6.3. Хуфиёна бозор институционал тизим сифатида
Хуфиёна сектор билан боғлиқ энг катта хавф-хатар бозор иқтисодиёти
нормасидан кескин фарқланувчи хатти-ҳаракатлар ва битимлар тузишнинг
алоҳида нормалари шаклланишидир. Хуфиёна нормалар асосида уларнинг амал
қилиши ҳудудий жиҳатдан ва / ёки шахсларнинг маълум доираси томонидан
чегараланган ижтимоий механизмлар ётади - қонунга бўйсуниш нормаларининг
мавжуд эмаслиги, норларнинг ижтимоий мансублигидан қатъи назар барча
иқтисодий субъектларга амал қилишига имкон бермайди.
Хуфиёна нормаларнинг ёзилмаган ва якка ҳол хусусияти туфайли
хуфиёна битимлар тузиш учун барчага мос келадиган ўйин қоидаларини
ифодалаб бўлмаса-да, хуфиёна иқтисодиёт «конституцияси»нинг асосий
унсурларини аниқлаш мумкин. Илмий манбаларда бунга мисол тариқасида
иқтисодчилар ва социологлар томонидан яхши ўрганиб чиқилган Италия,
Сицилия, Калабрия ва бошқа ривожланган хуфиёна секторга эга мамлакатлар
келтирилган.
Давлатнинг (дастлаб Испания, сўнгра Италия давлатининг) кам иштироки
ва унинг маҳаллий аҳолининг турмуши ва мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоялашни
таъминлашга лаёқатсизлиги Италия жануби тарихий ривожланишининг муҳим
омиллари бўлган. Давлат ушбу минтақаларнинг узоқда жойлашганлиги ва ўзи
олиб борадиган «бўлиб ол ва ҳокимият ўрнат» сиёсат туфайли уларнинг
мавжудлиги ҳақида шунчаки унутиб қўйди. Шунинг учун, айниқса феодал
ҳуқуқнинг бекор қилиниши ва майда мулкдорлар синфининг шаклланиши
муносабати билан мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва шартномалар
бажарилишини
таъминлашнинг
давлатнинг
аралашувига
муқобил
механизмлари талаб этилди.
Мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоялаш бўйича давлатга
муқобил институт сифатида мафия ҳақида дастлабки тилга олиниши
феодализмдан майда ва ўрта ер мулкчилигига ўтишнинг айнан шу палласига
тааллуқли. «Мафия» атамаси одатда турли маъноларда ва турли хилдаги
ҳодисаларни ёритиш учун қўлланилади. Иқтисодий таҳлилда ушбу атамадан
70
асосан битимларни тузишда амалга ошириладиган хатти-ҳаракатнинг алоҳида
меъёрлари ва намуналарини белгилаш учун фойдаланилади. Яъни мафия
расмий ташкилот бўлмаса-да, хатти-ҳаракат ва ҳукмдорлик муносабатларининг
алоҳида хили ҳисобланади. Бошқача айтганда, мафия институт сифатида
шахсларга иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳалардаги фаолиятини
мувофиқлаштириш имконини берувчи ўйин қоидаларининг йиғиндисидир.
Биринчи меъёр «ўйин нормалар тизими» ўзаро ҳамкорлик мақсадларини
аниқлашга тааллуқли, уни шаън нормаси сифатида ифодалаш мумкин.
Мафиянинг авжига чиққан классик даври (1890-1970 йиллар)да Италия жануби
аҳолисининг асосий мақсади ўзининг фойдалилигини оширишдан эмас, балки
ўз шаъни ва ўз оиласининг шаънини сақлаб қолишдан иборат бўлган. Ҳатто
ўзини мафия деб ҳисоблаган инсоннинг ўзини номлаши – «шаън одами» -
унинг фаолияти мақсадининг анъанавий хусусиятини тасдиқлаган.
Келишувлар назарияси атамасидан фойдаланган ҳолда, шаън нормасини
анъанавий келишув жумласига киритиш мумкин, чунки гап оиланинг шаъни ва
обрўси ҳақида, биринчи галда, эр-хотиннинг шаъни ҳақида кетаяпти. Шаъннинг
йўқотилиши ижтимоий ўзаро муносабатлар соҳасидан чиқарилишга олиб
келади – уни йўқотган инсонлар ҳатто алоҳида, қишлоқларнинг чеккаларида
яшашади ва фақат ўз муҳити доирасида мулоқотда бўладилар. Ҳақиқий мафиоз
учун ҳатто тижорат соҳасидаги муваффақият ҳам мустақил қадр-қиммат эмас,
балки шаън белгиси сифатида кўриб чиқилади.
Агар манфаат кўриш нормасини оқилона ҳаракат нормаси тўлдирса,
шаънни ҳимоя қилиш ва тасдиқлашнинг асосий воситаси – «ҳасад
рақобатчилиги», эркаклар эга бўлган зулм ўтказиш салоҳиятини доимий
равишда таққослаш (таъкидлаш лозимки, мафиянинг маданий соҳаси –
«мачизм», яъни эркакка сиғиниш)дир. Шахс томонидан ҳамкорлар
эҳтиёжларини қондириш орқали фойдалиликни оширишнинг бозор тамойили
(унга кўра алмашувнинг барча иштирокчилари ютади)дан фарқли ўлароқ, ҳасад
рақобатчилигида иккита ғолиб бўлиши мумкин эмас: фақат битта ғолиб мавжуд
– қолганлар мағлублардир.
Кундалик турмушни тартибга солувчи восита сифатида зулм ўтказишдан
фойдаланиш учун таъқиқларнинг мавжуд эмаслиги, зулм ўтказишни
монополлаштиришга уриниш иқтисодий соҳадаги мафия вакилларининг хатти-
ҳаракатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мафия билан боғлиқ тадбиркорда
фойда олишга чеклашлар ошкора тадбиркорникига нисбатан кам. Хуфиёна
тадбиркор зарур ҳолатларда зулм қўлланилиши билан тўхтаб қолмайди, ошкора
тадбиркор эса зулм ўтказиш учун давлат монополияси натижасида
эркинликнинг ушбу даражасидан маҳрум этилган. Шунинг учун мафия билан
боғлиқ корхоналарнинг рақобат жиҳатдан устунликлари рақобат натижасида
эмас, балки якка (алоҳида) монополияни ҳосил қилиш ва рақобатни чеклаш
натижасида юзага келади. Мафия қоидалари бўйича фаолият юритувчи бозор
мукаммал рақобат шартларидан йироқлашади, бундай қоидаларнинг мавжуд
бўлиши иқтисодий механизмларнинг амал қилиш тартибини ўзгартиради.
71
Навбатдаги норма – ишонч – анъанавий хусусиятга эга, чунки у оила
доирасида ажримлашган. Оила ишонч бўлмаса, бошлиғининг шаъни тушунчаси
ўз кучини йўқотади. Шу нуқтаи назардан ишонч анъанавий тарзда оила
турмушининг асосий тамойилларидан бирини акс эттиради ва унинг
ташқарисига амал қилмайди, демак у бозор нормалари тизимида кўзда
тутилганидек, оқилона ҳаракатнинг шарти бўлиши мумкин эмас. Мафиянинг
асосий ташкилий бирлиги – соsса – 15-20 (кўпи билан 70-80, камида 7) кишидан
иборат ва оила-қариндошчилик алоқалари асосида шаклланадиган гуруҳни
ўзида намоён этади. Соsса фаолияти доирасига тушган барча шахслар унинг
аъзолари билан дўстона муносабатлар орқали ўзаро боғлиқ.
Оиладаги муносабатларни қуриш учун фойдаланиладиган ишонч
мафиянинг иқтисодий фаолиятини ҳам белгилаб беради. Мафия билан боғлиқ
тадбиркорларнинг рақобат жиҳатидан яна бир устунлиги ишонч асосида
шартнома муносабатларини қуриш ҳисобланади – мафия шартнома
мажбуриятлари
бажарилишининг
энг
яхши
кафолати
ҳисобланади.
Д.Гамбеттанинг фикрича, мафияни бозорнинг ишончнинг «табиий» даражаси
ҳаддан зиёд паст бўлган ва битим тузиш имконини бермайдиган секторларида
ва ана шундай минтақаларда (Италия Жанубида бундай ҳолат ўрин тутади)
ишончни туғдириш, реклама қилиш ва сотиш билан шуғулланувчи алоҳида
корхона сифатида намоён этиш мумкин.
Шунингдек, ишонч юқори бўлмаган шароитда амалга ошириладиган
ошкора товарлар билан исталган хуфиёна битимларга ва таъқиқланган товарлар
(қурол, гиёҳвандлик моддалари) билан исталган битимларга ҳам эътибор
қаратилади. Товар сифатида ишончнинг ўзига хос жиҳатини ҳисобга олган
ҳолда, мафия уни сотишни ғайриоддий усул билан, яъни оила-қариндошчилик,
дўстона ёки мижозлик алоқалари соҳасига манфаатдор тадбиркорни
аралаштириш орқали амалга оширади. Хусусан, мафиянинг иқтисодий
фаолиятини ёритиш учун кўпинча мафиянинг оилавий алоқалари асосида
ташкил этиладиган «тармоқ» тушунчасидан фойдаланилади. Айнан ўзгарувчан
шароитларга тез мослашувчи тармоқлар доирасида «ўзлариники» ўртасида
юқори ишонч салоҳиятидан фойдаланувчи мафиянинг асосий иқтисодий
фаолияти амалга оширилади.
Битимлар бўйича ҳамкорларни «ўзиники» ва «бегона» тоифасига
ажратиш принципиал жиҳатдан муҳим, бу ерда гап иккита стандарт, икки хил
хатти-ҳаракат ҳақида боради. «Ўзиники» доирасида шаън ва обрўга
биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали эришилади ва ҳимоя қилинади,
муносабатлар ишонч асосида қурилади. «Ўзиники» ва «бегона» ўртасида
«ҳасадгуйлик рақобатчилиги» бўлиши муқаррар, ишонч эса душманлик ва
зулмга ўз ўрнини бўшатиб беради. Хатти-ҳаракатнинг икки ёқлама стандарти
мантиғига яна бир муҳим норма – маҳфийлик киритилади. Ушбу норма ташқи
олам билан, айниқса, давлат вакиллари билан муносабатларда тўлиқ ёпиқликни
белгилаб беради, унинг тескари томони сифатида тўлиқ очиқлик ва оила
аъзоларидан фақат ҳақиқатни гапиришни талаб этиш иштирок этади. Ҳақиқий
мафиозлар ҳамма вақт жим турадилар.
72
Do'stlaringiz bilan baham: |