Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet41/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Персонални бошқариш тизими

Шакллантириш

Барқарорлаштириш

Фойдаланиш

Бошқариш

Стратегик даража

Персонал

Функционал бўлинма даражаси

Чизиқли бошқарув даражаси



3.9-расм. Персонални бошқариш тизимининг горизонтал ва вертикал кесимлари


  1. ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш. Қуйидагилар кўзда тутилади:

  • персонални ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш;

  • захира шакллантириш ва у билан ишлаш:

  • карьерани режалаштириш.

  1. баҳолаш ва назорат, қуйидагиларни англатади:

  • ишчи кўрсаткичларни баҳолаш;

  • меҳнат ва ижро интизомини назорат қилиш;

  • персонал билан ишлашнинг барча йўналишлари ҳолатини мониторинг қилиш.

  1. инсон ресурслари салоҳиятини фаоллаштириш. Қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • меҳнатни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими; персонални хабардор қилиш тизими;

  • ижтимоий ҳимоя ва имтиёзлар тизими;

  • ташкилий маданият шакллантириш ва меҳнат ахлоқини ривожлантириш.

  1. кадрлар билан боғлиқ иш юритиш.

Персонални бошқаришга тизимли ёндашувни амалга ошириш механизми 3.10-расмда акс эттирилган.


3.10-расм. Инсон ресурсларини бошқаришга тизимли ёндашув


XX асрда менежмент ривожланиши ишлаб чиқариш соҳасида инсон ролига жамоатчилик қарашлари шиддатли ўзгариши билан бирга кузатилди. Бу вақт давомида ишлаб чиқариш соҳасида инсонинг роли кузатиладиган тўрт концепция алмашинуви рўй берди.



  1. меҳнат ресурсларидан фойдаланиш: XIX аср охирларидан XX аср 60-йилларигача ишлаб чиқаришда банд бўлган инсон ўрнига фақат унинг функцияси – иш ҳақи ва иш вақти харажатлари билан ўлчанадиган меҳнат кўриб чиқилган.

  2. персонални бошқариш: XX асрнинг 30-йилларидан ривожлана бошлаган ушбу концепциянинг илмий асосини бюрократик ташкилотлар

назарияси ташкил қилган, бунда инсон расмий роли - лавозими орқали кўриб чиқилган, бошқарув эса – маъмурий механизмлар (тамойиллар, усуллар, ваколатлар, функциялар) орқали амалга оширилган.

  1. инсон ресурсларини бошқариш – инсон структура элементи сифатида эмас, лавозим сифатида – учта асосий таркибий қисм – меҳнат функцияси, ижтимоий муносабатлар ва ходимнинг ҳолати бирлигида кўриб чиқила бошлаган. Мамлакат амалиётида бу кўрсаткич қисман фойдаланилиб, қайта қуриш йилларида «инсон омилини фаоллаштириш» номини олган.

  2. инсонни бошқариш: ушбу концепцияга мувофиқ, инсон – узига хос бошқарув объекти, лекин у ресурс сифатида кўриб чиқилиши мумкин эмас. Энг муҳим элементлари қуйидагиларга бориб тақалади. У:

    • мақсадли йўналтирилган ҳолда фаолият кўрсатади, яъни фаолияти доим белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилади;

    • бошқарув субъекти таъсири остида ўз параметрларини ўзгартиради;

    • ривожланиш ва ўзини-ўзи такомиллаштиришга қодир.

Концепциялар таҳлили, уларни ташкилотлар фаолияти амалиётида акс эттириш персонални бошқаришга ёндашувларни турлича тизимлаштиршига имкон беради.
Инсон ресурслари бошқариш ҳақида гапирганда шуни таъкидлаш жоизки, уни (инсон ресурсларини бошқаришни) инсон ресурсларини такрор ишлаб чиқариш, окилона фойдаланиш ва унинг сифатини таъминлайдиган бошқарув субъектининг мақсадли йўналтирилган таъсири сифатида кўриб чиқиш лозим. «Инсон ресурсларини бошқариш» атамаси илк бора XX асрнинг 60-йилларида бошқарув бўйича адабиётларда пайдо бўлган.
Кенг маънода бу энг аввало, ижтимоий бошқарув бўлиб, фуқароларнинг жисмоний, маънавий ва интеллектуал қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш, жамият ҳаётининг турли жабҳаларида уларнинг имкониятларини оқилона қўллаш жараёнларига мақсадли йўналтирилган таъсирни таъминлайди ва тегишли шароилар яратади.
Инсон ресурсларини бошқаришни тор маънода ташкилот (корхона) стратегиясининг бир қисми сифатида кўриб чиқиш лозим бўлиб, у зарур персонал таркиби билан таъминлаш, шунингдек, самарали фаолият юритиши учун қулай ижтимоий-иқтисодий шароитлар яратишни ўз ичига олади. Бунда ташкилот мақсадлари ва персонал манфаатларига самарали эришиш инсоннинг профессионал, ижодий, интеллектуал ва жисмоний имкониятларидан максимал самара олиш, қулай ижтимоий муҳит яратиш ҳисобига таъминланади. Бу маънода инсон ресурсларини бошқаришни «персонални бошқариш»
тушунчасининг синоними сифатида кўриб чиқиш мумкин, бироқ улар ўртасида айнан ўхшашлик йўқ. Ташкилотнинг инсон ресурсларини бошқариш персонални бошқариш бўйича фаолиятдан кенгроқ (3.11-расм). Инсон ресурсларини бошқариш жараёнида, биринчидан, меҳнат самарадорлиги юқори бўлиши учун шароитлар яратилади, иккинчидан, ташкилот эҳтиёжларига жавоб берадиган персонал юқори профессионализми такрор ишлаб чиқарилади, учинчидан, ташкилотниг ижтимоий ва меҳнат капитали шаклланади.


Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish