Тошкент 2015 КОРХОНА (ФИРМА) ФОЙДАСИ, УНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ РЕЖА Кириш...............................................................................................................
Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби.................
Қисқа ва узоқ даврда ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ўзгариш тамойиллари...............................................................................................
Корхона фойдаси ва унинг тақсимланиши...............................................
Корхонанинг фойдасини молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши.......
нормасини оширишнинг асосий йўналишлари..........................................
Хулоса........................................................................................................ ..
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.........................................................
Кириш Маҳсулот таннархи корхона ёки ишлаб чиқариш бирлашмаси молия-хўжалик фаолиятининг ҳамма томонларини акс эттирувчи кўрсаткичдир.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш тизимида бирлашма ва корхоналар фаолиятини баҳолашда фойда асосий иқтисодий кўрсаткич қилиб олинган. Аммо бу маҳсулот таннархи кўрсаткичининг аҳамиятини камайтиради, деган гап эмас. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш-молия режасини тузишда маҳсулот таннархи иқтисодий кўрсаткичига алоҳида аҳамият берилади.
Корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтиришга қаратилган эътибор, муҳим устивор вазифани ҳал қилишда ишлаб чиқариш ресурсларини тўғри сарфлаш, белгиланган сарфлаш нормативларига риоя қилиш, иқтисод қилиш тартибини амалда кенг қўллаш лозим. Шунинг учун ҳозирги шароитда ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишни тўғри ташкил қилишга катта аҳамият берилмокда.
Бугунги кунда корхоналар фойдасини шаклланиш жараёни ва унинг тақсимланиши ҳар бир бирлашмада ишлаб чиқариш ҳисоби ва таннархни тўғри ташкил қилишнинг имкониятларини шакллантирган ҳолда қуйидагиларни ўз ичига олади: аввалдан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган технология режасининг мавжудлиги, замонавий ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш харажатлари меъёрининг мавжуд бўлиши, омбор хўжалигининг тўғри ташкил қилиниши ва ишлаб чиқариш зарур ўлчов асбоблари ва мосламалар билан таъминланган бўлиши, ишлаб чиқариш харажатларининг аналитик счёти, калькуляция объектлари ҳамда калькуляция бирлигини аниқлаш, калькуляция моддалари, комплекс харажатлар моддалари номенклатурасини ишлаб чиқиш, комплекс харажат моддаларини калькуляция объектлари ўртасида тақсимлаш усулини танлаш муҳим ҳисобланади.Ушбу ҳолат мамлакатимиз ҳудудида маҳаллийлаштириш дастурини жадаллаштиришда энг муҳим устувор вазифаларни белгилайди. Бу ҳақида мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида қуйидагича тўхталиб ўтдилар: «Маҳаллийлаштириш дастурларини амалга ошириш борасида тўплаган тажрибамиз бизнинг ташқи омилларга боғлиқлигимизни камайтириш, ички талабни шакллантириш ва бозорларимизни зарур истеъмол товарлари ҳамда бутловчи маҳсулотлар билан тўлдириш, ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш, валюта ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муҳим роль ўйнашини амалда тасдиқламоқда»1. Бу борда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишда корхоналарда харажатларни ҳисобга, харажатларни тўлиқ ва ишончли акс эттириш корхона фойдаси, унинг тақсимланиши ва ишлатилишини аниқ мақсадга йўналтириш долзарб вазифалардан бири эканлигидан далолат беради.