7.11-жадвал Бизнес-стратегия ва ташкилот персоналини ривожлантириш
стратегияси ўртасидаги боғлиқлик
-
Ташкилот стратегияси
|
Персонални ривожлантириш стратегияси хусусиятлари ва талаблари
|
Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг максимал сифатини таъминлаш стратегияси
|
Асосий лавозимларда ишлайдиган ходимлар ва умуман жамоа энг юқори профессионал даражага ва малакага эга бўлиши керак, бу эса ишлаб чиқариш ва технологик носозликлардан қатъий назар сифат даражасини англашга имкон беради. Персонални ривожлантириш стратегияси ходимларнинг касбий кўникмалари ва малакаларини оширишга, шу жумладан
маҳсулотлар учун замонавий сифат тизимларини ишлаб чиқишга йўналтирилиши керак.
|
Саноат корхонасининг инноватсион ўсиши ва ривожланиши стратегияси
|
Бу энг илғор технологияларни жорий этишни назарда тутади, ходимлардан максимал даражада мослашувчанликни, кенг касбий билимга, янги технологиялар ва техника турларини қабул
қилишга тайёрлигини талаб қилади.
| -
|
Персонални ривожлантириш стратегиясида илғор технологиялар ва иш усулларини ўзлаштириш ва энг янги техника ва асбоб-ускуналар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш нуқтаи назаридан
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ўз ичига олиши керак.
|
Саноат корхонасини
|
Бу саноат корхонасининг ички илмий-техник
|
ривожлантириш
|
салоҳиятига асосланади. Ушбу стратегия
|
техник ва технологик
|
ходимлардан ташаббускорлик, ижодкорлик ва
|
стратегияси
|
амалга оширилаётган илмий-тадқиқот
|
|
лойиҳаларида фаол иштирок этишни талаб қилади.
|
|
Персонални ривожлантириш стратегияси
|
|
ходимларнинг ижодий фаоллигини
|
|
рағбатлантиришга, корхонанинг ишлаб чиқариш
|
|
жараёнларини модернизация қилишда иштирок
|
|
этиш истагини рағбатлантиришга қаратилган.
|
Персонални ривожлантиришнинг мақсади унинг интеллектуал салоҳиятини оширишдир. Персонални ривожлантириш персонални ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, касбий мослаштириш, баҳолаш, карьерани режалаштириш, кадрлар захирасини шакллантириш ва персонал алмашинувини ўз ичига олади. Персонални ривожлантиришнинг янги шакллари таркибига ходимларни масофадан ўқитиш, менежмент бўйича тренинглар, персонални ривожлантириш марказларини ташкил этиш киради.
Ташкилотнинг персонални ривожлантириш соҳасидаги сиёсати 7.30- расмда акс эттирилган.
Персонални ривожлантиришни режалаштиришда ходимларнинг ҳар бир профессионал гуруҳи бўйича кўникмалар ва маҳоратларни аниқлаш, таълим олувчининг ҳолатини баҳолаш, мос келувчи таълим дастурлари тузиш зарур (7.31-расм).
Персонални ривожлантиришни режалаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.
Персоналнинг амалдаги касбий билимлари ва у ташкилот мақсадларига эришиш учун эга бўлиши зарур бўлган билимлар ўтасидаги номувофиқликни аниқлаш йўли билан ташкилот персоналини ривожлантириш эҳтиёжларини таҳлил қилиш асосида ривожлантиришга эҳтиёжларни аниқлаш.
Бунда профессионал ривожлантиришга эҳтиёж ҳақида ахборот манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
индивидуал ривожлантириш режалари;
• ташкилотни ривожлантириш стратегияси.
ходимларнинг хоҳиш-истаклари;
Do'stlaringiz bilan baham: |