Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet132/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Ер солиғини ҳисоблаб 
чиқариш тартиби


208 
Жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда шахсий ёрдамчи хўжалик 
(деҳқон хўжалиги) юритиш учун берилган ер участкалари томорқа ерлардан 
ва жамоат ерларида қўшимча ажратилган ер участкаларидан иборат бўлиши 
мумкин. Бундай ҳолда томорқа ерлар майдони ер кадастри маълумотлари 
бўйича қабул қилиниб, юз берган ўзгаришлар ҳар йили натурада 
аниқлаштирилади. Жамоат ерларида қўшимча ажратилган ер участкалари 
майдони хўжаликларнинг маълумотлари бўйича ҳисобга олиниб, ҳар йили 
аниқлаштирилади. 
Агар жисмоний шахс якка тартибда уй-жой қурилиши ёки шахсий 
ёрдамчи хўжалик (деҳқон хўжалиги) юритиш учун берилган ер участкасида 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса ёки ердан мақсадли 
фойдаланишни ўзгартирмасдан ўз уйини офис сифатида расмийлаштирса, 
бунда ундан ер солиғи якка тартибда уй-жой қурилиши ёки деҳқон 
хўжалигини юритиш учун берилган ерлар учун белгиланган ставкалар 
бўйича ундирилади. 
Кўп хонадонли турар жойларда яшайдиган жисмоний шахслардан ер 
солиғи ундирилмайди. Хонадондан ёки кўп хонадонли турар жойларнинг бир 
қисмидан одамларнинг яшаши билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда 
фойдаланилганда, белгиланган тартибда хонадоннинг умумий майдонидан 
келиб чиқиб, ер солиғининг тегишли ҳиссаси ундирилади. 
Эгалик қилиш ҳуқуқи мерос бўйича турар жой, нотурар иморат ва 
иншоотлар, боғ уйчаси ўтиши билан бирга ўтган ер участкалари учун ер 
солиғи меросхўрлардан, мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини 
ҳисобга олган ҳолда ундирилади. 
Жисмоний шахслар ҳисобланган йиллик 
ер солиғини тенг улушларда йилига икки 
муддатда - 15 июндан ва 15 декабрдан 
кечиктирмай тўлайдилар. Тўланган солиқ 
суммаси белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга тушади.
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси 
ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Масалан, ваколатли 
ҳокимият органининг 15 сентябрдаги қарори билан корхонага ер ажратилса, 
у ер солиғини 1 октябрдан бошлаб тўлайди. 
Ер солиғи тўловчи жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати 
органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари 
устидан давлат солиқ хизматининг юқори органлари ёки судга шикоят қилиш 
ҳуқуқига эгадирлар. Давлат солиқ хизмати органлари солиқнинг тўғри 
ҳисоблаб чиқарилиши ва ўз вақтида тўланиши устидан белгиланган қонун 
ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish