14.4. Уй хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий функциялари
Уй хўжаликларида юз берадиган барча иқтисодий муносабатларнинг
моҳияти уларнинг функциялари орқали тавсифланади. Уй хўжалиги аъзолари
томонидан иқтисодий фаолиятнинг амалга оширилиши жараёнида у иқтисодий
бирлик (ташкилот) сифатида ишлаб чиқариш ва иқтисодий ноишлаб чиқариш
функцияларини, молиявий тизим субъекти сифатида эса қайта тақсимлаш,
тартибга солувчи ва назорат функцияларини бажаради (14.4-расм).
14.4-расм. Уй хўжаликлари даромадлари шаклланиши ва уларни
тақсимлаш функциялари
Уй хўжалигининг ишлаб чиқариш функциялари деҳқон хўжалигини
юритиш, якка тартибдаги меҳнат фаолияти, оилавий тадбиркорлик билан
боғлиқ.
Уй хўжалигининг ишлаб чиқариш функцияларига қуйидагиларни
киритиш мумкин:
- деҳқон хўжалигини юритиш. Бунда барча турдаги ер участкаларидан
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотлари
етиштириш
учун
фойдаланилади.
Етиштирилган маҳсулотни ўзи истеъмол қилиши ҳам, бозорда сотиши ҳам
мумкин. Бозор иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида ва
иқтисодий инқироз шароитида деҳқон хўжалиги аҳоли турмушини тўкин
бўлишидаги аҳамияти янада ортди ҳамда оила даромадларининг муҳим
манбаига айланди.
Уй хўжалигининг иқтисодий
функциялари
Якка тартибдаги ва оила тадбиркорлиги,
корхона ва ташкилотларда ишлаш ва бошқа фаолият
Ишлаб чиқариш
функциялари
Иқтисодий ноишлаб
чиқариш функциялари
Умумий даромад
Соф даромад
Истеъмол жамғармаси
Инвестициялаш жамғармаси
Тақсимлаш, тартибга солиш ва назорат
функциялари
184
Деҳқон хўжалигида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
кўпайиши нафақат маҳаллий аҳолини мева ва сабзавотлар билан таъминлаш,
балки уларни бошқа минтақалар бозорларида сотиш имконини ҳам
кенгайтирди. Бу қишлоқ жойлари учун четдан пул маблағлари тушумининг
муҳим манбаига ҳам айланди.
- якка тартибдаги уй меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти. У билан асосан
уй шароитида йирик корхоналар билан кооперация (касаначилик) негизида
аҳоли учун кундалик эҳтиёж молларини ишлаб чиқариш ва турли ишлар
бажарилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти жараёнида қуйидаги ишлар
бажарилади:
• кийим-кечак тикиш, пойабзал тайёрлаш;
• хонадонларни таъмирлашда, дала ҳовлиларини қуришда
фойдаланиладиган материалларни тайёрлаш ва сотиш;
• ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш;
• маҳаллий доимий ва мавсумий ҳунармандчилик;
• озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш;
• ошхона маҳсулотлари тайёрлаш;
• оилавий корхоналар (дўконлар, қаҳвахоналар, устахоналар ва ҳ.к.)ни
ташкил этиш ва сақлаб туриш.
- оилавий тадбиркорлик. Бу уй шароитида ёки алоҳида кичик
корхоналарда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш; улар билан савдо – сотиқ
қилиш; тўпланиб қолган кераксиз майда мулкларни сотиш; четдан олиб
келинган товар ва маҳсулотлар билан савдо қилиш каби фаолият турларини ўз
ичига олади.
Уй хўжаликларининг деҳқон хўжалигидаги ишлаб чиқариш ва оилавий
тадбиркорлик фаолиятидан 2005 йилда қарийб 4,5, 2011 йилда эса 22,9 трлн.
сўм даромад олинган. Ёки шу даврда уй хўжаликлари тадбиркорлик
даромадлари 5,1 мартага кўпайган. Уй хўжаликларининг тадбиркорлик
даромадлари аҳоли умумий даромадининг 36,2 фоизини ташкил этади (14.4-
жадвал).
Уй хўжалигининг иқтисодий ноишлаб чиқариш функциялари жумласига
қуйидагилар киради:
- турар жой майдони, дала ҳовлилари, узоқ муддатли фойдаланиладиган
буюмлар, автомобиллар, гаражлар, саройлар ва бошқа мулкларни ижарага
бериш;
- қимматли қоғозларни харид қилиш ва улардан фойдаланиш, банкдаги
омонатлар билан операцияларни амалга ошириш.
Уй хўжаликлари ноишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадлар ҳам
кейинги йилларда тез ўсиш тенденциясига эга. Статистик маълумотларга кўра,
уй хўжаликлари мулкидан олинган даромад 2005 йилда 35,1 млрд. сўмдан, 2011
йилда 272,1 млрд. сўмга ошган. Ёки шу даврда ўсиши қарийб 7,8 мартага тенг
бўлган (14.4-жадвал).
185
14.4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |