Муло^аза юритиш учун саволлар
1. Вербал шартномаларнинг асосий кўринишларини очвб беринг.
2. Қарз, ссуда ва гаров шартномаларига тавсиф беринг.
3. Олди —сотди, ширкат, топшириқ шартномалари бўйича томонлар
мажбуриятларини тавсифлаб беринг.
4. Исмсиз шартномалар бошқа шартномалардан қандай фарқ қилган?
5. Исмсиз шартномаларнинг қайсиларини биласиз?
6. Пактлар нима?
7. Рим ҳуқуқида машҳур бўлган пактларнинг қандай хилларини биласиз?
8- Пудрат шартномасини қандай турларини биласиз?
9. Шартнома қандай ҳолларда бекор қилинган?
10. Реал ва консенсуал шартномаларга таъриф беринг?
Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Косарев А.И. Римское право М., 1986.
2. Бартошек Милан. Римское право. Понятия, терминм, определения М
1989.
3. Новицкий И.Б. Претерский И.С. Римское частное право Учебник М
«Юрист» 1996.
4. Черниловский З.М. Римское частное право. М, «Проспект» 2001.
5. Мухамедов Ҳ. «Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуки тарихи.» Т.г
«Адолат» 1999.
6. Дождев Д.В. Римское частное право. Учебник. М., «Юрист» 1996.
7. Уразаев Ш.З. Римское право. Т., «Академия» 2000.
8. Памятники Римского право: Законм XII таблиц, институция Гая,
Дигеста Юстиниана. М., «Юрист» 1997.
9. Эрназаров О.Э., Топилдиев В.Р. Рим фуқаролик ҳу^уқи, Ўқув
қўлланма, Т., «Университет» 2002.
Ю.Шомухаммедова 3. «Рим хусусий ҳзпқуқи», Т., «ТДЮИ» 2002.
1Х-БОБ. РИМ ДАВЛАТИНИНГ ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИГА
УМУМИЙ ТАВСИФНОМА
1 — §. Ворислик ҳуқуқи, унинг турларга бўлиниши.
2 —§. XII Жадвал қонунлари бўйича ворислик.
3 —§. Преторлар ҳуқуқи бўйича ворислик.
4 —§. Юстиниан қонунлари бўйича ворислик муносабатлари.
5 —§. Легатлар ва фидеикомисслар.
1-§. Ворислик ҳуқуқи, унинг турларга бўлиниши
Ворислик ҳуқуқий муносабатлари энг мураккаб бўлган институтлардан
биридир. Бу муносабат мерос қолдирувчининг ўлимидан кейин вужудга
келадиган ҳуқуқий муносабатлардир.
Ворислик муносабатлари Рим қулдорчилик давлатининг дастлабки
пайтларида ҳам маълум бўлган. Ворислик ҳам худди мулк каби (иқтисодий
категория) синфларнинг, давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келишидан аввал
вужудга келган бўлса ҳам, том маънодаги ворислик ҳуқуқи жамиятнинг
синфларга бўлиниши, давлатнинг вужудга келиши билан иқтисодда ҳукмрон
бўлган синфнинг эрки, иродаси ва манфаатини кўзлаган ҳолда пайдо бўлди.
Қадимги Рим қулдорчилик давлатида ворислик деб, вафот этган шахс
(марҳум шахс), (мерос қолдирувчи) ўзига тегишли бўлган мулкнинг
фуқаролик қонунларига, ёки одат нормаларига асосланган ҳолда бир ёки бир
нечта шахсларга меросхўрларга ўтказилишига айтилган.
Рим давлатида ҳар бир фуқаро ўзига тегишли бўлган хусусий мулкнинг
тақдирини вафот зтганидан сўнг ҳал қилувчи фармойишни ўзи тириклигида
(дастлабки пайтда оғзаки, кейинчалик эса ёзма асосда) одат нормаларига ва
қонунларда
белгиланган
тартибда
расмийлаштирганлар.
Ворислик
муносабатлари дастлаб XII жадвал қонунида кўрсатилиб бу қонунларга
асосан ворислик муносабатлари икки қисмга бўлинган:
1. Қонун бўйича ворислик (зиссеззю 1едШта);
2. Васият бўйича ворисликка (зиссеззю 1ез1:атеп1апа) бўлинган.
Рим қулдорчилик давлатидан олдин вужудга келган ворислик ҳуқуқини
қабул қилиш муносабатлари васиятномасиз амалга оширилган бўлса, бу
муносабатлар қонун бўйича ворислик деб аталиб, унинг ҳуқуқий режими
қонун бўйича БОрислик асосида ҳамда кўпроқ XII жадвал Қонунлари билан
тартибга солинган.
XII Жадвал қонунларига асосан, мерос қолдирувчи шахс вафот
этишидан олдин васиятнома қолдирмаган бўлса, унинг биринчи мерос
олувчиси агнатлар бўлиб, асосан унинг катта ўғли бўлиб ҳисобланган, Барча
мулк мерос массаси ака — укаларга, опа — сингилларга; ўлимидан кейин
туғилган фарзандига, умуман агнатлар оиласига ўтказилган.
Қадимги Рим ҳуқуқий муносабатларида ворислик ҳуқуқи ўз характерли
хусусиятларига эга бўлган:
а) меросни қабул қилган ака — укалар ва агнат қавм — қариндошлари
ўзларининг қулларига (қуллар эса мулк бўлиб ҳисобланган) озодлик
ҳуқуқларини бериш ваколатларига ҳам эга бўл1-анлар;
б) меросни қабул қилувчилар вафот этган шахснинг барча қарзларини
ҳам қабул қилганлар, ҳамда ўзаро бу мажбуриятларни бажаришни бўлиб
олганлар.
Ворислик ҳуқуқий муносабатлари: ўз характерли хусусиятларига қараб
цивил (фуқаролик) ворисликка ва преторлик (ёки преторлар) ҳуқуқлари
бўйича ворисликка бўлинган. Энг кўп қўлланиладиган ворислик фуқаролик
ворислигидир.
Фуқаролик ворислик деб вафот этаётган шахс томонидан халқ кўп
йиғиладиган форумларда, куриат комицияларида (яъни маҳаллий ҳокимият
олдида), уруш вақтларида эса қуролланган саф тортиб турган қўшинлар
олдида кимга мерос қолдиришни оғзаки равишда васият қилганлар. Бу
муносабатни ҳатто 5 — 6 асрларга келиб император Юстиниан ҳам қўллаб —
қувватлаган.
Булардан ташқари нреторлар ҳамда император олдида қолдирган
васиятномалар ҳам бўлган, лекин бу васиятномаларни етгата гувоҳ
тасдиқлаши (имзоси қўйилган бўлиши керак эди.) хамда претор ёки
император ҳам тасдиқлаши лозим булган, айниқса кимга мерос
қолдирилаётганлигини мерос қолдирувчи ўз қўли билан ёзиши лозим эди. Бу
эса қолдирилган яъни тузилган васиятноманинг ҳақиқийлигини исботлаб
бера олиш лаёқатини келтириб чиқарарди.
Васиятномани тузишда гувоҳлар сифатида хотин—қизлар, вояга етааган
шахслар, Давлат жиноятчиларининг болалари карлар, кўрлар, жисмоний ва
рухий томондан камчилиги бор шахслар, ҳамда васийликда бўлған
фуқаролар ҳисобга олицмаган.
Рим ҳуқуқи томонедан иголеб яшралган ворислик ҳуқуқий
муносабатлари барча давлатлар» халқл$р,!айниқса, феодализм ва буржуа
жамиятлари томонидан тўлиқ қабул қилинди, ҳатто ҳозирги замон
қонунчилиги универсал ҳуқуқни қабул қилувчи яъни барча қолдирилган
мерос массаси билан мерос қолдирган шахснинг қарзларини яъни
мажбуриятларини ҳам тўлиқ қабул қилишни ва бажариш маъсулиятини олиш
орқали мерос қолдирувчининг ҳуқуқларини давом эттирилаётганлигини
билдиради.
Рим ҳуқуқи универсал ҳуқуқни қабул қилиш билан биргаликда сингуляр
ҳуқуқни қабул қилиш институтини ҳам ишлаб чиқди. Бунга асосан, мерос
қолдирувчининг якка илтимосларини, буйруқларини бажариш учун
мероснинг маълум қисмини қабул қилиш тушунилган. Бу ҳуқуқни қабул
қилиш барча қолдирилган мерос массаси билан боғлиқ эмаслигини ёки унинг
қарз ва бошқа мажбуриятларини бажаришни ўз зиммасига олинмаслигини
билдирган.
Қадимги Рим қулдорчилик давлатида мерос деганда оламдан ўтмоқчи
бўлган шахс ўз мол—мулкини бир ёки бир нечта шахсларга бўлиб бериш
учун фармойиш беришига айтилган.
Бунинг маъноси — меросхўр (меросхўрлар) бирор —бир ҳаракат, рухсат
ёки ҳужжат (васиятнома) асосида мерос қолдирувчининг бутун мол—
мулкига бир неча меросхўр бўлган тақдирда ҳам, аввало мол —мулкнинг
ҳаммасига эгалик қилишга тушунилган. Демак, меросхўрга барча мулк
ўтиши билан, марҳумнинг қарзлари ва мажбуриятлари ҳам ўтган, Биз
юқорида таъкидлаганимиздек, бу ҳуқуқни қабул қилиш универсал ҳуқуқни
қабул қилиш деб аталган.
Меросни тўлиқ асосда қабул қилмаслик ёки меросни қабул қилишдан
воз кечиш — легатлар ёки фидеокомисслар ҳам мавжуд бўлиб, уларни
сингуляр асосда ҳуқуқни қабул қилиш деб аталган.
Рим қулдорчилик давлатида (1е51атеп1шп) тестаментум мерос
қолдириш жуда кўпчилик ҳолларда васиятнома орқали амалга оширилган.
Римликлар васиятнома деб мерос қолдирувчи томонидан ихтиёрий, эркин
асосда ўз мулкини бўлиб бериш хамда меросхўрнинг тайинланишига
айтилган. Синфий ҳуқуқ бўйича бундай тайинланиш орқали амалга
оширилган, ҳамда дастлабки пайтларда васиятномани тузиш мажбурий
бўлган. Васиятномада кўрсатилган мерос олувчи муомалага лаёқатсиз бўлиб
ҳисобланса, унга васий тайинланган. Васийликдан ташқари ҳомийлик
институти ҳам мавжуд бўлган.
Ҳомийлик деб, руҳий ёки жисмоний томондан камчилиги бор
шахсларни хамда ўзи томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларнинг
ҳуқуқий оқибатини тўлиқ тушуна олмайдиган ^сисмоний шахслар устидан
белгиланадиган ёки ҳомийликда бўлган шахснинг барча ҳуқуқ ва
мажбуриятларини амалга оШИриш учун белгиланган шахсга тушунилган.
Васий ва ҳомийлар фақат ўз васийлигида ёки ҳомийлигада бўлган
шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилганлар.
Васиятнома бир томонлама битим бўлиб ҳисобланади, г^унки унда
мерос қолдирувчининг эрки ифодаланади холос, яъни васият қилувчининг
эркига биноан ҳуқуқ ва бурчлар белгиланади.
Васиятнома — мерос қолдирувчининг охирги ўз эркини изҳор қилувчи
ҳужжатидир.
Васиятноманинг бир томонламалигининг характери яна шунда
кўринадики, уни васият қолдирувчи истаган вақтда ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳуқуқларига эга бўлган. Ҳатто олдинги тузган васиятнома ўрнига
янгисини тузиб, олдингисининг кучини йўқотгарарди.
Васиятномани тузиш учун махсус лаёқат талаб этилган. Васиятномани
тузиш лаёқатига муомалага лаёқатсиз шахслар эга эмас эдилар.
Васиятноманинг
шакли
узоқ
вақт
давомида
аста
—секин
соддалаштирилиб келинган, лекин шунда ҳам Юстиниан Кодексида
кўрсатилганидек, барибир бу масалани ҳал қилиш ниҳоятда мураккаб бўлган.
Унга кўра, васиятномани тузиш пайтида 7 та гувоҳнинг қатнашиши талаб
этилган, лекин дастлабки пайтларда ёзма шакл мажбурий ҳисобланмаган.
Хусусий асосда васиятномаларни тузиш билан бир қаторда оилавий асосда
васиятномаларни тузишга ҳам рухсат этилган, яъни бунда давлат органлари
қатнашган Суднинг протоколи ёки муниципал магистратнинг протоколига
киритиш; (васиятнома қолдирувчининг розилиги билан) ҳамда васиятномани
император канцеляриясига сақлашга топшириш орқали ҳам амалга
оширилган.
Васият қолдирувчи томонидан аниқ «Регзопа сейа» тайинланиши керак
бўлган. Айниқса, меросни қабул қилувчи шахсни мерос қолдирувчи ўзи ёзма
равишда кўрсатиши лозим бўлган.
Ҳар қандай ҳолатларда ҳам тайинланаётган ворислар, энг аввало, ворис
(ёки меросхўр) сифатида тайинланиш лаёқатига эга бўлиши лозим эди.
Император Августнинг «Никоҳсизлик ва боласизликка Қарши кураш
тўғрисида»ги қонунига кўра 25 — 60 ёшдаги бўйдоқ эркаклар ва 20 — 50
ёшдаги турмушга чиқмаган аёллар меросни фақат яқин қариндошлари орқали
олишлари мумкин эди. Шунда ҳам агарда улар мерос очилганидан кейин 100
кун ичида турмушга чиққан ёки уйланган бўлсалар меросхўр бўлишлари
мумкин бўлган. Меросхўрни тайинлашда бир қанча шартларни белгилаш
асосида ҳам йўл қўйилган.
Бу шарт суспензив (отлагательньш) деб аталган. Шартноманинг
шартларига асосан, тарафлар шартнома бўйича маълум юридик оқибатларни
вужудга келтиришни маълум шартларга, яъни ўлганимдан кейин ёдгорлик
қўйиш ёки мана шу қолдираётган мулким асосида неварам Манилийга уй —
жой қуриб бериш ёки доимо менинг туғилган кунимни хотирлаш ва шунга
ўхшаш шартлар қўйиларди. Агар мерос қолдирувчи васиятни суспензив шарт
билан тузган бўлса, бундай ҳолатда мерос қолдирувчининг ўлими билан
эмас, балки шу шартнинг вужудга келиши билан очилган. Меросхўрни
тайинлашда тойиз усулида яъни бажарилиши мумкин бўлган. Шартни
ишлатиш лозим бўлган. Масалан: агарда ўғил туғса, унга катта тўй қилиб
берасиз, деган шартни қўйиши мумкин бўлмаган. Чунки у ўғил туғмасдан қиз
болани туғиши ҳам мумкин. Меросхўрни тайинлашда муддатни суспензив
шартнинг вужудга келиши билан ҳам боғлаган. Яъни меросхўр тайинланган,
аммо у меросни қабул қилишдан воз кечса, унинг ўрнига иккинчиси, бўлажак
ворис тайинланган. Бунинг мазмуни шундан иборатки, агарда биринчи
ўринда тайинланган меросхўр у ёки бу сабабга кўра, меросдан воз кечса,
униг ўрнига албатта қўшимча меросхўр тайинланган. Меросхўрга тойиз
юклатилган. Модус бўйича у меросга эгалик қилшпдан олдин, барча
қўйилган шартларни бажариши мажбурий бўлган, ҳатто тойиз бажарилмаса,
маъмурий —тартибда мажбуран жавобгарликка тортилган. Қадимги Рим
қулдорчилик давлатининг дастлабки пайтларида васият қолдирувчи
чекланмаган ҳуқук, ва эркинликларга эга бўлиб, у ўз мулкини ҳохлаганича ўз
ҳоҳиши бўйича тасарруф этган. Бу қоида «XII жадвал қонуни» да ҳам ўз
тасдиғини топган. Аммо патриархал тизимнинг инқирозга учраши
натижасида биринчи тарафдан одамларнинг ниҳоятда соддалиги ва
қатъийлигини йўқотиши, иккинчи томондан васият қолдирувчининг мерос
қолдирувчида чекланмаган эркинликларга эга бўлиши натижасида мол —
мулк мутлақо бегона шахслар, холисона, тасодифий шахсларга ўтиб
кетишига ёки унинг яқин қариндошларига ҳеч нарса тегмаслигига йўл
қўйилмаслигини таъминлаш лозим бўлган. Шунинг учун кейинчалик
чекланмаган ҳуқуқ ва эркинликлар аста —секин чеклана бошланди.
Кейинчалик қонунии — ворислик муносабатлари келиб чиқа бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |