Ўрта толали пахта чигитини чақиш ва сепарациялаш цехининг технологик схемаси (3.16-расм). Чақиш учун келаётган чигит тақсимловчи шнек (1) орқали бирламчи дискли чақиш машинаси(2)га берилади. Ҳосил бўлган чақилма, мағиз ва ярим чақилмага ажратиш мақсадида икки элакли тебратгич машинаси(3)га берилади. Ажралган мағиз, мағиз учун шнек(12)га узатилади. Ярим чақилма эса тақсимловчи шнек орқали бирламчи биттер сепаратори(4)га берилади.
3.15-расм. Кунгабоқар уруғини қайта ишлашда сепарацияловчи машина ишининг технологик схемаси: а-ишчи семеновейка; б-мағизни назорат қилувчи семеновейка;
в-перевейни назорат қилувчи семеновейка.
Бу ерда ҳам мағиз ажратилади ва мағиз учун шнек(12)га берилади. Ҳосил бўлган ярим чақилма эса шнек (5) орқали нория (6) ёрдамида тақсимлаш шнеги(7)га узатилади. Бу шнекдан чигит иккиламчи дискли чақиш машинаси(8)га берилади. Чақилмани икки элакли тебратгич машина(9)да мағзи ажратилади. Мағиз, мағиз учун шнекка берилади. Чақилма эса тақсимловчи шнек орқали иккиламчи биттер сепаратори(10)га берилади. Бу ерда мағиз шулхадан тўлиқ ажратилади. Ажратилган мағиз, мағиз учун шнекка тушади ва кейинги босқич учун узатилади. Шулха эса шнек (11) орқали ишлаб чиқаришдан чиқариб юборилади.
Ингичка толали пахта чигитини чақиш ва сепарациялашнинг технологик схемаси (3.17-расм). Ингичка толали пахта чигити 4,5%гача туклилик билан бир марталик чақиш ва шулхани ажратиш пурифайер ва биттер – сепараторларни қўллаш билан қайта ишланади. (3.17-расм.) Тозаланган, намланган ингичка толали пахта чигити дастлаб шнек (1) ёрдамида пичоқли чақиш машинаси(2)га берилади. Ингичка толали пахта чигити мағзининг оптимал намлиги, ўрта толали пахта чигити намлиги билан бир хил бўлади. Чақиш – ажратишдан сўнг чақилма таркибидаги бутун чигитлар 15-20%дан ошмаслиги керак. Чақилма чақиш машинасидан ўз оқими бўйича ажратиш учун пурифайер(3)га келиб тушади.
------1´------- Чигит ------ 4´----- Шулха
------2´------- Чақилма ------5´------ Ярим чақилма
------3´------- Мағиз
3.16-расм. Пахта чигитини чақиш ва ажратиш цехининг технологик схемаси
3.17-расм. Ингичка толали пахта чигитини қайта ишлашда чақиш-сепарациялаш
цехининг технологик схемаси
Юқоридаги элакдан тушувчи бутун чигит, йирик мағиз ва шулха вентилятор таъсирига учрайди. Вентилятордан чиқаётган ҳаво оқими шулхани илиб олиб циклон – коллектор(5)га узатади, ундан сўнг биттер – сепаратор(6)га келади. Бутун чигитлар ўз навбатида шнек(4)га узатилади, ундан сўнг нория (9) орқали қайта чақиш учун (2) чақувчи машинага берилади.
Мағиз ва майда шулха пастки элакка тушиб худди шундай ажратилади: мағиз элакдан ўтиб шнек(8)га тушади, шулха эса ҳаво оқимига учрайди. Шулхани бир қисми вентилятор билан сўриб олиниб, циклон – коллектор(5)га йўналтирилади, қолган майда шулха пастдаги элакдан ўтиб мағиз билан аралашиб шнек(8)га тушади. Мағиз таркибида шулха миқдори 10-12%дан ошмаслиги керак.
Биттер – сепараторларда мағиз ва шулха қўшимча ажратилади. Мағиз худди шундай шнек (8) орқали янчишга йўналтирилади. Биттер – сепаратордан чиқаётган шулха таркибида бутун чигитлар 1%дан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |