Иқтисодий фаол
1.2-расм. Инсон ресурслари структураси
Меҳнат ресурслари аҳоли таркибидаги психо-физиологик ва қобилиятлари туфайли моддий неъметлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга қодир бўлган қисмини ифодалайди.
Ушбу таърифдан келиб чиқадики, меҳнат ресурсларига иқтисодиётда иш билан банд бўлганлар ҳам, банд бўлмаганлар ҳам, пировардида меҳнатга лаёқати ва имконияти бор аҳоли қатлами киради. Бошқача қилиб айтганда,
3 https://lex.uz/
4 https://lex.uz/
меҳнат ресурслари реал ва потенциал ишчилар бўлиб, инсон ресурслари структурасининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шу билан бирга, умумий аҳоли ва ҳозирги вақтда объектив сабабларга кўра ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок эта олмайдиганлар ўртасидаги фарқ меҳнат ресурслари ҳажмини белгилаб беради.
Фаолиятнинг ҳар қандай соҳасида меҳнат қилиш учун инсонга маълум бир маънавий (интеллектуал) ва жисмоний ривожланиш керак. Ушбу ривожланишнинг йўналишлари, бир томондан, иқтисодий, бошқа томондан, маънавий чекловлар билан, яъни жамиятининг муҳим қадриятларидан бири сифатида фуқароларининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга жамиятнинг қизиқиши ва имкониятлари билан белгиланади. Маънавий фазилатлар деганда умумий таълим ва касбий билим ва кўникмалар, шахсий хусусиятлар инсоннинг танланган фаолият турида муваффақиятли ишлашининг зарурий шарти сифатида тушунилади. Иқтисодиёт мураккаблашган сари инсоннинг ҳар иккала сифат кўрсаткичларининг қиймати доимий равишда ошиб боради. Бу меҳнат соҳасидаги бутунжаҳон тенденциясини акс эттиради. Иқтисодиёт ва умуман жамиятдаги чуқур ва тез ўзгариш даврларида инсонларнинг жисмоний ва маънавий фазилатларининг роли айниқса ортиб бормоқда.
Мамлакатимизда ўтмишдаги марказлашган иқтисодий режалаштиришдан сўнг, бозор иқтисодиёти механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат томонидан сиёсат олиб бориши мамлакат аҳолисининг турмуш тарзига таъсир кўрсатгани шубхасиздир. Марказлаштирилган режалаштириш инсоннинг меҳнат соҳасидаги хулқ- атворини чеклаб қилиб қўйди, бу эса унга фаоллик, мустақиллик, қобилиятлилик, янгиликка интилиш яъни инсон капиталини ривожланиш учун жуда кам имконият қолдирди. Бозор иқтисодиёти, аксинча, инсон ташаббусини назарда тутади. Унинг қандай яшаши янги иқтисодий тизимга
«мослашиш» қобилиятига боғлиқ. Бу, бошқа нарсалар тенг бўлганда, инсоннинг жисмоний имкониятлари ва маълумотлари юқорироқ бўлса, шунча муваффақиятли бўлади.
Маълумки, жисмоний ва маънавий имкониятлар инсон ёшга боғлиқ бўлади. Инсон ҳаётининг эрта ва этук даврида улар шаклланиб, ривожланади ва қариликка келиб, табиийки, улар аста-секин йўқолади.
Шундай қилиб, ёш - бу бутун аҳолидан меҳнат ресурсларини ажратиб кўрсатишга имкон берадиган ўзига хос мезондир. Бироқ, бу мезон жуда нисбийдир, чунки ходимлар мос келувчи профессионаллик даражасига турли муддатда эришадилар ва турли вақтларда уни йўқотадилар. Бу меҳнат ресурслари сонини аниқлашда улар каторига кимларни киритиш кераклигини ҳал қилишда ҳисобга олиниши керак.
Юзага келган статистик амалиётга кўра, меҳнат ресурслари меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар ва мамлакат иқтисодиётида
ишлайдиган меҳнатга лаёкатли ёшдан кичик ва ундан катта фуқаролардан иборат. Ёш бўлганларни ишлайдиган ўспиринлар, катта бўлганларни эса ишлайдиган пенсионерлар дейишади.
Ҳозирги вақтда меҳнатга лаёқат ёшнинг энг паст чегараси 16 ёш бўлиб, эркаклар учун 60, аёллар учун 55 гача белгиланган. Аммо бу қоидадан истиснолар мавжуд. Инсон танасида юқори психофизиологик стресслар билан боғлиқ баъзи касбий фаолият турлари учун пенсия режаси сезиларли даражада паст - 5-10 ёки ундан ҳам кўпроқ йилга фарқ қилади. «Имтиёзли равишда қарилик бўйича пенсиялар» тизими мавжуд. Бу ноқулай, оғир меҳнат шароитлари бўлган ишлаб чиқаришга (масалан, кўмир қазиб олиш, металлни эритиш ва бошқалар), шунингдек йиллар давомида исталган
«меҳнат шаклини» (масалан, балетда) сақлаб қолиш имконияти йўқотиладиган касбларга тегишли. Ҳақиқий ҳаётда кўплаб «имтиёзли пенсонерлар» аввалги сифатида ёки бошқа ишда муваффақиятли ишлашни давом эттирмоқдалар ва шунинг учун ишчи кучининг бир қисми бўлиб қолмоқдалар. Ишламайдиганлар уларнинг таркибидан чиқарилади.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларнинг маълум бир қисми - соғлиғи ёмонлиги сабабли ҳеч қачон ишламаган ёки ишлашни тўхтатганлардир. Гап давлат пенсия билан таъминлайдиган ногиронлар ҳақида кетяпти. Улар меҳнат ресурслари таркибига киритилмайди. Бироқ, уларнинг баъзилари, айниқса иш жойида мақбул шароитлар яратилган ҳолларда, ишлаши мумкин. Бундай ҳолда, улар меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолига тааллуқли бўлади.
Биз «меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли» тушунчасини аниқлаб олганимиздан сўнг, меҳнат ресурслари таркибига кирадиган фуқароларнинг бошқа тоифаларига - ишлайдиган ўсмирлар ва ишлайдиган пенсионерларга ўтамиз. Фуқароларнинг ушбу қисмини мамлакат иқтисодиётида иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий асоси ҳар доим барча фуқароларнинг ёши, жинси, ижтимоий мавқеи ва ҳоказоларидан қатъи назар меҳнат қилиш ҳуқуқини белгилаб берадиган қонун ҳужжатлари бўлиб келган.
Халқаро таснифга кўра Ўзбекистонда ишчи кучи иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли гуруҳларига ажратилиб ҳисобланади. Бундай тақсимлаш халқаро қиёслашни бемалоллаштириш билан бирга ишчи кучини мамлакат ва ҳудудлар миқёсида жаҳон андазалари асосида бошқариш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сонли қарорига кўра, меҳнат ресурслари, иш билан бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш методикаси тасдиқланган.
Меҳнат ресурслари сонини ҳисоб-китоб қилиш схемаси қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин:
Меҳнат ресурслари = Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли – Ишламайдиган имтиёзли пенсионерлар + Ишлайдиган ўсмирлар + Ишлайдиган пенсионерлар ва ногиронлар.
Меҳнат ресурслари ўртача йиллик сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |