Таълим вазирлиги


~§. Исмсиз шартномалар ва пактлар



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

 
5~§. Исмсиз шартномалар ва пактлар 
 
Хўжалик ҳаёти ривожлана бошлаган даврлардан илгари Римда ҳукм 
сурган қагьий чекланган шартнома тизими барҳам топа бошлади. Илгари 
йўлга қўйилган шартномалар тизими доирасидан ташқарида янги 
шартномалар вужудга келди. Булар ҳеч қандай аталмайдиган шундай 
шартномалар, яъни исмсиз шартномалар эди. Тўғри, уларнинг айримлари 
ном олишга муваффақ бўлган (бу айирбошлаш шартномаси, баҳолаш 
шартномаси). Шунга қарамай, улар тўрт гурухга оид шартномаларнинг ҳеч 
бирига мансуб эмас эди. 
Юстиниан дигестларида исмсиз шартномалар тўрт гурухга бўлинган: 
1) Мен сенга ашёга эгалик қилиш ҳуқуқини бераман, бунинг эвазига сен 
менга бошқа ашёга эгалик қилиш ҳуқуқини берасан; 
2) Мен сенга ашёга эгалик қилиш ҳуқуқини бераман, бунинг эвазига сен 
менга бошқа бирор жиддийроқ хизмат кўрсатасан; 
3) Мен сенга бирор жиддийроқ хизмат кўрсатаман, бунинг эвазига сен 
менга зарур ашёга эгалик қилиш ҳуқуқини берасан; 
4) Мен сен учун зарур хизмат кўрсатаман, бунинг эвазига сен мен учун 
зарур бўлган бошқа бирор жиддийроқ хизматии кўрсатасан; 
Исмсиз шартномаларнинг юридик кучи шундан иборат эдики, унда 
биринчи томон мажбуриятни бажарсаю, бошқа томон асоссиз равишда 
ижродан воз кечса, бу ҳолда биринчи томон бошқа томонга нисбатан ижрони 
қайтариш учун кондикцион даъво қўзғаш ҳуқуқига эга эди. 
Пактлар (расМа) — норасмий келишув бўлиб, унда қоидага биноан 
ҳимоя даъвоси кучидан фойдаланилмаган. Аввалига претор пактлардан 
эътироз сифатида фойдаланишга имконият берди. Кейинчалик айрим пактлар 
даъво ҳимоясига эга бўлди. Икки тоифага бўлинган «яланғоч», яъни ҳимоя 
даъвоси билан таъминланмаган ҳамда «кийинган», яънй даъво ҳимояси билан 
таъминланган пактлар тизими юзага келди. Таъминланган даъво пактлари 
қуйидагиларни ўз ичига олган: императордан олинган ҳимоя даъвоси 
пактлари. 
Қандайдир ўзгартириш киритиш мақсадида шартномага қўшилган 
пактлар — агар шартномага қандайдир ўзгартишлар киритилса (масалан, 
ижрони кечиктириш, фоизлар микдорини камайтириш), ҳимоя даъвосига 
қўшимча келишув шартномалари саналади. Агар шартнома тузиб 
бўлингандан сўнг пактлар қўшилса, қарздорнинг аҳволи ёмонлашади, бундай 
ҳолатда бундай пактлардан ҳимояловчи даъво сифатида фойдаланялмаган, 
Шундай қилиб, фоизлар миқдорини оширувчи ва бошқа пактлар ҳимоя 
даъвоси билан таъминланган. 
Претордан ҳимоя олган пактлар. Претордан ҳимоя олувчи пактлар 
қаторига қарзни тасдиқловчи (сопзШиШт йеЬШ) ва рецептум (гесерШт) лар 


ҳам кирган. Масъул шахс биринчи пакт ёрдамида тўлов мулдатини аниқлаган 
ёки ўзгалар қарзини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. 
Рецептум пактларнинг уч тоифасини қамраган:
А) муросасоз ҳакам билан келишув (икки бахслашаётган шахс ўз 
тортишувларини кўриб чиқиш учун ҳакам билан шартнома тузганлар); 
Б) Кема хўжайини, меҳмонхона хўжайини, ўткинчилар буюмларини 
сақловчи нозимхона хўжайини билан келишув (ушбу келишувларга кўра 
хўжайинлар зиммасига буюмларни сақлашдек (ҳатто айби бўлмаган тақдирда 
ҳам) жиддий масъулият юкланган); 
В) пактни имзоловчи учинчи шахсга банкир контрагенти учун маълум 
миқдордаги маблағни тўлашда банкир билан келишув (мазкур пакт кучига 
таяниб, банкир ўз зиммасига мижоз олдида таниқли учинчи шахсга қарзни 
тўлаш мажбуриятини олган; агар маблағ йўқлиги сабабли банкир мижозга 
ҳақ тўлашдан воз кечса, мижоз унга қарши даъво қўзғашга ҳақли бўлган). 
Сўнгги империя даврида императордан ҳимоя даъвосини олган пактлар 
пайдо бўлди. Кредиторлар ^ УУ^?1 кондицион даъво ёрдамида мазкур 
пактларда (қонундан ажралиб чиққан) ҳимоя қилинган. 
Мисол тариқасида иккита пактни кўриш мумкин: муросага чақирувчи 
ҳакамлик суди ёрдамида тортишаётган томонлар муаммосининг ечимини 
топиш учун муроса келишуви ҳамда инъом қилиш тўғрисидаги келишув. 
Қачонки томонлар ҳуқуқ талаб қилиб тортишиб қолсалар, бундай 
вазиятда уларнинг муаммосини хал этиш учун муросасоз ҳакамнинг 
аралашиб уларни келишувга чақириши ўринли бўлган. Мазкур келишув 
бўйича ашё муросасоз ҳакамга берилган, ҳакам эса масала қайси томон 
фойдасига хал бўлган бўлса, ашёни ўша т омонга топширган. Ҳакам чиқарган 
қарорни бажармаган айбдор шахс жаримага тортилган. 
Ишонч асосидаги келишувга мувофиқ бир томон (берувчи) бошқа томон 
(олувчи)га буюмни сахийлик рамзи сифатида тақдим этади. Ашёга сервитут 
белгиланиб, ҳадя эканлиги ваъда қилинган ва ҳадяни олувчи шахс инъом 
этилган ашёга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган (нимадир тақдим 
этилган, бажариб берилган ва ҳ.к.). 
Мумтоз даврда норасмий ҳадя ваъдаси ҳуқуқий кучга эга бўлмаган. 
Стипуляцияга риоя қилиш зарур эди. Қариндошларга хадя қилишдан 
ташқари, Қонун ҳадя миқдорининг ҳаддан ташқари кўп миқдорда бўлишини 
чеклаган. IV асрда ҳадялар миқдорига чеклов бекор қилинди. Юстиниан ҳадя 
ҳужжатлари расмийлаштирилаётганда, агар унинг миқдори 500 тилладан 
ошса, унга ҳакамлик инсинуациясини жорий қилган (рўйхатга киритиш 
шарти билан судга арз қилиш). Арзонроқ нарҳдаги ҳадялар ҳар қандай 
расмиятчиликдан ҳоли бўлган. Шундай қилиб, ҳадяга оид келишув даъво 
ҳимоясига эга бўлган. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish