xalklarining eng kad. dini, insoniyat tarixidagi ilk monoteistik dinlardan biri sifatida shakllangan. Mil. av. 2ming yilliqsa Mesopotamiyaga qad. somiy, mil. av. 1ming yillikda hozirgi Eron, Afgʻoniston va Turon tekisligi hududlariga oriy qabilalari kirib kelishi natijasida protooltoylarning katta qismi Oltoy, Sayan togʻlari, hozirgi Shim. Xitoy, Mongoliya va Sibir tomonga ketishga majbur boʻlishgan va bu yerda oltoy xalqlari sifatida shakllangan. Ilgarigi hududda qolgan qismi esa, gʻolib xalqlarga muayyan darajada qoʻshilib keyin paydo boʻlgan boshqa dinlarni (zardushtiylik, buddizm, yahudiylik, xristianlik) qabul qilishgan. T. qadim zamonda jahonda eng keng tarqalgan dinlardan biri boʻlgan. Qad. oltoy xalqidan kelib chiqqan turkiy, mongol, tungus manjur, koreys va yapon xalklarida T.ning izlari hozirgacha saklanib qolgan. Mil. av. 1ming yillikdan boshlab oltoy xalkdarining turkiy xalqlar guruhi Gʻarbga qaytish borasida harakatini kuchaytirgan. Hunnular, sak, massaget, yuyeyji, kushon, eftaliylar yagona osmon ruhi — Tangriga sajda qilganlar. Baʼzi tadqiqotchilar (M. Aji) fikriga koʻra, hozirgi xristian dinining ramzlari sifatida qaraladigan koʻp narsalarning boshlangʻich shakllari (mas., xoch, ibodatxonalar, ibodatlar, ikonalar, cherkov qoʻngʻiroklari va boshqalar) mil. 4-asrda gunnlar bilan Yevropaga kelgan.
Бағрикенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Ёхуд тангричилик тарғиботи ҳақида айрим мулоҳазалар...
Сўз эркинлиги, фикр эркинлиги, эътиқод эркинлиги демократиянинг асосий шартларидан. Бугун ким нимани истаса ёзяпти, ўз билганича фикрлаяпти. Ўзи истаган динига эътиқод қиляпти. Буни қонун ҳам кафолатлайди. Замонавий шарт-шароитлар ҳам мавжуд.
Аммо, ҳаққим бор экан, деб ҳар ким истаган нарсасини ижтимоий тармоқларда ёяверса, ўз фикрини ҳақ деб бошқаларнинг қарашлари ва эътиқодини ерга ураверса, энди бу эркинликни суиистеъмол қилишдан бошқа нарса эмас.
Кейинги пайтларда эътибор қилган бўлсангиз, миллий қадриятлар, тарихий анъаналарни тарғиб қилиш ниқоби остида аллақачон бугунги ментелитетимиздан чиқиб кетган, бугунги турмуш тарзимизга бегоналашиб улгурган ақидалар, қарашлар, ҳатто сўзларни сингдиришга уринишларни сезяпмиз. Кимдир тилимизни аллақачон ўзбекчалашиб, истеъмолга сингииб арабий форсий сўзлардан тозалашни, яна биров тарихимизга бутундай бошқача кўз билан қараб, дейлик арабларнинг босқинчилигини кўпиртириб, мўғулларни қаҳрамон даражасига кўтаришни, ҳатто деярли унутилиб кетган эски диний қарашларимиз жорий қилишни тарғиб қилаётир.
Албатта бу мавзуларнинг ҳар бири ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Келинг, ҳозирча фақат биттаси – бир пайтлар олис аждодларимизнинг бир қисми сиғинган, бугун ҳам баъзилар “эслаб қолган” тангричилик дини (тенгрианство) ҳақида сўз юритсак. Тангричилик дини узоқ асрлар давомида кўпгина осиё халқларининг дини ҳисобланган. Унинг замирида яккахудолик – Кўк тангрига сиғиниш ётади. Тарихимизнинг муайян даврида, хусусан Турк ҳоқонлиги даврида тангричилик давлат дини даражасига кўтарилган.
Кейинчалик Ислом динининг шарқ мамлакатларида кенг ёйилиши ушбу диннинг мавқеи пасайиб кетишига сабаб бўлди. Ушбу динга топиниб келган миллионлаб одамлар исломни танлашди. Айни пайтга қадар Ислом чуқур кириб бормаган Мўғулистон, Олтой сингари ўлкаларда ушбу динга эътиқод қилувчилар учрайди. Энди нима учун Ислом кириб келгач, бу дин ўз-ўзидан чекинди, деган саволга жавоб излаб кўрайлик.
Тўғри, мамлакатимиз ҳудудига ислом фақат тинч тарғибот йўли билан кириб келгани йўқ. Арабларнинг Ўрта Осиёга кириб келиши натижасида исломгача бўлган баъзи маданият ёдгорликлари маҳв этилгани ҳам ҳақиқат. Аммо, Исломнинг кучи фақат қиличда эмасди. (Тарғибот йўли билан мусулмон бўлган Малайзия, Индонезия каби мамлакталарни эсланг) Исломгача юртимиз халқлари ўнлаб динларга эътиқод қилишган. Зардуштийлик, Монийлик, Маздакийлик, Насронийлик, Яҳудийлик ва ҳоказо. Турк ҳоқонлиги даврида Ватанимиз ҳудудида тангричилик ёхуд Кўк тангри дини ҳам маълум даражада тарқалган. Аммо, у ҳеч қачон Ватанимиз ҳудудида исломга қадар ягона умуммиллий дин бўлмаган. Ислом кириб келганида заминимизда яҳудийлар ҳам, зардўштийлар ҳам насронийлар бор эди.
Юртимизга бостириб қелган ҳар бир босқинчи, ҳар бир халқ ўз эътиқодини ёйишга интилди. Искандар ҳам, Доро ҳам, Чингизхон ҳам, Николай ҳам ўз эътиқодини сингдиришга уринмаган деб ўйлайсизми? Нима учун халқимиз фақат Ислом динини танлади? Ахир араблар бу юртда нари борса бир асрча ҳукмронлик қилишди, холос. Нима учун ҳукмронликни тўла қўлга олган Сомонийлар ўз аждодлари эътиқоди бўлган зардўштийликни, Қорахонийлар тангричиликни қайта тиклашмади? Чунки, бу сулолаларнинг ўзи ҳам тўлиқ мусулмон эдилар. Чунки, ислом халқимизнинг фитратига, ақл-идрокига, қарашларига, маънавий борлиғига, турмуш тарзига ҳар тарафлама мос келганди.
Биламизки, 13 аср бошларида юртимизга мўғуллар мўр-малахдек бостириб кирди. Чингизхон ва унинг авлодлари дунёдаги энг катта империяни яратишди. Тангричилик уларнинг ягона дини эди. Нима сабабдан мўғуллар эгаллаган юртларнинг ҳаммаси тангричиликка ўтиб кетмади? Аксинча, аждодларимиз ўз Ватани, ўз миллати, ор-номуси, дини учун курашди. Жонидан кечса-да, иймонидан кечмади.
Орадан кўп ўтмай, мўғул дашларидан шарқий Европага қадар ҳукмронлик қилаётган Чингизхон авлодларининг катта қисми боболари динидан воз кечиб Исломни қабул қилишди. Бир пайтлар мусулмонларни қатли ом қилган Чингизхоннинг тождор авлодлари мусулмонлар ва Ислом динининг ҳимоячисига айланишди? Нима учун? Ота-боболарининг динида қолаверишса бўларди-ку? Ҳеч ким уларниг бошида қилич кўтариб мусулмон бўлишга мажбур қилмаганди-ку?
Демак, Ислом динининг инсонпарварлиги, тараққиёт, маърифатга тарғиб этиши, адолатлилиги, инсон фитрати ва ақл мантиғига ҳар жиҳатдан мос келиши сабабли бошқа динга мансуб ғолибларнинг мағлублар эътиқодини танлашига сабаб бўлди.
Ўзбек халқи маданияти 13 аср давомида исломий қадриятлар асосида шаклланди. Ватанимиздан кўплаб ислом алломалари етишиб чиқди. Тарихимиздан яхши хабардор инсон борки, халқимиз маданияти, тамаддуни, маънавий дунёсини исломдан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Тўғри, юртимизга кириб келган мусулмонларуларга қадар юртимизда мавжуд бўлган маданиятлар ривожига тўсқинлик қилишгандир. Аммо, улар билан бирга бу юртга янги руҳ, янгича ҳаёт тарзи кириб келди. Миллий мумтоз адабиётимиз ҳам айнан исломий қадриятлар, тасаввуфий қарашлар билан бойиди. Ўзингиз ўйланг: биз Амир Темурни, Мирзо Улуғбекни, Алишер Навоийни, Бобурни бошқа дин, дейлик шомон ёки зардўштий сифатида тасаввур қила оламизми? Асло!
19 асрнинг иккинчи ярмида бошланган Чор Россияси босқини ҳам, 70 йил давом этган советларнинг даҳриёна сиёсати ҳам халқимизнинг эътиқодини йўқотолмади. Мадҳиямизда айтилганидек “Бағрикенг ўзбекнинг ўчмас иймони!”
Энди тангричилик ҳақидаги фикрларимизга қайтайлик. Тўғри аждодларимизнинг бир қисми (бир қисми холос) шу динга эътиқод қилганлир. Бугун ҳам дунёнинг қайсидир бурчагида бу динга эътиқод қилувчилар бордир. Қардош халқлардан етишиб чиққан айрим тадқиқотчилар шу эътиқодни тан олиб, бошқаларни ҳам шунга чақираётганини ҳам инкор этмаймиз. Масалан ўтган асрнинг охирларида бошқирд зиёлиларидан Ахмет Утебаев, Фарит Ергалиев ҳам шу динни тарғиб қилиб чиқишган, аммо бошқирд халқининг катта қисми уларга жиддий эътироз билдирганди.
Афсуски, бугун бизда ҳам ана шундай “зиёлилар” кўзга ташланмоқда. Тўғри, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Уларнинг “азалий қадриятларимиз” сифатида эски динни ёқлаб чиқиши миллионлаб ҳамюртларимизни ўзгартира олмайди. Аммо, барибир, бундай ҳолатларга бефарқ қарасак ҳам тўғри бўлмас.
Эҳтимол, минг йиллар, юз йиллар оша бизни турли эл ва элатлар номи билан аташгандир. Балки ўтмишда аждодларимиз турли динларга эътиқод қилгандир. Биз ўз тарихимизни ҳаққоний кўз билан ўрганишга, боболаримиз сиймосига, ҳис-туйғуларига, эътиқодига ҳурмат билан қарашга бурчлимиз. Уларнинг тилини, тарихини, орзу-умидларини, эътиқодини илмий нуқтаи назардан, ворислик кўзи билан ўрганишимиз керак.
Диний эътиқод ҳам халқимизнинг бебаҳо қадриятларидан. Минг уч юз йилки, миллионлаб аждодларимизнинг ҳаёти азон билан бошланиб, жаноза ила якунланган. Бугун ҳар биримиз ўз Ватанимиз, тинчлигимиз, оиламиз қатори ўз иймонимизни ҳам диний фанатизм, исломофобия, миссионерлик, даҳрийлик, муртадлик сингари балолардан асрашимиз керак.
Бугун ўзбек халқи бир миллат ўлароқ шаклланиб улгурди. Унинг ўз Ватани, ўз тили, ўз эрки, ўз эътиқоди бор. Ўзбек деганда барчанинг кўз ўнгида асрлар синовида тобланган, Навоийларию соҳибқиронларини қалбида жо қилган, ўз тилида фикр юритиб, ўз тилида равон сўзлайдиган, соғлом эътиқодга эга инсон келиши керак. Зотан миллатни тарқоқ фикрлар, зиддиятли қарашлар, ноаниқ мақсадлар эмас, фикрий бирлик, ғоявий якдиллик ва ҳамжиҳатлик бирлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |