Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet134/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад 
солиғининг моҳияти, 
солиқ тўловчилар, солиқ 
объекти ва базаси


210 
мақомини олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий 
фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киради.
Жисмоний шахслар тўлаётган солиқлар ичида бюджет тушумларидан 
салмоқли ўринни эгаллайдиган солиқ бу – жисмоний шахслардан олинадиган 
даромад солиғидир.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – давлат бюджети 
даромад манбаларидан бири бўлиб, у умумдавлат солиқлари таркибига 
киради. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, солиқ жисмоний шахсларнинг 
бевосита даромадларидан олинади.
Бугунги кунда жисмоний шахслар тўлаётган солиқлар ва йиғимлар 
бюджет даромадларининг қарийиб 15-20 фоизини ташкил этмоқда.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1991 йилда бюджет 
тушумларининг 6,7 фоизини ташкил этган бўлса, 2000 йилда 13,1 фоизни 
ташкил этган. 2006 йилги давлат бюджети параметрлари бўйича ушбу солиқ 
давлат бюджети даромадларининг 15 фоизини, тўғри солиқлар ичида эса 57,7 
фоизини ташкил этиши прогнозлаштирилган.
0
2
4
6
8
10
12
14
16
1991
1996
2000
2002
2006
4.3.1-диаграмма. 
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини давлат 
бюджети даромадларида тутган ўрни
40
 
Бу кўрсаткичлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 
бюджет даромадлари таркибида аҳамиятли эканлигидан дарак беради.
Солиқ кодексига кўра молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга 
бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслар даромадига солинадиган 
солиқни тўловчилар ҳисобланади. 
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахслар резидентлар ва 
норезидентларга бўлинади. 
40
Молия Вазирлиги йиллик ҳисобот материаллари асосида тузилган. 


211 
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида 
бошланадиган ёхуд тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр 
мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган 
жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади. 
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга 
уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташқаридаги 
фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинади.
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар 
бўйича солиқ солинади.
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади солиқ солиш объекти 
ҳисобланади. Солиққа тортиладиган база бўлиб, жисмоний шахсларнинг 
жами даромадидан солиқ қонунчилигига кўра белгиланган чегирмаларни 
айириб ташлагандан кейинги қолдиқ сумма ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган, Ўзбекистон 
Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг даромад 
солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқни тўлашда Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинади. 
Ҳисобга олинадиган суммаларнинг миқдори жисмоний шахсларнинг 
Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган ставкалар бўйича ҳисоблаб 
чиқарилган даромад солиғи суммасидан ошмаслиги лозим. 
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик 
даромадига солиқ тўловчи олиши лозим 
бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд 
бошқа маблағлар киради. Жумладан: 
1) меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар (172-модда); 
2) жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари (176-модда); 
3) жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари (177-
модда); 
4) бошқа даромадлар (178-модда). 
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга жисмоний 
шахсларнинг меҳнат шартномаси бўйича қилинган ишлардан ва фуқаролик-
ҳуқуқий шартномалар бўйича оладиган даромадлари киради. Бундан ташқари 
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга рағбатлантириш хусусиятига эга 
бўлган тўловлар (йиллик иш якунлари бўйича мукофот, бир йўла 
бериладиган мукофотлар, маошларга устамалар, таътилга ҳар йилги қўшимча 
ҳақлар, кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва бошқалар), компенсация 
тўловлари (табиий иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар 
билан боғлиқ қўшимча тўловлар, оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish