гуруҳлари
Кадрларни режалаштириш вазифалари қуйидаги жиҳатлрни қамраб олади:
ижтимоий зарар етказмасдан ортиқча персонални қисқартириш ва зарур персонал жалб қилиш усулларини аниқлаш;
мос келувчи ихтисослик ва малакали ходимларга эҳтиёжни аниқлаш;
ходимларга эҳтиёж юзага келиш вақти ва уларнинг сонини аниқлаш;
персоналдан унинг имкониятларига мувофиқ фойдаланиш;
янги иш турларини бажариш учун кадрлар ривожланишини таъминлаш;
режалаштирилган чора-тадбирлар харажатлари.
Кадрларни режалаштириш ички фирма умумий схемаси бир нечта таркибий қисмдан иборат (7.6-расм).
Биринчи таркибий қисм – кадрлар муаммосининг қўйилиши. Бу ерда кадрлар таъминоти нуқтаи назаридан ишлаб чиқаришга нима зарурлиги ҳақида савол берилади. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш дастури кўрсаткичлари ва ташкилий структураси (хўжалик стратегиясини амалга оширишни таъминлаши лозим бўлган бўлинмалар, заводлар) талаб қилинган ишчи кучи сони (ижтимоий мажбуриятлар, ҳар бир фаолият тури бўйича меҳнат харажатлари ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш асосида,) ва сифатини (билимлар, тажриба ва кўникмалар даражаси бўйича) белгилаб беради. Муаян иш ўринларига талаблар ишлар, функциялар, лавозим йўриқномаларини таҳлил қилиш асосида доимий аниқлаштириб борилади. Айтиш жоизки, ҳаттоки умумий номга эга бўлган лавозимлар бўйича талаблар муайян тўплами ҳам, фирманинг муайян шарт-шароитлари, умумий ташкилий структурада лавозимнинг ўрнидан келиб чиқиб, янгиликлар киритиш жараёнида юзлаб модификацияларга эга бўлади.
Ишчи кучига умумий эҳтиёж ҳам, алоҳида асосий лавозимлар ва ихтисосликлар бўйича эҳтиёж ҳам ишлаб чиқилади. Ҳар бир тор мутахассисликка бўлган эҳтиёжни аниқламаслик учун баъзи параметрлар бўйича гуруҳлаш фаол қўлланилади. У ёки бу даражада истиқболли режада ишчи кучига бўлган эҳтиёж ишлаб чиқариш параметрлари ўзгаришини башорат қилиш асосида аниқланади. Ғарб экспертларининг фикрига кўра, бу ҳолатда хато 2 дан 20% гача бўлади. Башорат вақтига келсак, бу қуйироқда муҳокама қилинади. Аммо инновацион структураларда мумкин бўлган кўриб чиқиларнинг кўп қиррали хусусияти мавжуд ва шунинг учун талаблар табиатан схематикдир ва фақат инновацион режани амалга ошириш пайтида аниқ белгиланиши мумкин.
Иккинчи таркибий қисм (ресурслар) – муаммони ҳал қилиш манбаларидир ва ушбу блок асосий ҳисобланади. У фирманинг кадрлар ресурсларини баҳолашнинг бир нечта йўналишларидан иборат. Режалаштиришнинг моҳияти шундан иборатки, баҳолаш вақти-вақти билан ўтказиладиган тадбир эмас, мунтазам кузатув жараёни кўринишига эга
МАҚСАДЛАР ВА ТАШКИЛИЙ СТРАТЕГИЯ
бўлади. Қолаверса, кузатув чуқурлиги ва доимийлиги тайёр ишчи кучи бозори ҳолатига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |