Тадқиқот предмети бўлиб, профессионал таълим фаолияти ва уни амалга ошириш амалиётидаги компетенсиялари баҳолаш ҳисобланади.
Таълим соҳасида рейтинг тизимини қўлланилишида асосан қуйидаги мақсадлар кўзда тутилган:
-рейтинг тизими ўқувчилар билим кўрсаткичлари даражасини, малакасини шакллантириш, ўқувчини ўқишга ва фойдали меҳнатга бўлган муносабатини объектив -комплекс баҳолаб беради;
-рейтинг, ўқувчи шахсини сифат кўрсаткичини аниқлайдиган сонли кўрсаткичдир;
-ўқувчиларни доимий баҳолаш ва улар олган баҳоларни таккослаб бориш;
-ўқувчиларда ўқишга интилишга ва ўзаро беллашишга имкониятни шакллантириш, уларни шу рухда тарбиялаш;
Ўқув юртларида ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини тўғри баҳолаш;
-ўқувчилар билим савияси ва малака кўникмаларини хаққоний баҳолаш;
-ўқувчиларни дарсларга катнашиш интизомини яхшилаш ва уларнинг фанлар бўйича узлуксиз тайёргарлигини ташкил этиш;
-ўқувчи ва ўқитувчининг ўз фаолиятини олдиндан режалаштириш, ўқув жараёнининг боришини тезкор таҳлил қилиш, ўз фаолиятида зарурий ўзгартиришлар киритиш имкониятини яратиш.
Рейтинг тизими юқорида санаб ўтилган мақсадларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, ўқувчиларнинг билим сифатини хаққоний баҳолаш, уларнинг билимини ўзаро таккослаш орқали ўқув жараёнида мусобака, яъни беллашиш мухитини яратиш имконини беради.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.
Табақалаштирилган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда профессионал таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизими босқичма-босқич жорий этилади. Кредит-модул тизими – ҳар бир ўқув модули таркибини тузишга асосланган модулнинг ўқув натижалари ва якуний назоратни кузатиб бориш орқали таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва компетенсияларини мунтазам равишда баҳолаб борувчи ўқув дастурини ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш тизими ҳисобланади.
– Иш берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш, меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш, маҳаллий ва халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш – профессионал таълимнинг асосий мақсадидир. Бу, мамлакатда ишсизлик даражасини камайтириш, иш ўринларининг доимийлигини таъминлаш, меҳнат бозорида тажрибали кадрларни этиштиришга хизмат қилади.
Профессионал таълим муассасалари ҳудудларнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва географик шароитларини, меҳнат бозорининг тегишли соҳа мутахассисларига бўлган талабини, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ҳамда олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда фаолият юритади.
Ҳар қандай ижтимоий жамиятда ёш авлод таълим-тарбияси муайян мақсад асосида ташкил этилади. Таълим-тарбиянинг мақсади ижтимоий жамият тараққиёти, унинг ривожланиш йўналиши, ижтимоий муносабатлар мазмунидан келиб чиқиб белгиланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ташкил этилаётган таълимтарбиянинг асосий мақсади комил инсонни тарбиялаб вояга этказишдан иборат. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да алоҳида таъкидланган миллий модел Ўзбекистон Республикасининг миллий-ҳудудий хусусиятларини инобатга олиш ҳамда илғор фан, техника ва технология ютуқлари асосида тайёрланган кадр (мутахассис) – комил инсон ва этук мутахассис қиёфасини ўзида тўлақонли акс эттирувчи намунадир..
Do'stlaringiz bilan baham: |