Таълим вазирлиги


—§. Қулларнинг ҳуқуқий холати



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

4—§. Қулларнинг ҳуқуқий холати 
Қулларнинг ҳуқуқий холатига келганимизда Рим давлати қадимдан 
қулдорчилик давлати бўлиб, қуллар институтининг мавжудлиги ва бу 
қулларнинг эгалари ҳар хил шахслар баъзи ҳолатларда давлатга оид бўлган 
қулларнинг ҳам бўлганлигини бутун Рим тарихи ўзида акс этгариб берган. 
Қулларнинг ҳуқуқий ҳолати асосан улар ҳуқуқий муносабатларни 
амалга оширувчи субъектлар бўлиб қолмасдан, балки улар шу 
муносабатларнинг объёктлари ўблиб ҳисобланган. 
Қулар аше сифатида, уларнинг хеч қандай ҳуқуқларга эга эмаслигини, 
уни хўжайини эса, истаган харакатларни амалга ошириш, чегарасиз, мутлоқ 
бўлган ҳуқуқларни амалга оширувчи шахс бўлиб ҳисобланган. 
Рим давлатининг бошланғич даврларида қулларнинг аҳволи бир мунча 
яхшироқ бўлган. қулни асир қилиб олган шахс, эртага ўша қулнинг отаси, 
ёки укалари ёки болалари томонидан унинг ҳам асир қилиб олиниши 
эҳтомолидан келиб чиқиб, чуқур ўйлаб ўзининг ҳам худди шундай қулга 
айлантирилишини сезган ҳолда, қуллар билан бўлган муносабатларни бир 
мунча юмшоқроқ характерда олиб борганлар. 
Қулдор ва унинг оиласи билан алоқада бўлганликларини ва қуллардан 
кўпроқ ёрдамчи куч сифатида фойдаланиш мумкинлигини эътиборга 
олганлар. 
Рим давлатининг сиёсий, иқтисодий ва харбий қудратининг янада 
кучайиши натижасида қулларнинг сони ниҳоятда кўпайди. Уларни Осиё, 
Африка мамлакатларидан сотиб олиб келиш кучайиб, қуллар институти 
мутлақ институтга айланди. Эксплуатация қилшп усуллари ўзгарди ва 
кучайди. 
Қулликнинг ўрнатилиш усуллари кўпчилик ҳолл.арда Урушлар 
оқибатида асир олиш, чет эл фуқаросини эгаллаш каби асосларда, қул она ва 
отадан туғилиши натижасида, никохсиз она қул бўлса, ундан туғилган 
фарзанд ҳам қул бўлиб Ҳисобланиши асосларида қуллик ўрнатиларди. 
Претор эдиктлари асосида озод бўлган фуқаронинг ўзини қулликка 
сотиши ва кейинчалик ўзини сотган пулга ўзи ва қулнинг эгаси томонидан 
озодликка чиқараман деган ваъда берилганлиги асосида ҳаракат содир 
этилганлигини билиб қолса, у умрбод қулга айлантириларди. 
Империя даврига келиб қулликка айлантириш тартиби ва асослари 
йўқолиб унинг ўрнига янги асослар қўлланилган. 
Суд томонидан белгиланган жазолар асосида, ўлим жазосига махкум 
этилган шахслар ва озод бўлган хотинининг қул билан жинсий алоқада 


доимий бўлиши ҳам қулчиликни келтириб чиқарган. 
Қулларнинг шахсий ҳуқуқий ҳолати — қуллар ашёлардир.Уларни Рим 
армияси сафида хизмат қилиши ман этилган ҳамда давлат хазинасига солиқ 
тўламаганлар, яъни уларни инсон ёки фуқаро сифатида тан олмаганлар. 
Оилавий ҳуқуқий ҳолати, оила қура олмаган ва қулнинг хотин киши 
билан алоқаси никоҳ деб ҳисобланмаган. 
Мулкий муносабатлар бўйича қуллар индивидуал, умумий, ашёвий 
объект, 
узуфрукт, 
гаров 
яъни 
мажбуриятларнинг 
бажарилишини 
таъминловчи усул, олиш —сотиш, қарз, мулк ижараси шартномаларининг 
объекти бўлиб ҳисобланган. 
Қулларнинг ўзларига талллуқли бўлган ашёлари бўлмаган. Қуллардаги 
бўлган барча мулкларнинг эгаси қулнинг хўжайини ҳисобланган. 
Рим қулдорчилик жамиятининг ривожланиши, айниқса ишлаб чиқариш 
муносабатларининг тараққий этиши, халқаро савдо муносабатларининг 
вужудга келиши қулларнинг бироз бўлсада ҳуқуқларининг кенгайишига олиб 
келди. 
Чунки қулнинг хўжайини бир ўзи ҳамма муносабатларда қатнашиш 
учун жисмоний имконияти етишмай қолди. 
Қулдорлар қулларнинг ақли борлигидан, онгли асосда ўз хўжайинига 
хизмат қилишини ва уларнинг тадбиркор эканлигидан келиб чиқиб, ўз 
номидан шартномали муносабатларга киришиш учун ваколатлар берганлар
ҳамда улардан савдо кемаси капитанлари, корхоналар раҳбарлари сифатида 
фойдаланганлар вужудга келган ҳуқуқ ва бурчлар юзасидан қулнинг 
хўжайини кредиторлар олдида масъул бўлганлар. 
Қулнинг хўжайини қул хўжайин оиласида яшаганлигини эътиборга 
олиб, унга ер, чорва моллари, хўжалик товарлари, ҳатто ўз ерини, ҳовлисини 
ишлаш учун баъзан (Зепа лдсаш) бошқа қулларни ҳам берган. Қул эса 
мустақил асосда ўз хўжалик фаолиятини амалга оширган, Айниқса ўзига 
тааллуқли 
бўлган мулклардан озод ҳолатда фойдаланган ва қисман бўлсада 
тасарруф этган.Яьни пекулий институти вужудга келган. Пекулий — 
хўжайиннинг ўз қулларига мустақил хўжалик юритиш учун бериб қўйган 
мулкининг бир қисми (ер участкаси, ҳунармандчилик устахонаси, 
қорамоллари ва бошқалар)га айтилган. 
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг янада ривожланиши натижасида 
қуллар ҳуқуқий ҳолатининг ўзгариши — (пекулий) асосида ҳуқуқий 
муносабатларда қатнашиши ва мулкий жавобгарликни белгилаш учун муҳим 
бўлган. 
Қуллар томонидан тузилган, ишлаб чиқариш процесси ҳарактери билан 
боғлиқ бўлган, битимлар юзасидан келиб чиққан моддий жавобгарлик, 
учинчи шахслар олдида дастлабки пайтларда хўжайин жавоб бермаган бўлса, 
кейинчалик эса ҳуқуқий муносабатларнинг янада такомиллашиши 
натижасида қулнинг хўжайини тўлиқ асосда жавоб берган. Бу мулкларнинг 
барчаси қулнинг хўжайинига тааллуқли бўлса ҳам лекин ундан қул ҳам 
фойдаланган. 


Қулчиликдан озод бўлиш доимо қул хўжайинининг эрки билан боғлиқ 
бўлган. Айниқса васиятномаларда кўрсатилган, қайси вақтда, қандай ҳолатда, 
ёки қул ўзини ўзи сотиб олиш учун қанча сумма тўлаши лозимлиги ва кимга 
каби масалаларни ҳал қилган. 
Қулларни озод қилишнинг қадимдан 3 та шакли, усули мавжуд бўлган. 
Биринчидан, мерос қолдирувчи томонидан васиятномада қайси вақтдан 
бошлаб қул озодликка чиқиши мумкинлиги кўрсатилган ҳолатда; 
Иккинчидан, мерос қолдирувчи ўз меросхўрларига қачондан, қайси 
пайтдан бошлаб, қулни озод қилиши тўғрисида кўрсатмани ёзиб қолдирган. 
Учинчидан, қулни озод қилиш учун бирон —бир шарт, ёки озод 
қилишни тўхтатиб турувчи ҳаракатни содир этиш билан боғлиқ бўлган. 
Масалан: Менинг ворисим Манилийга сен 200 динор берганингдан 
кейин сен қулчиликдан озод бўласан деган асослар қулчиликдан озод 
қилувчи далиллар бўлиб ҳисобланарди. 
Республика даврида қулларни қулчиликдан озод қилиш учун Қул 
хўжайинининг гувохлар иштирокида, қулни қўйиб юбориш яъни озод қилиш 
тўғрисидаги хатни тузиш асосида ҳам амалга оширилган. 
Принципиат даврида эса қул томонидан ўз хўжайинининг ким 
томонидан ўлдирилганлигини аниқлаганлиги , ҳамда 20 йил давомида озод 
бўлиб яшаб келган қул муддат ўтиши билан қулчиликдан озод бўлган. 
Қулдорчилик давлатининг ўзига хос хусусиятларидан бири, қулларнй 
озод қилмаслик тамойилини амалга ошириш, яъни унга монелик қилиш 
йўлларини излаб топиш билан боғлиқ бўлган. Янги эрамизнинг I асрларига 
келиб, давлат томонидан бир нечта қонунлар қабул қилинди ва бу 
қонунларнинг мақсади қулларни озодликка чиқаришга қарши бўлган 
чегаралашларни ўрнатишдан иборат бўлди. 
Бу чегаралашлардан бири 20 ёшли хўжайин томонидан 30 ёшли қулни 
озод қилиш тўғрисидаги ҳаракатларни алоҳида комиссия текшириб кўриши 
лозимлиги; қулларнинг ноқулай бўлган хислатларининг борлиги ва уни чет 
элга чиқариб юбориш лозимлиги; қулларга белгилар, номерлар қўйилган 
бўлса, уларнинг ўз хўжайинига тааллуқлигини мустаҳкамлаган ҳамда 
гладиаторларни озодликка қўймаслик, васиятномада қандай усулларда озод 
қилишнинг чегараланган усуллари ҳам кўрсатилиши мумкин эди. 
Айниқса, Қулдор 3 та қулга эга бўлса, фақат иккитасини озод қилиши, 
10 та қулга эга бўлса, унинг ярмини озод қилиши каби усуллар 
васиятноманинг ўзида ҳам кўрсатилишига рухсат бериларди. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish