Мулоҳаза юритиш учун саволлар:
1- Рим ҳуқуқида ҳуқуқий муносабат субъектлари қандай турларга
бўлинган?
2. Шахс субъект бўлиши учун қандай ҳуқуқларга эга бўлиши керак деб
ҳисобланган?
3. Рим ҳуқуқида юридик шахс дейилганда нималар тушунилган?
4. Рим ҳуқуқида ҳуқуқ лаёқати нима деб аталган ?
5. Рим давлатида тўлиқ ҳуқуқ лаёқатига эга бўлиши қандай талаблар
қўйилган?
6. Рим давлатида тўлиқ ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган оила деб қандай
оилага айтилган?
7. Рим фуқаролари ўзларининг ҳуқуқий ҳолати бўйича неча гурухга
бўлинган?
8. Рим ҳуқуқида фуқаролик қандай йўқотилган?
9. Рим ҳуқуқида қуллар нима деб аталган?
10. Колонлар тушунчасини изоҳланг?
Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Косарев А.И. Римское правоМ., 1986.
2. Бартошек Милан. Римское право. Понятия, терминьг, определения М.,
1989.
3. Новицкий И.Б. Претерский И.С. Римское частное право. Учебник. М.,
«Юрист» 1996.
4. Черниловский З.М. Римское частное право. М., «Проспект» 2001.
5. Мухамедов Ҳ. «Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи.» Т.,
«Адолат» 1999. •
6. Дождев Д.В. Римское частное право. Учебник. М., «Юрист» 1996.
7. Уразаев Ш.З. Римское право. Т., «Академия» 2000.
8. Памятники Римского право: Законм XII таблиц, институция Гая,
Дигести Юстиниана. М., «Юрист» 1997.
9. Эрназаров О.Э., Топиддиев В.Р. Рим фуқаролик ҳуқуқи, Ўқув
қўлланма, Т.г «Университет» 2002.
10. Шомухаммедова 3. «Рим хусусий ҳуқуқи», Т., «ТДЮИ» 2002.
ГУ-БОБ. ОИЛАВИЙ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР.
^ _ §. Рим оиласи тушунчаси. Агнатлар ва когнатлар «ариндошчилиги.
2 —§. Никоҳ тушунчаси.
3~§. Эр ва хотинлар ўртасидаги шахсий ва мулкий бу
4 - §. Ота хукмронлиги институти.
5 —§. Васийлик ва ҳомийлик.
1-§. Рим оиласи тушунчаси
Қадимги Рим жамиятида оила давлат ячейкасидан иборат бўлган уй —
хўжалигини бошқарувчиси, ота —она, ака —ука, опа —сингиллар, қуллар,
васийлик ёки ҳомийликда бўлган тахсларнинг жамоаси бўлиб ҳисобланган.
Янги эрамизнинг II асри машхур юристи Гай, Рим оила тизимини
шундай типик хусусиятга эгаки (у ҳеч қандай халқлар томонидан барпо
қилинган оилаларга ўхшамайдиган) «Рим халқининг эришган буюк
ютуғидир» деб таърифлаган эди.
Рим
давлатининг
оиласи
оила
бошлиғи
(ра4ег1атШа5)нинг
чегараланмаган дастлабки даврда эса мутлақ ҳуқуқларга, ҳокимиятга
(тапиа)га эга бўлганлиги асосида, яъни ўз болалари, неваралари, чеваралари,
хотини устидан ва уйдаги (яъни хўжаликдаги) бўлган шахсларнинг барчаси
устидан амалга оширувчи ҳукмронлигига тушунилган. Буларнинг ҳаммасини
«ўзимники» (зи1) деб тарифлаб, оиланинг отаси, яъни ўзини «ўзимга ўзим
хўжайинман» (зи! шп$) ва «барча ҳуқуқларга эгаман» деб эътироф этган.
Рим оиласининг ўзига хос хусусиятларидан бири оила дастлаб агнат
усулида вужудга келган, яъни улар Қонқариндошлик муносабатлари асосида
эмас, балки буйсуниш ва хукмронлик, бошқарув муносабатларини биринчи
ўринга Қўйиб тузилган оилалардан иборат бўлган.
Агнатлар оиласи деб, оила бошлиғицинг ўз оиласидаги болалари,
хотини, хўжалиги, қу.^лари ва уларнинг оилалари Ҳамда шу оиЛа
хўжалигида яшовчи барча шахсларнинг Жамоасига айтилган.
Оила бошлиғининг қизи турмушга чиқиб у бошқа оилага бўлса,
натижада, агар турмуш ўртоғи ота хукмронлиги стида бўлса, у ҳам шу ота
ҳукмронлиги бошқарувига ўтарди ва ^^й оиласига тушарди. Ўзининг ака —
укалари ва ота — оналари бунинг учун фақат қавми — қариндошлик, байрам
муносабатларида кўришиш, ҳол—аҳвол сўрашиш билан боғлиқ бўлган, яъни
ота —оналари учун «бегона» деб ҳисобланган.
Қадимги Рим жамиятида оила бошлиғининг ҳуқуқи чегараланмаган. У
ўзининг оила аъзоларини сотиш, қарзни тўлаш учун уни қарз олган шахсга,
қарзни тўлаш учун ишлаб бериш, хизмат кўрсатиш, хатто хотинини (хотини
ўзининг қизи қандай ваколатларга эга бўлса, шундай ҳуқуқларга эга бўлган)
мажбуриятни бажариш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, уни маълум бир
муддатга бошқа шахсга хизмат кўрсатиш учун бериб юбориш ҳуқуқига эга
эди. У ўз болаларини ўлдириш, айниқса вояга етган ўғлини уч мартагача
сотиш ва қизини ва кичик укаларини, невараларини бир марта сотиб юбориш
ҳуқуқларига эга бўлган.
Ўғиллари ёки оилада яшовчи бошқа шахслар томонидан шартномалар
тузилган бўлса, бу шартномалардан келиб чиқадиган фойдалар отага ва зарар
етказиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар бўлса, ота унинг учун
жавобгарликни бўйнига олмаган.
Ота ёки уй бошқарувчиси ҳукмронлиги остидаги шахсларнинг ҳуқуқий
ҳолати ота ёки оила бошлиғиинг ўлиши, ёки оила бошлиғининг эрки,
розилиги асосида уларга озодлик бериш муносабатлари асосида ўзгарган.
Ра1ег£атШа5нинг ўлими ота хукмронлиги институтининг барҳдм топишига
олиб келган.
Рим давлатидаги вужудга келган оилалар дастлаб ибтидоий жамоа
тизимининг хусусиятларини ўзида ифодалаб, жамоа характерига мос келиб
уруғчилик (уруғ) тизими билан боғлиқ бўлган.
Рим жамиятининг ривожланиши натижасида, ишлаб чиқариш
муносабатларининг тараққий этиши, ота ҳукмронлиги остида бўлган
шахсларнинг хусусий ҳуқуқларини тан олиш заруриятлари келиб чиқа
бошлади, натижада ота хукмронлиги институти дастлабки ҳокимият билан
боғлиқ бўлган моҳиятини йўқота бошлайди ва агнатлар оиласининг ўрнига
қон — қариндошлик билан, боғлиқ бўлган когнатлар уруғлари вужудга
келадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |