Педагогик таъсир, бошқаришнинг даражаси, ўқувчиларнинг ўқишда мустақилликлар даражаси бўйича:
ўқитувчи бошчилигида бажариладиган ўқув иши методи; ўқувчиларнинг мустақил ишлари методи.
Ўқувчиларнинг мустақил фаолликлари даражаси бўйича:
Изоҳли-иллюстратив метод;
Репродуктив метод: билимларни муаммоли баѐн қилиш методи; Қисман изланиш ва тадқиқ қилиш методи.
Оғзаки, кўрсатмали ва амалий методлар
1) Оғзаки методлар – қисқа муддат ичида ҳажми бўйича энг кўп информация бериш, ўқувчилар олдига муаммолар қўйиш, уларни ҳал қилиш йўлларини кўрсатиш имконини беради.
Бу методлар ўқувчиларнинг абстракт тафаккурларининг ривожланишига шароит яратади.
а) Тушунтириш. Билимларни тушунтириш методининг моҳияти шундан иборатки, бунда ўқитувчи материални баѐн қилади, ўқувчилар эса уни, яъни билимларни тайѐр ҳолда қабул қилиб олишади.
Материалнинг баѐни аниқ, тушунарли, қисқа бўлиши керак. Бошланғич математика курсининг бир қатор масалаларини қарашда билимларнинг изчил баѐни зарур. Мисоллар: 1. кўп хонали сонни бир хонали сонга ѐзма бўлиш алгоритми (656:4; 1896:6)...
2. 1 ѐки 0 га кўпайтириш ҳоллари. Болаларда кўпайтириш амали ҳақида таркиб топган билимлар 1 ѐки 0 га кўпайтириш ҳолини тушуниб олишларига ѐрдам бермайди. Ўқитувчи билимларни тайѐр ҳолда етказиши керак.
Ўқитувчининг билимларни тушунтириш методидан маълумотлар тўғрсидаги назарий материаллар ишлатиш бўйича йўл-йўриқ беришда фойдаланилади.
Суҳбат бу энг кўп тарқалган ва етакчи ўқитиш методларидан бири бўлиб, дарснинг ҳар хил босқичларида, ҳар хил ўқув мақсадларида қўлланиши мумкин, яъни уйга берилган топшириқларни ва мустақил ишларни текширишда, янги материални тушунтиришда, мустаҳкамлаш ва такрорлашда қўлланилиши мумкин.
Суҳбат – бу ўқитишнинг савол-жавоб методидир, бунда ўқитувчи ўқувчиларнинг билимларини ўзлаштирганликлари ва амалий тажрибаларига таянган ҳолда, махсус танланган саволлар системаси ва уларга бериладиган жавоблар йўли билан ўқувчиларни қўйилган таълимий ва тарбиявий масалаларини ҳал қилишга олиб келади.
Методик адабиѐтда суҳбат методидан кўпинча математик тушунчалар билан таништирилаѐтганда (сон, арифметик амаллар ва ҳоказо) қонуниятлар типидаги билимлар (арифметик амаллар хоссалари ва улар компонентлари билан натижалари орасидаги боғланишлар) таништиришда фойдаланиш тавсия этилади.
Ўқитишда суҳбатнинг икки хилидан, яъни катехезик ва эврестик суҳбатдан фойдаланилади.
Катехезик суҳбат – шундай саволлар системаси асосида тузиладики, бу саволлар илгари ўзлаштирилган билимлар, таърифларни оддийгина қайта эслатишни талаб этади.
Бу суҳбатдан асосан билимларни текшириш ва баҳолашда янги материални мустаҳкамлашда ва такрорлашда фойдаланилади.
Кўрсатмали методлар.
Ўқитишнинг кўрсатмали методлари – ўқувчиларга кузатишлар асосида билимлар олиш имконини беради. Кузатиш ҳиссий тафаккурнинг фаол формасидир, бундан ўқитишда, айниқса, бошланғич синфларда кенг фойдаланилади. Атроф-борлиқдаги предмет ва ҳодисалар ва уларнинг турли- туман моделлари (ҳар хил типдаги кўрсатма-қўлланмалар) кузатиш объектлари ҳисобланади. Ўқитишнинг кўрсатмали методларини ўқитишнинг оғзаки методларидан ажратиб қўйиб бўлмайди. Кўрсатма-қўлланмаларни намойиш қилишни ҳар доим ўқитувчининг ва ўқувчиларнинг тушунтиришлари билан биргаликда олиб борилади. ўқитувчининг сўзи билан кўрсатма воситалардан биргаликда фойдаланишнинг 4 та асосий формаси аниқланган:
ўқитувчи сўзлар ѐрдамида ўқувчиларнинг кузатишларини бошқаради;
оғзаки тушунтиришлар объектнинг бевосита кўринмайдиган томонлари ҳақида маълумотлар беради;
Кўрсатма-қўлланмалари ўқитувчининг оғзаки тушунтиришларини тасдиқловчи ѐки конкретлаштирувчи иллюстрасия бўлиб хизмат қилади;
ўқитувчи ўқувчилар кузатишларини умумлаштиради ва умумий хулоса чиқаради.
Амалий методлар. Малака ва кўникмаларни шакллантириш ва мукаммаллаштириш жараѐни билан боғлиқ бўлган методлар ўқитишнинг амалий методлари ҳисобланади. Хусусан, бундай методлар ўқитишнинг жумласига ѐзма ва оғзаки машқлар, амалий ва лаборатория ишлари, мустақил ишларнинг баъзи турлари киради. Машқлар асосан мустаҳкамлаш ва билимларни татбиқ қилиш, малака ва кўникмаларни шакллантириш методи сифатида қўлланилади.
«Машқ» деб бирор амални, шу амални ўзлаштириш ѐки мустаҳкамлаш мақсадида режали равишда ташкил қилинган такрорий бажаришга айтилади. Машқлар тайѐрлаш, машқ қилдириш ва ижодий машқларга катта аҳамият берилади. Ижодий характердаги машқларга масалан, масала ва мисолларни турли усуллар билан ечиш, ифода бўйича масала тузиш, қисқа ѐзув, схемага кўра масала тузиш, муаммоли характердаги масалаларни ечиш машқлари ва бошқа машқлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |