Таълим вазирлиги



Download 4,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/193
Sana24.02.2022
Hajmi4,13 Mb.
#195152
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   193
Bog'liq
Moliyaviy resurslarni (1)

Хулоса
Маълумки, инфляция даражасига асосан омонатчилар, хоҳ у юридик 
шахс бўлсин, хоҳ у жисмоний шахс бўлсин, ўзларининг вақтинча бўш пул 
маблағларини тез суръатларда ҳамда катта даромад келтирадиган соҳаларга 
йўналтирадилар. Агарда мамлакатдаги инфляция даражаси юқори суръатда 
бўлса, омонатчилар ўз маблағларини турар-жой, хорижий валюта, олтин, 
автомобиллар сотиб олишга ҳаракат қиладилар ҳамда улар тижорат 
банкларининг хизматидан воз кечадилар.
Инфляцион рискнинг валюта, банк ҳамда инвестиция рисклари билан 
чамбарчас боғлиқлигини инобатга оладиган бўлсак, унда валюталарнинг 
харид қобилиятлари бўйича уларнинг ўзаро нисбати ўзида қиймат қонунини 
акс эттириб, валута курсини аниқлаш воситасидир. Шу сабабли валута 
курсига инфлация суръатлари таъсир кўрсатади. Мамлакатда инфлация 
даражаси қанчалик юқори бўлса, миллий валюта курси шунчалик паст 
бўлади, (агар бошқа омиллар қарши таъсир кўрсатмаса). Инфлация 
оқибатида пул қадрсизланиши мамлакатда пулнинг харид қобилиятининг 
пасайишига ва инфлация суръатлари нисбатан паст мамлакатларнинг 
валюталари курсидан тушиб кетишига сабаб бўлади. Бундай мойиллик, 


289 
одатда, ўрта ва узоқ муддатли режада кузатилади. Валюта курсининг 
тенглаштирилиши, уни сотиб олиш қобилиятининг паритетига мослаштириш 
ўртача икки йил давомида амалга оширилади. Бу шу билан изоҳланадики, 
валюта курсининг кундалик котировкаси фақатгина уни сотиб олиш 
қобилиятига асосан амалга оширилмай, унга, шунингдек, бошқа омиллар ҳам 
таъсир этади. Валюта курсининг инфлация суръатларига боғлиқлиги, 
айниқса, товар-хизматлар ва капиталларни халқаро айирбошлаш ҳажми катта 
бўлган мамлакатларда кучлироқдир. Сабаби шундаки, валюта динамикаси ва 
инфлация суръати ўртасидаги кучли боғлиқлик, валюта курсини экспорт 
баҳоларда ҳисоб-китоб қилишда юзага келади. 
Инфляця риски истеъмол нархларини ўсиши ва харид қилиб олиш 
қобилятининг пассайиши натижасида инвестиция даромадлилигини 
камайтиради.
Инфляцион рисклар кўзда тутилмаган молиявий ё`қотишлар пайдо 
бўлиш эҳтимоли билан ҳарактерланганлиги учун, унинг даражасини 
баҳолашда инвестициялашдан кўзда тутилаётган даромаднинг ўртача ёки 
ҳисоб миқдоридан четланиши аниқланади. Шунинг учун инвеститсион 
рискларни баҳолаш кўзда тутилаётган даромадлар ва уларни юҳотиш 
эҳтимолини баҳолаш билан боғлиқ.
Инфляця рискиларини инвестиция фаолиятида молиявий юқотишларни 
баҳолаш жараёнида уларнинг абсолют ва нисбий кўрсатгичларидан 
фойдаланилади.
Тижорат банклари ўз ихтиёрларида бўлган активлари ҳисобига янги 
пулларни ҳосил қилишлари, я`ни уларни банк кредити сифатида 
мижозларига беришлари мумкин. Тўғри, уларнинг бу фаолиятлари Марказий 
банк томонидан ўрнатилувчи мажбурий захира ме`ёрлари орқали чекланади. 
Я`ни, тижорат банки ўзининг жорий харажатларини қоплаши ҳамда 
мижозлар томонидан кредитлар қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш 
мақсадида ма`лум миқдордаги пул маблағларини захира сифатида сақлаши 
лозим. Активларнинг қолган қисми эса муомалага чиқарилиб, у ма`лум 


290 
муддатдан сўнг яна банкка қайтиши ҳамда, мажбурий захира ме`ёридан 
ортиқча қисми яна муомалага чиқарилиши мумкин. Тўхтовсиз равишда 
такрорланувчи бу жараён пул таклифи мултипликатори ёки банк 
мултипликатори дейилади.
Пул таклифи мултипликатори– бу банкдаги пул депозитлари қушимча 
равишда ўсган ҳажмининг мажбурий захиралар қўшимча ҳажмига нисбати 
бўлиб, пул маблағларининг бир бирликка кўпайиши иқтисодиётдаги пул 
таклифининг қанчага ўсишини курсатади. Пулга талаб икки қисмдан иборат 
булиши мумкин: айирбошлаш учун зарур бўлган пулга бўлган талаб ҳамда 
активлар сотиб олиш учун зарур бўлган пулга талаб. Айирбошлаш учун 
зарур бўлган пулга бўлган талаб аҳолининг кундалик шахсий эҳтиёжлари, 
корхоналарнинг иш ҳақини тўлаш, материал, ёқилғи ва шу каби харажат 
турлари киради. 
14-МАВЗУ: БОЗОР РИСКИЛАРИНИ БОШҚАРИШ 
РЕЖА: 
1. Бозорларда фаолият юритиш билан боғлиқ рискларни ҳисобга олиш 
ва баҳолашнинг аҳамияти; 
2. Бозор рискларининг турлари ва моҳияти; 
3. Бозор рискларини таҳлил қилиш ва баҳолаш; 
Бозор риски тижорат соҳасида юзага келадиган маълум даражадаги 
зарарлар миқдорини билдиради. Бозор риски бозорда компанияга эгалик 
қилиш эмас балки, фойдаланишни ифодалайди. Баъзи ҳолларда тижорат 
соҳалари ҳақида узоқ муддатли шартномалар мажмуий деб қаралади. Бунга 
фаолият турига қараб бериладиган лицензия ҳам киритилади. Бозор рискини
бахолаш турлари: 
- инқирозга учраган корхонани сотиш учун баҳолаш; 


291 
- яхши фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларида акциясини 
қандай суммада сотиш тўғрисида ҳуқуқига эга эканлигини аниқлаш учун 
баҳолаш; 
- хусусийлаштирилаётган корхонани баҳолашда; 
- акциядорлик жамиятларида сотиб олиш нархларини ҳисоблашда; 
Бозор рискини иккита предмети мавжуд: 
1. Мулкчилик шакли ҳар хил бўлган корхоналарни бахолаш,яъни 
моддий ва номоддий активларни баҳолашга сосланади. 
2. Кутилаётган фойдани таъминловчи мулкка эгалик қилиш 
ҳуқуқи,бизнес соҳасини баҳоловчи кўрсаткичдир. 
Харажатларни қоплашда сотиш ҳажми алоҳида аҳамиятга эга. У ишлаб 
чиқариш ҳажмининг критик яъни зарарсизлик нуқтасидир. Бунда корхона ўз 
фаолияти давомида фойда ҳам олмайди, зарар ҳам кўрмайди. Зарарсизлик 
нуқтасини аниқлаш учун, сотиш ҳажмини (Q) ўзгаришининг фойдага (B) 
таъсирини аниқланади. Бу турдаги ўзгаришларни аниқлаш элементлари: 
Маҳсулот бирлиги нархи (P), Маҳсулот бирлигидан ўзгарувчан харажатлар 
(V) ва маҳсулот бирлигидаги доимий харажатлар (C). Бу қуйидагича формула 
билан топилади: 

Download 4,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish