Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Солиқ имтиёзлари


32 
Иккинчидан,
давлат иқтисодиётга таъсир этиб уни тартиблаш 
вазифасини амалга оширадики, бунда турли хил дастаклардан фойдаланади. 
Бу дастакларнинг асосийларидан бири бу жамиятдаги баъзи муҳим 
соҳаларни ёки солиқ тўловчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 
солиқ имтиёзлари белгиланади. Яъни, давлат солиқ имтиёзлари орқали 
иқтисодиётни самарали ва қулай бошқариш ёки тартиблаш имкониятига эга 
бўлади, бундан кўринадики, солиқ имтиёзлари давлатни ўз функция ва 
вазифаларини юзага чиқарувчи муҳим дастак сифатида юзага чиқади; 
Учинчидан,
солиқ имтиёзлари қўлланилишининг асосий сабабларидан 
яна бири бу миллий даромадни қулай, самарали ва оқилона тақсимлашга
эришишдан иборатдир. Яъни, бундан солиқлар сифатида бюджетга жалб 
этилиши лозим бўлган молиявий ресурслар имтиёз бериш туфайли бюджетга 
жалб этилмасдан солиқ тўловчиларнинг ўзларига мақсадли равишда 
қолдирилади. Бунинг афзаллик томони шундаки, солиқ тўловларини 
бюджетга олиш ва уни яна қайта тақсимлаш ишларини осонлаштиради ва 
иш фаолият турларини рағбатлантиришга эришилади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида солиқ ислоҳотларини самарали юритиш 
мақсадида солиқлар воситасида таъсир этиш, улар бўйича имтиёзларни 
қўллаш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини бир текис ривожланишини 
таъминлаш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилади. Давлат солиқ 
имтиёзларини қўллаш орқали иқтисодиётнинг турли соҳаларига турлича 
таъсир кўрсатади, яъни айрим рентабелли ва норентабелли соҳалар 
ўртасидаги мувозанатни таъминлаш муаммоси юзага келади.
Қайд этиш жоизки, солиқ имтиёзлари хусусида турли хил фикрлар 
мавжуд. Солиқ имтиёзларининг моҳиятини тўлароқ англаб етиш учун аввало 
ана шу турли хил фикрларни келтириш мақсадга мувофиқ. 
Қ.Яҳёев фикрига кўра «Солиқ тўловчиларни солиқдан озод этиш, улар 
тўлайдиган солиқ миқдорини (солиқ базасини) камайтириш ёки солиқ тўлаш 
шартини енгиллаштириш солиқ имтиёзидир»
11
. Шунингдек, ушбу 
иқтисодчининг таъкидлашича солиқ имтиёзи деган термин ўрнига солиқ 
енгиллиги термини бу жараённинг моҳиятини очиб беради
12
. Ш.Гатаулин 
солиқ имтиёзларига қуйидагича таъриф беради: «Солиқ имтиёзлари амалдаги 
қонунларга мувофиқ равишда солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилишдир 
(скидкалар, чегириб ташлашлар ва ҳоказо)»
13

Т.Маликовнинг таъкидлашича солиқ имтиёзлари деганда солиқ 
тўловчининг солиқ мажбуриятлари ҳажмининг тўлиқ ёки қисман қисқариши, 
тўлов муддатининг кечиктирилиши ёки орқага сурилиши тушунилади. 
11
Яҳёев Қ. Солиқ. Т.: «Меҳнат», 1997 й. 20-бет. 
12
Ўша жойда. 
13
Гатаулин Ш. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т.: 1996 й. 74-бет. 


33 
Солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси солиқ имтиёзлари тизими 
орқали амалга оширилади. Солиқ имтиёзи солиққа тортиш объектининг 
ўзгаришида, солиққа тортиш базасининг камайишида (қисқаришида), солиқ 
ставкаларининг пасайтирилишида ва бошқаларда ўз ифодасини топади. 
Солиққа тортилмайдиган объект минимуми, алоҳида шахслар ва солиқ 
тўловчиларнинг айрим тоифаларини солиқ тўлашдан озод қилиш, солиққа 
тортиш объектидан айрим элементларни чиқариш, солиқ ставкаларини 
пасайтириш, мақсадли солиқ имтиёзлари, солиқ кредитлари (солиқларнинг 
ундирилишини 
кечиктириш) 
ва бошқалар 
солиқ 
имтиёзларининг 
кўринишларидир 
(турларидир). 
Масалан, 
корхоналар 
фойдасидан 
олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уй-
жой қурилишини ривожлантириш харажатларини молиялаштиришни, 
тадбиркорликнинг кичик шаклларини, ногиронлар ва пенсионерларнинг 
бандлигини таъминлашни, ижтимоий, маданий ва табиатни муҳофаза қилиш 
соҳаларини рағбатлантиришга қаратилгандир. Индивидуал характерга эга 
бўлган имтиёзларни бериш, одатда, таъқиқланади
14
.
Солиқларнинг ва улар бўйича бериладиган имтиёзларнинг мавжудлиги 
доимо давлат вужудга келиши билан боғланиб келинган. Буюк Соҳибқирон 
Амир Темур тузукларида таъкидланишича «Солиқлар давлатнинг иқтисодий 
таянчи ва намоён бўлишидир»
15

Агар, Темур тузукларида берилган солиққа тортиш тамойилларига назар 
ташлайдиган бўлсак, уларнинг асосини ҳам солиққа тортишда бериладиган 
имтиёзлар эгаллайди. Унга мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқларни 
аралашли ундириш солиқ сиёсатини диққат марказида туради. «Темур 
тузукларида» келтирилишича «Кимки бирон саҳрони обод қилса ёки полиз 
қилса, ёки бирон боғ кўкартирса ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод 
қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили раият ўз 
розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили (эса олиқ-солиқ) қонун - 
қоидасига мувофиқ хирож йиғилсин»
16
. Бундан кўринадики, солиқлардан 
бериладиган имтиёзлар бевосита давлатни (хазинани) иқтисодий қудратига 
боғлиқ бўлиб, унда солиқ имтиёзлари билан бюджет (хазина) даромадларини 
шакллантиришнинг ўзаро боғлиқлиги акс эттирилган. 
Солиққа тортиш назарияси ва амалиётида солиқ имтиёзларининг тутган 
ўрни инглиз иқтисодчиси Ж.Кейнс назариясида алоҳида ўринни эгаллайди. 
Кейнсчилар томонидан солиқ тизими, аниқроғи солиқ имтиёзлари
макроиқтисодиёт шароитида иқтисодиётни тартибга солишнинг таркибий 
элементи сифатида ҳамда давлатнинг тадбиркорлар манфаатига таъсир этиш 
14
Маликов Т. Солиққа тортишнинг долзарб масалалари. Т.: 2000 й. 76-бет.
15 Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 98-бет. 
16 Ўша жойда. 


34 
ва бюджетнинг даромад қисмини тўлдириш борасидаги муҳим иқтисодий 
қурол сифатида қаралади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин ғарб 
давлатларида неоклассик йўналиш, институционал - ижтимоий йўналиш 
талабларига мос тарзда солиққа тортиш тизимида имтиёзлар назариясига 
анча 
эътибор 
берилди. 
Мазкур 
иқтисодий 
мактаблар 
назарий 
ёндашувларидаги туб фарқлар бўлишига қарамай уларнинг вақиллари 
умумий тарзда солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиётни барқарорлаштириш 
ва уни тартибга солиш воситаси сифатида қараганлар. Иқтисодиётни 
бошқаришда солиқ имтиёзлари ролини улар қуйидагича ифодалар эди: агар у 
ёки бу давлатнинг иқтисодиёти ортиқча ишлаб чиқариш билан 
хусусиятланувчи ўсиш даврини ўтаётган бўлса, у ҳолда давлат солиқ 
имтиёзларини камайтириш, яъни солиқларни кўпайтириш, солиққа тортишни 
кучайтириш орқали корпорациялар бўш маблағларини кўпроқ бюджетга 
жалб қилиш лозим деб ҳисоблаганлар. Агар мамлакат иқтисодиёти турғунлик 
ҳолатини кечираётган бўлса, иқтисодиётни жонлантириш учун қўшимча 
сармоя жалб қилиш лозим. Бунда солиқ имтиёзларидан ҳам кенг 
фойдаланиш зарурати туғилади деган хулосага келишган. Бу ҳолатда 
иқтисодчилар давлатга, солиқ миқдорини камайтириш, солиқ имтиёзларини 
кўпайтиришни маслаҳат берадиларки, бу нарса бюджетга қўшимча 
маблағлар ва капитал қўйилмалар учун маблағлар туғилишига имконият 
туғдиради.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа дастаклари 
қатори солиқ сиёсати талаб ва таклиф ўртасидаги мутаносибликка эришиш 
орқали иқтисодиётда барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган. Ғарб 
иқтисодчилари солиқ тизимининг аҳамиятини давлат фаолиятини амалга 
ошириш учун уни зарур молиявий маблағлар билан таъминлаш сифатида 
ифодаланувчи соф фискал вазифа билан чеклаб қўймайдилар. Уларнинг 
солиқ имтиёзлари назариясида солиқларни тартибга солиш вазифасига катта 
эътибор берадилар. Солиқлар давлат томонидан иқтисодиётни тартибга 
солишнинг муҳим қуроли сифатида хўжалик юритувчи субъектлар 
иқтисодий ҳулқ-атворига давлат таъсирини ифодалайдилар. Аммо, бунда 
солиқ имтиёзлари асосий восита сифатида қаралиши кенг назарда тутилган.
Солиқ 
имтиёзларини 
белгилаш 
асосида 
ишлаб 
чиқаришни 
рағбатлантириш, чет эл инвестициялари кириб келишини таъминлаш, 
ижтимоий ҳимоялашни ташкил этиш, турли соҳаларни ривожланишига актив 
таъсир этиш муаммоси ётади. Шу ўринда солиқ имтиёзларини белгилаш 
мезонлари халқаро солиқ муносабатларига мос келиши ҳамда халқаро 
иқтисодий муносабатларда давлатнинг фаол иштирок этишида мослашувчан 
бўлиши лозим. 


35 
Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни тартиблаш ва бошқариш 
жараёнида бир қатор воситалардан фойдаланиладики, бунда солиқ 
тизимининг солиқ ставкалари ва имтиёзларидан фойдаланиш энг самарали ва 
осон усуллардан бири бўлиб юзага чиқади. 
Солиқ имтиёзларидан ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришда, 
инвестицияларни рағбатлантиришда ва бошқаларда кенг фойдаланилади. 
Солиқ имтиёзлари рағбатлантириш ва самарали қўлланилишига қараб 
қуйидаги кўринишларда ифодаланиши мумкин: 

солиқлардан бутунлай озод қилиш; 

янги ташкил этилган корхоналарга имтиёзлар бериш; 

солиқ тўлашдан вақтинча озод этиш; 

солиққа тортиладиган базани камайтириш

солиқдан қисман озод қилиш; 

хорижий инвестицияларга имтиёзлар бериш; 

экспортга имтиёзлар бериш ва бошқалар. 
Солиқ имтиёзлари воситасида иқтисодиётни бошқариш, давлатни 
шундай фаолияти билан боғлиқки, у такрор ишлаб чиқариш жараёнида 
вужудга келган номутаносибликни йўқотиш учун шароит яратади. Бошқача 
қилиб айтганда, агар солиқларнинг баъзи тизими ишлаб чиқаришни тартибга 
солишнинг давлат стратегиясини аниқласа, тактикаси солиқ имтиёзлари 
орқали амалга оширилади. Солиқ имтиёзларини солиқ субъекти, солиқ 
объекти, солиқларни ундириш воситалари, муддатлари нуқтаи назаридан бир 
неча гуруҳларга (турларга) бўлиш мумкин. 
Солиқ имтиёзларини турли хил асослар бўйича гуруҳлаш мумкин. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ҳуқуқий базаси 
такомиллашиб бормоқда. Ҳозирга қадар қабул қилинган барча солиққа оид 
қонун ҳужжатларига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг барчасига солиқ 
имтиёзларини белгилаш бўйича умумий ўхшашликлар мавжудлигига гувоҳ 
бўлиш мумкин. Яъни, барча қонун ҳужжатларида солиқ турлари бўйича 
имтиёзлар асосан қуйидаги шаклларда намоён бўлди:

солиқдан батамом озод этиш;

солиқдан вақтинча ёки қисман озод этиш; 

солиқ базасини камайтириш тарзида берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида, бошқа қонунларда ва 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган солиқ 
имтиёзларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин (1.3.3-чизмага қаранг). 
1.3.3-чизмадан кўриш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси солиқ 
қонунчилигида солиқ имтиёзларининг энг сўнгги тури бу солиқ солиш 
усулини танлаш ҳуқуқидир. Бу имтиёз фақат Солиқ Кодексига мувофиқ 
берилган бўлиб, аввалги солиқ қонунчилигида бу имтиёз кўзда тутилмаган 


36 
эди. Бу имтиёз турини моҳияти асосан кичик бизнес субъектларига солиқ 
солишнинг у ёки бу турини танлаш ҳуқуқи берилганлиги билан ифодаланади. 
Бозор 
иқтисодиётига 
ўтиш 
шароитида 
солиқ 
тизимини 
такомиллаштириб боришда, хорижий мамлакатларда солиқ ставкаларининг 
қўлланиш механизмидан фойдаланиш, солиқларни тўлиқ ва ўз вақтида келиб 
тушишини назорат қилиш тажрибаларини ўрганиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish