Таълимотлари ва тилшунос алломалар хакида маълумот берилади


цуёш системаси, усгшликлар системаси, тирик



Download 9,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/125
Sana22.04.2022
Hajmi9,49 Mb.
#573317
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   125
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik (Ravshanxo\'ja Rasulov)

цуёш системаси, усгшликлар системаси, тирик
организмлар системаси, транспорт системаси, таълим сис
-
1 Кар'.В.М.Солнцев. Язык как системно-структурное образование, 11-бет.
196
www.ziyouz.com kutubxonasi


темаси, тарбия системаси
ва бошкалар.
Система муайян бутунлик, объект сифатида элементларни, 
кисмларни, булакларни ва уларнинг узаро алокасини уз тарки- 
бига олса, структура айни объектнинг, бутунликнинг ички ту- 
зилиши, тартиби, ташкил топиши сифатида фаркланади.
Проф. В.М.Солнцев: 1) элементлар, кисмлар ва уларнинг 
узаро алокалари категорияни - системани ёки бир бутунлик 
сифатидаги объектни ташкил килади; 2) ички алокаларнинг 
жами, йигиндиси категорияни - системанинг, бутунликнинг ат­
рибута сифатида структурани хосил килади,1 дейди. Демак, 
система элементлари, кисмлари ва система структураси бирга- 
ликда системани юзага келтиради.
Хуллас, система ва структура тушунчалари, айтилганидек, 
узаро боглик булиб, хар бири узига хос томонлари, жихатлари 
ва хусусиятлари билан мустакил булади, нисбатан ажралиб 
туради.
Система ва структура тушунчалари табиат ва жамият билан 
боглик жараёнларга, предмет ва ходисаларга хослиги, кенг 
камровлилиги, мураккаблиги, объектив борликни илмий- 
назарий, фалсафий урганиш хамда тушунишда етакчилик 
килиши билан фан оламида кудратли категория сифатида 
хизмат килади.
Объектив борлик системалардан иборат экан, айни система- 
ларни мохиятан икки асосий тур га, гурухга ажратиш мумкин: а) 
материал системалар; б) идеал системалар.
Материал (моддий) системалар узаро муносабатдаги муайян 
материал элементлар дан иборат системадир. Материал систе­
малар белги ва хусусиятларига кура чексиз, турличадир. Чунки 
бу системани хосил килувчи элементлар ва айни элементлар 
орасидаги алока ва муносабатлар чексиз, турли-тумандир.
Моддий система сифатида, масалан, тошни, бинони, дарахт- 
ни олиш мумкин. Тошда элементлар - молекулалар модданинг 
шу модда асосий кимёвий хусусиятларига эга булган энг кичик 
зарраси; молекула узаро кимёвий богланган бир хил ёки турли­
ча атомлардан иборат булади (атом кимёвий элементнинг энг
www.ziyouz.com kutubxonasi


майда зарраси). Атом ядродан ва электронлардан тузилган му­
раккаб система булиб, атом ядросининг узи эса протон ва ней- 
тронлардан иборат ва улар орасида алокалар (молекуляр 
алокалар) мавжуд.
Х,ар кандай материалдан тайёрланган иншоот, курилма, имо- 
рат, бинони материал система деб хисоблаш мумкин. Чунки у 
узаро алокада, узаро боглик булган кисмлардан, булаклардан 
ташкил топади.
Хар кандай жонли организмни материал система деб 
хисоблаш мумкин. Шунингдек, одамларнинг тартибга солинган 
кушилмалари-хдрбий кушилма, булинма-разведка булинмаси
укчи булинма, спорт булинмаси1 ва бошкалар хам узига хос 
моддий системадир.
Таркибий кисмларга ажралувчи, тартибга солинган хдр 
кандай объект материал система сифатида олиниши мумкин.
Системани 
ташкил 
килган 
моддий 
элементларнинг 
йигиндиси шу системанинг моддий асосини (субстанциясини) 
хосил килади. Бошкача айтганда, материал системанинг мод­
дий асоси (субстанцияси) системанинг элементларидан иборат 
булади. Шунга кура материал системанинг элементлари хакида 
гапирганда, муайян маънода, унинг субстанциясини, субстан­
ция хакида гапирганда эса унинг (материал системанинг) эле- 
ментларини назарда тутиш мумкин . Аммо субстанция ва эле­
мент тушунчалари бир хил эмас.2
Материал системалар бирламчи материал системалар деб 
номланади. Улар кишилар фаолиятига кура (масалан, машина, 
бино) ёки уларнинг фаолиятисиз-фаолиятига боглик булмаган 
холда (масалан, юлдузлар системаси, ер системаси) пайдо 
булади.
Материал системалардан фаркли идеал системалар хам 
мавжуд. Улар шундай системаларки, бу системаларнинг 
кисмлари, элементлари 
идеал ходисалардир, яъни узаро 
муайян муносабатлар билан богланган муайян гоя, тушунча 
ёки фикрлардир.
1 В.М.Солнцев. Уша асар, 13-бет.
2 В.М.Солнцев. Уша асар, 14-бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Идеал система сифатида у ёки бу асар гоялари системасини, у 
ёки бу фан тушунчалари системасини олиш мумкин.
Идеал системалар материал системалардан фаркли х,олда 
хамма вакт кишиларнинг фаолиятига, аниги, уларнинг фикрий 
фаолиятига кура юзага келади. Улар муайян (бирор) моддий 
субстанциядан-асосдан ташкарида мавжуд булмайди.
Идеал системалар материал субстанция, яъни инсоннинг мия 
аъзоси-миянинг фикрлаши оркали хосил булади ва материал 
субстанцияда 
(хар 
кандай 
материяда) 
мустахкамланади, 
«котирилади».
Идеал система (тушунча ёки гоялар системаси) ахборотнинг 
(информация)- семантик информациянинг куринишларидан, 
турларидан бири булган системадир. У бирор бошка материал 
субстанцияда (уни узида ташувчида) мустахкамланади.
Демак, айтилган фикрлардан маълум булдики, идеал систе- 
маларни узида сакловчи ёки ташувчи махсус, алохида материал 
системалар мавжуд. Ушбу материал системалар нима? Улар 
нималардан ташкил топади? деган мантикий савол тугилади.
Бундай системалар, аниги, материал системалар иккиламчи 
материал системалар деб номланиб, улар семантик информа­
цияни (гоялар, тушунчалар системасини) узида мустахкамлаш, 
саклаш, .кайд этиш ва ифодалаш воситаси сифатида, факат ин- 
сон фаолияти туфайли юзага келади. Улар-иккиламчи материал 
системалар тушунча ёки гояларни бир инсондан бошкасига ет- 
казиш, бериш, кишиларнинг узаро фикр алмашиш воситаси 
сифатида юзага келади. Бундай системалар белгилар системаси 
ёки семиотик системалар деб юритилади. Тил ана шундай сис- 
темага-белгилар системаси ёки семиотик системага киради.
Иккиламчи материал системаларнинг элементлари (бирлик­
лари) белги сифатида, яъни моддий элементлар сифатида узича 
эмас, балки узидан ташкаридаги бирон нарса-предметни ифода 
этишига, англатишига кура ахамиятга эга булади. Бу барча ик­
киламчи моддий системаларнинг умумий хусусияти булиб, 
шунга кура улар семиотик бирликлар ёки белгилар деб юрити­
лади.
Демак, иккиламчи материал системаларнинг материал суб-
www.ziyouz.com kutubxonasi


станцияси бирор идеал системани узида кайд этиш, «акс этти- 
риш», мустахкамлаш вазифасини бажаради. Бу мустахкамлаш 
кишилар 
фаолияти 
оркали 
амалга 
ошиб, 
системанинг 
алохддалигига (дискретлигига) кура шундай юз беради.
Жамият муайян тушунча ёки гоялар системасини (семантик 
информация системасини) узида саклаш ва ифодалаш вазифа- 
сига эга иккиламчи моддий (материал) системалардан - моддий 
элементлардан ижтимоий - амалий максадлар учун фаол фой- 
даланади.
Иккиламчи материал системалар муайян хусусиятларга, 
жихатларга эга булиб, бу хусусиятлар, айтилганидек, уларнинг
- ушбу материал системаларнинг субстанциал табиатига хос 
булмайди, уларда бевосита, мохиятан мавжуд булмайди. Маса­
лан, кизил ранг узича ман килиш, кук ранг узича рухсат бериш 
хабарини ифодалайди. Уларга куча харакатларини бошкариш 
сигналлар системасининг ман этиш ва рухсат бериш ахбороти 
юклатилган, шундай вазифа берилган, «буюрилган».
Идеал системанинг бирор куринишига, хилига (объектига) 
иккиламчи материал системанинг бирор объекта мувофик ке­
лади: юришга рухсат ахборотига (идеал системага) кук ранг ма­
териал объекта; урин, чикиш ахборотига - г а, - д а н; куплик 
информациясига - л а р каби моддий-тил бирликлари тугри ке­
лади.
Иккиламчи моддий системалар моддий асосининг (субстан- 
циясининг) биринчи вазифаси гоя, фикр, тушунча ифодалашдан 
иборатдир. Иккиламчи материал системалар материал субстан- 
циясининг иккинчи энг мухим вазифаси идеал системалар (ту­
шунча, гоя, фикрлар) элементларини узаро дифференциация 
килишда, фарклашда куринади.1
Тилда хам худци шундай. Масалан, 
билан
сузининг тилда 
кумакчи ёки богловчи сифатида кулланиши унинг физик, 
субстанциал хусусиятига боглик эмас, унинг мохиятидан келиб 
чикмайди: 

Download 9,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish