Таълим вазирлиги тошкент молия институти “молия” кафедраси



Download 106,67 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi106,67 Kb.
#298922
1   2
Bog'liq
Фалсафа фаннинг баҳс мавзуси ММС - 67 Нуриддинов Шохрух

Плюрализм (лотин тилида плюрал, яъни кўплик деган маънони
англатади) — оламнинг асосида кўп нарса ва идеялар ётади, деб
эътироф этадиган таълимот.
Материализм — оламнинг асосида материя, яъни моддий нарса­
лар ётишини эътироф этадиган, моддийликни устувор, деб била-
диган таълимот.
Идеали зм — оламнинг асосида руҳ ёки ғоялар (идеялар) ётади,
дунё воқелиги ва ривожида идеяларни устувор, деб таълим беради­
ган фалсафий таълимот.
Фалсафада дунёни англаш, унинг умумий қонуниятларини би­
лиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу
масалалар билан фалсафанинг гносеология (гносис — билиш, ло­
гос — таълимот) деган соҳаси шуғулланади. Дунёни билиш мумкин
деб ҳисоблайдиган файласуфларни — гностиклар; оламни билиш мум­
кин эмас, билимларимиз тўғри ва аниқҳақиқат даражасига кўтари-
ла олмайди деювчиларни эса — агностиклар (юнонча— билиб бўлмайди
деган маънони англатади) деб юритилади.
Оламдаги ўзгариш, ривожланиш, умумий алоқадорлик ва та-
раққиётнинг қай тарзда амалга ошиши, қандай содир бўлиши каби
масалалар ҳам фалсафанинг азалий муаммолари қаторига киради.
Фалсафанинг умумбашарий фан экани унинг баҳс мавзулари ва
асосий муаммоларини белгилаб беради. Шу маънода одам ва олам,
уларнинг ибтидоси ва интиҳоси, ҳаёти ва ўзаро муносабатлари, ин­
сон тафаккури, табиат ва жамият тараққиётининг умумий қонуниятлари фалсафа учун азалий муаммолардир. Шу билан бирга. муайян даврда туғиладиган ва ҳал этиладиган ўткинчи муаммолар ҳам бўлади. Улар абадий муаммолар даражасига кўтарилмаса-да, ўз даврининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққани учун муҳим аҳамият касб этади.
Фалсафа янги ғояларнинг туғилишига имкон беради, ҳаёт, иж­
тимоий тажриба билан узвий боғлиқҳолда ривожланади. У тарихий
давр билан мустаҳкам алоқадорликда тараққий этади. Ҳар бир тари­
хий давр унинг олдига янги масала ва муаммоларни қўяди. Фалса­
фий муаммолар бевосита ҳаёт заруратидан туғилади. Айнан улар ор-
қали фалсафада даврнинг тараққиёт тамойиллари ва узига хос хусу­
сиятлари акс этади. Масалан. ҳозирги даврда истиқлол мафкураси
фалсафий асосларини изо\лаш зарурати билан белгиланади.
Фалсафий таълимотларда жамият ҳаётининг барча соҳалари, та­
рихий жараёнга хос тамойиллар, ижтимоий гурухдарнинг манфаат
ва кайфиятлари, тафаккур усуллари ўз аксини топади. Шунинг учун
ҳам муайян ижтимоий куч, синф, гуруҳ, партия ва оқимлар ўз
мақсад-муддаолари ва ғояларини илмий асослашда фалсафадан фой-
даланади. Фалсафадаги устувор қараш ва қоидалар давр маҳсули бўлга-
ни учун замонш .нг тараққиёт тамойиллари ва муаммолари унда ўз ифодасини топади.


Хулоса

Хуллас, Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг фалсафа­


ни ривожлантириш ғоят муҳим аҳамият касб этди. Бусиз миллат­
нинг ҳақиқий фарзанди бўлган, унинг камолини ўйлайдиган чина­
кам озод, ҳур фикрли, баркамол инсонни тарбиялаб бўлмайди. Шу
сабабли биз ўрганадиган фалсафа умумбашарий муаммолар билан
бирга, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий демо­
кратик жамият барпо этиш жараёнидаги маънавиятнинг таркибий
қисми бўлиб, унинг асосий тамойилларини акс эттирмоғи лозим.
Ушбу вазифани амалга ошириш бугунги фалсафа масалалари билан
шуғулланувчи олим ва тадқиқотчилар зиммасига ниҳоятда катта
масъулият юкламокда. Бунда, энг аввало, мазкур соқага алоқадор
ҳар бир юртдошимиз дунёқарашининг миллий манфаатларимиз нуқ-
таи назаридан ўзгариши ниқоятда муҳимдир. Мамлакатимизда
ҳуқуқий демократик жамият барпо этилаётган ҳозирги даврда бу
жараённинг қандай бориши янги фалсафий онгнинг шаклланишига муайян даражада таъсир кўрсатади.
Download 106,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish