Лаборатория иши №2 1 мавзу pic микроконтроллерларини дастурлаш



Download 1,5 Mb.
bet1/4
Sana20.04.2022
Hajmi1,5 Mb.
#567219
  1   2   3   4
Bog'liq
Pic labboratoriya


2. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № 2
2.1 МАВЗУ
PIC микроконтроллерларини дастурлаш
2.2 Ишнинг мақсади.
2.2.1. PIC микроконтроллерларини дастурлаш тартибини ўрганиш.
2.2.2. Микроконтроллерли қурилмаларни лойихалашнинг дастурий ва схемотехник ечимлари асосида амалий кўникма олиш.

2.3 Ҳисобот таркиби


2.3.1 Мавзу.
2.3.2 Ишнинг мақсади.
2.3.3 Тажриба ишида ишлатилган дастурлар ҳақида маълумот.
2.3.4. Топшириқ.
2.3.5 Ишнинг тафсили.
2.3.6 Хулосалар.

2.4 Назарий тайёргарлик.


PIC микроконтроллерларини дастурлаш учун уларнинг командалар тизимини, ассемблер тилини ҳамда дастурлаш воситалари ёрдамида микроконтроллер хотирасига киритилиши лозим бўлган дастур кодини тайёрлашни ўрганиш талаб этилади.
PICmicro ўрта оиласига мансуб микроконтроллерларнинг командалар тизими ҳақида Н.Умаралиевнинг шу номли ўқув қўлланмасидан атрофлича маълумот олиш мумкин.
Протеус комплексида ассемблер тилида ёзилган дастурни НЕХ файлга айлантирувчи трансляторлар мавжуд. Транслятор иши натижасида хосил бўлган бу файлни микроконтроллернинг хотирасига бевосита юклаш ва ишга тушириш мумкин.
Дастур тайёрлаш жараёнида ҳар бир микроконтроллер учун мўлжалланган алохида транслятор танланиб, активлаштирилади.
Танланган микроконтроллер учун дастур ёзиш ISIS дастурида лойиха тузишдан бошлангани мақбул. Бу лойиха ҳеч бўлмаса танланган микроконтроллернинг симуляцион моделидан иборат бўлиши лозим.
Сўнгра шу микроконтроллер учун ёзиладиган дастурнинг дастлабки матни “Исходник” → “Добавить/Удалить файлы исходника” менюси билан лойиха таркибига киритилади:


Сўнгра, транслятор танланиб, активлаштирилади.
Бунинг учун “ISIS” дастурида “Исходник” → “Определить инструменты генерации кодов…” менюсидан қуйидагича

тартибда транслятор танлаш ойнаси очилади ва керакли транслятор дастури танланиб, “ок” босилади:





Шундан сўнг қуйидаги тартибда дастлабки матн ойнаси очилади:





Унга керакли ўзгартиришлар киритиб, уни қайта трансляция қилиш ва тўплаш қуйидаги меню орқали бажарилади:



Шундан сўнг тайёр бўлган дастурни микроконтроллер хотирасига юклаш учун Ctrl+E клавишалар жуфтлиги ёки “Правка свойств” менюси орқали



қуйидаги “Правка компонента” ойнаси очилади:

Бу ойнадаги белги билан очиладиган қуйидаги диалог ойнасидан танланган файл микроконтроллер хотирасига юкланади.





Шундан сўнг, шаг кнопкасини босиб:





микроконтроллер учун тайёрланган дастурингизни қадамма – қадам режимида ишга туширингиз мумкин. Бунда одатда қуйидаги ойна очилади:



Бу ойнада дастлабки матн, регистрлар ҳамда вақтинчалик қийматлар ойначалари кўриниб турибди, агар улар очилмаган бўлса “Отладка” менюсидан керакли ойналарни очиш мумкин:



Бу ойналардаги ахборотлар асосида микроконтроллер бажараётган командалар натижаларини кузатиб бориш мумкин ва бу ахборот асосида дастурни тўғри ёки нотўғри ишлаётганини билиш мумкин.

2.5 Назорат саволлари


2.5.1. Дастлабки матн қандай тайёрланади?
2.5.2. Трансляция нима?
2.5.3. PIC16F84A мироконтроллери учун транслятор дастури номи?
2.5.4. ISIS дастурида микроконтроллер дастури қандай юкланади?
2.5.5. ISIS дастурида микроконтроллер дастури қаерга юкланади?
2.5.6. Қадамма – қадам эмуляция режимида нимани кўриш мумкин?

2.6 Ишни бажариш учун амалий тайёргарлик.


2.6.1. Юқорида 2.4 да келтирилган тартиб бўйича PIC16 контроллерини дастурлаш тартибини ўрганиш учун масалан “Proteus 7 Professional → SAMPLES” папкасида FerPI папкасини ҳосил қилинг. Шу папкага “VSM for PIC16 → Traffic Lights” папкасидаги барча файлларни кўчириб олинг.
2.7 Топшириқ.
2.7.1. ISIS дастурида “Proteus 7 Professional → SAMPLES → FerPI” папкасидаги traffic лойихасини очинг.
2.7.2. “traffic.asm” номли дастлабки матн файлини юқорида кўрсатилганидек трансляция қилинг.
2.7.3. Трансляция қилинган дастурни микроконтроллер хотирасига юкланг ва уни ишга тушириб, командалар ишини кузатиб, таҳлил ва назорат қилинг.
2.7.4. Ишнинг натижаларини ҳисобот учун ёзиб олинг.
3. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № 3
3.1 МАВЗУ: PIC микроконтроллерларининг командалар тизими
3.2 Ишнинг мақсади.
3.2.1. PIC микроконтроллерларининг командаларини ўрганиш.
3.2.2. Микроконтроллерли қурилмаларни лойихалаш бўйича дастурий ва схемотехник ечимлар асосида амалий кўникма олиш.

3.3 Ҳисобот таркиби


3.3.1 Мавзу.
3.3.2 Ишнинг мақсади.
3.3.3 Тажриба ишида ишлатилган дастур ҳақида маълумот.
3.3.4. Топшириқ.
3.3.5 Ишнинг тафсили.
3.3.6 Хулосалар.
3.4 Назарий тайёргарлик.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish