Таълим вазирлиги



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

 
 


3-§. Эр-хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуцуц ва мажбуриятлари 
Қадимги Рим давлатидаги вужудга келган шахсий ва мулкий 
муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар сит тапи ва зте тапи асосида тузилган 
никоҳ муносабатларида бир —биридан анча фарқ қиларди. 
Сит тапи асосида тузилган никоҳ ҳуқуқий муносабатларида хотин киши, 
ўз болалари билан ННае 1осо (филиае локо) га биноан эр кишининг 
хокимиятига, яъни қўл остига ўтарди. Бутун ҳокимият эрга берилган эди. 
Рим давлатининг дастлабки даврларида эрнинг ҳукмронлиги чексиз, мутлоқ 
монархиядагидек, лекин хўжалик ҳаётининг янада ривожланиши ва маданий 
турмушнинг такомиллашиши натижасида эр ҳукмронлиги, унинг хокимияти 
анча чегараланиб, хотинини ўлдириш ёки уни ижарага бериб юбориш каби 
^Уқуқлари тамоман йўқола бошлади. 
5те тапи асосида тузилган никоҳ муносабатларида хотин киши ўзининг 
ҳақиқий отаси хукмронлигида қолиб, оддинги оаласига мансуб бўлиб, 
мустақил асосда ўзининг ҳуқуқий Ҳолатини сақлаб қолган. Лекин хотин 
киши бошқа оилага ^УШгандан кейин эри барибар устунлик, имтиёзли 
ҳолатларга эга бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолган. 
Турмушга чиққан хотин киши эрининг фамилиясига, унинг жамиятда 
тутган ўрни билан боғлиқ бўлган (масалан: претор бўлса, претор хотини, 
зодагон бўлса, зодагонлар оиласи келини) ҳуқуқларини ўзлаштириш, ҳамда 
эрнинг доимий яшаб турган жойи хотинининг ҳам яшаш жойя деб 
ҳисобланган. 
Эр киши даъво тартибида хотинини эгаллаб олган ҳар қандай кишидан 
талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги, эр — хотиннинг бир —бирига 
ҳурмат билан қарашлиги лозим эди. Фақатгина эр ва хотиннинг бир —бирига 
бевафолик ёки хоинлик қилиши, кимнинг айби билан бўлганлигига қараб 
никохдан ажратиш амалга ошириларди. Айбли бўлган томон уйидан олиб 
келган ва биргаликда яшаш давомида ортгарган мулклари айбсиз томонга 
қолдириларди, айниқса хотин кишига унинг ўз эрига хоинлиги жуда оғир 
ҳолда кечарди. 
Рим давлатида сит тапи асосида тузилган никохда барча хотин 
томонидан олиб келинган мулклар эрнинг ихтиёрига ўтказиларди ва 
никоҳдан олдинги мулклари билан тўлиқ асосда қўшилиб кетарди. 
Хотин томонидан олиб келинган мулк, ҳатто эр—хотин ажралиб 
кетгандан сўнг ҳам хотинга қайтарилмасди, аксинча у эрининг вафот 
этганлиги муносабати билан мерос тартиби асосида ўзининг ҳиссасини ёки 
унга тегишли улушини оларди, холос. 
5ше тапи никоҳида эса эр —хотинлар алоҳида бўлиб, хатто оддийгина 
асосда мулкни бошқариш ҳам хотинининг розилигига биноан амалга 
оширилиб, эр —хотинлар ўртасидаги муносабат топшириқ бериш 
шартномаси орқали турмушга татбиқ этиларди. 
Никох муносабатлари асосида хотин ўз уйидан олиб келган ашёларини, 
уй бошқарувчиси ва бошқа шахслар томонидан берилган, ҳадя қилинган 
мулклар «тўй совғаси»дек эр — хотиннинг оилавий ҳаётидаги моддий 
қийинчиликларини енгиллаштириш мақсадида ишлатиларди. 


Республиканинг илк даврида сшп тапи асосида тузилган никоҳларда 
«тўй совғаси»га ҳуқуқий ҳолат ўрнатилмаган бўлиб, у хотин томонидан олиб 
келинган мулклар қаторига, яъни эрнинг мулки таркибига киритилган. 
5те тапи никоҳи асосида олинган ёки хотини ва бошқа шахслар 
томонидан берилган мулкларга бошқача ҳуқуқий режим ўрнатилиб, агар 
никохдан ажралиш ёки эрнинг вафоти бйлан боғлиқ муносабат келиб чиқса, 
барча олинган «тўй совғаларини» оғзаки келишиш асосида эр томонидан 
қайтариб беришни ўз зиммасига олган. 
Агар асоссиз никохдан ажралишга хотин сабаб бўлган бўлса, претор 
томонидан даъво қўзғатилиб, мулкнинг маълум бир қисмини эрга қайтариб 
берган ва бунга асос хотин 1СИШИНИНГ айби, яъни никоҳдан ажралиш 
сабаби кўрсатилган. 
Рим давлатининг ривожланиш тарихининг I —III асрлари мобайнида 
«тўй совғалари» алоҳида ҳуқуқий тартибга солинган, яъни никоҳ давомида эр 
барча мулкларнинг эгаси бўлиб ҳисобланган ва мулкни тасарруф қилишни 
ҳам амалга оширган. 
Лекин хотинларнинг манфаатини эътиборга олган ҳолда, цмператор 
Август томонидан қонунлар қабул қилиниб, хотин кишининг розилиги 
бўлмаган тақдирда унга тааллуқли бўлган ерни (ер участкасини) тасарруф 
қилиш ҳуқуқи таъқиқлаган. 
Ҳатго «тўй совғалари»ни қайтариб олиш учун хотин — қизлар даъво 
аризасини берганлар ва бу ариза «тўй совғасини» қайтариб бериш тўғрисида 
деб аталган. Эр «тўй совғаси»дан болаларини ўйлаган ҳолда (чунки кўпинча 
болалар эр кишида қоларди) маълум бир қисмини оларди хамда ҳаракат 
қилинган суммаларни жарима асосидагидек ушлаб қоларди. 
Император даврида «тўй совғасини» олган эр, ўзининг хотинининг 
ҳисобига (ўз оиласига) ҳадя сифатида маълум совғаларни, мулк ёки ашёларни 
берарди. Дастлабки пайтда бу ҳадялар никоҳга қадар амалга оширилган 
бўлса (чунки эр — хотин бир —бирига бирор —бир мулк ҳадя қилиши 
мумкин эмас эди) кейинчалик эса никоҳ тузиш хузурида ҳадя этишга рухсат 
этилиб, барибир бу мулклар эрнинг мулки ҳисобига ўтказиларди, аммо 
эрнинг айби билан никоҳдан ажралишса бу мулк хотинига тўлиқ 
ўтказиларди. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish