Мамлакатимиз корхоналарида таннархни пасайтириш орқали фойда нормасини оширишнинг асосий йўналишлари
«Мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо этган ҳолатларда ва кескин вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни ҳал этиш зарур бўлганда иқтисодиётда давлат томонидан бошқарув усуллари қўлланди ва бундай ёндашув охир-оқибатда ўзини тўла оқлади. Шу ўринда Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганини ва зарур ресурслар базаси мавжуд эканини таъкидлаш жоиз»1.
Мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришишни таъминлаш муҳим шартларидан ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун эса, энг аввало, иқтисодиётнинг реал секторини жадал ривожлантириш зарур. Шунга кўра, мамлакатимиз кoрxoналарини қўллаб-қувватлаш долзарб аҳамият касб этиб, республикамизда ушбу жараён бир қатор асосий йўналишлар бўйича амалга оширишни таыозо этади (4-расм).
4-расм. Иқтисодиёт реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари.
Айниқса, реал сектор корхоналарини қўллаб-қувватлашда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кооперация алoқаларини кенгайтириш, мустаҳкам ҳамкoрликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулoтларга ички талабни рағбатлантириш масалалари алoҳида ўрин тутди.
Иқтисодиётнинг реал сектори – иқтисодиётнинг бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ соҳа бўлиб, у ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа тармоқларини олади.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш – ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий
жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига
олувчи жараён. Ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий йўналиш ва
воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: корхоналардан эскирган асбоб-
ускуналарни чиқариш; ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш; маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш; ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш; сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш; чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий этиш ва бошқалар.
Бугунги кунда республикамиз иқтисодиётининг деярли барча тармоқ ва
соҳаларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик
жиҳатдан қайта жиҳозлаш тадбирларининг кенг кўламда амалга оширилиши
рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Бироқ, бу борадаги жиддий муаммо – маҳсулотларимиз таннархининг юқори
даражада қолаётганлиги уларнинг рақобатдошлигига салбий таъсир
кўрсатмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги (2008 йил 28 ноябрь) 4058-сонли Фармонида муҳим чора-тадбирлар қаторида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг барча ресурслардан самарали фойдаланиши ҳисобига маҳсулот таннархини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда пасайтириш орқали уларнинг рақобатдошлигини таъминлаш вазифаси ҳам белгилаб берилган эди.
Ушбу вазифани амалга ошириш доирасида мамлакатимиз корхоналарида таннархни пасайтиришнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилди (5-расм):
Do'stlaringiz bilan baham: |